Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Джасур Сапаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини  ривожлантириш технологияси”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped4855.
Илмий раҳбар: Нарзикулова Дилноза Ҳашимжоновна, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023. Ped.173.01
Расмий оппонентлар:  Джураев Дустмурод Уролович, педагогика фанлари доктори, профессор; Позилова Шаҳноза Ҳайдаралиевна, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмуни уларда мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, универсал мантиқий ўқув ҳаракатларини мослашувчан (софт скиллс) ва махсус (ҳард скиллс)  компетенсияларни жорий этишга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи амалий компетенсиялар мажмуи когнитивликдан-креативликка йўналтирилган вазифаларга устуворлик бериш тамойили асосида талабаларнинг танқидий фикрлаш, далиллай олиш,  хулоса чиқариш кўникмалари тизимлаштирилган;
  инновацион ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш модели дидактик жараёнлар продуктогенлиги билан ўзаро мувофиқлик даражаси интенсивлигини бевосита ўқув жараёнига уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;   
мантиқий топшириқларни бажаришда индивидуал таълим олиш самарадорлиги талабаларни креатив билимларни ўзлаштириш кўрсаткичларининг баҳолаш мезонлари  ва даражалари комплекс диагностик воситаларни динамик мониторингги имкониятлари валидлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш технологияси бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик фаолияти ва мантиқий фикрлашни ривожлантириш технологиясининг ўзаро алоқадорлигини янги билимларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш, сабаб-оқибат алоқаларини ўрнатиш, ўзининг ҳукмларини асослай олиш каби универсал мантиқий ўқув ҳаракатларини мослашувчан ва махсус компетенциялар билан интерналлик даражаси қатъийлигини белгилаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик диагностика ва коррексия” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, № 302-0772 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фиклаши диагностикасига доир таълим мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда ностандарт топшириқлардан фойдаланиш мазмунини психологик-педагогик фанларнинг ривожлантирувчи имкониятларини бевосита ҳисобга олиш, когнитивликдан креативликка йўналтирилган вазифаларни алгоритмик кетма-кетликда лойиҳалашнинг тизимли таҳлилига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ФЗ-2016-0909111822. “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг Шарқ мутафаккирларининг мантиқий фикрлашга доир қарашлари қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-октябрдаги 02/40-2849- сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлашга доир топшириқларни лойиҳалашда мииллий тажрибадан фойдаланиш малакасини шакллантиришга хизмат қилган;
инновацион ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш технологияси моделининг концептуал асосини муваффақиятга эришиш сифатлари ва амалий компетенцияларнинг корреляциясини дидактик жараёнлар самарадорлиги билан ўзаро мувофиқлик даражаси интенсивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Педагогик диагностика ва коррексия” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, № 302-0772 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий фикрлашини ташхис этиш бўйича корреляцияни аниқлашга доир кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
ривожлантирувчи таълим технологияси асосида бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий топшириқларни фикрлаш компонентларига мос келадиган психологик-педагогик тренинглар, тафаккур операцияларига хос машқлар тизимини баҳолашнинг мослашувчан методикаларига идентив тарзда лойиҳалашнинг самарадорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан П3-2014-0910185149. “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015-2017-йй.) амалий лойиҳасининг ўқувчиларда мантиқий фикрлаш компетенцияларини шакллантириш жараёнини лойиҳалаштириш ва режалаштириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-октябрдаги 02/40-2849- сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мантиқий топшириқларни лойиҳалаш компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish