Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Акрам Акбаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек шеъриятида Ватан мавзусининг бадиий талқинлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1964 
Илмий маслаҳатчи: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети ҳузуридаги DSc.03/05.05.2023.Fil.60.07 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қарши давлат университети, декан, филология фанлари доктори Эрназарова Гулноза Хамраевна, Наманган давлат университети филология фанлари номзоди, доцент Дилфузахон Тожибоева 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги ўзбек шеъриятидаги ватан мавзусининг бадиий талқинларини ўрганиш, ватан консептининг маъно ва мазмун жиҳатидан тадрижий ривожини таҳлил қилиш ҳамда бу мавзунинг миллий ўзлик, тарихий хотира ва умуминсоний қадриятларни ифодалашдаги ўрнини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Янги ўзбек шеъриятида “ватан” консептининг шаклланиши ва тараққиёти илк бор тизимли равишда ўрганилди. Ушбу консепт фаоллашувининг тарихий, диний, фалсафий ва ижтимоий омиллари адабий-эстетик ва тарихий-контекстуал нуқтаи назардан илмий асослаб берилди.
Жадид адабиётида шаклланган “ватан” консепсиясининг тараққиёт, ҳуррият ва миллий қадриятлар билан бевосита боғлиқлиги янгича талқин асосида ёритилди. Илгари бу масала асосан сиёсий-ижтимоий контекстда ўрганилган бўлса, ушбу тадқиқотда жадид шоирларининг бадиий-эстетик ифода воситалари орқали таҳлил қилинди.
Ватан мавзусининг халқ тарихий хотираси, миллий ўзлик ва маданий юксалишдаги ўрни илк бор шеърият асосида таҳлил қилинди. Шеърий матнлар орқали бу тушунчанинг халқ онги ва маданий меросдаги акс садоси аниқланиб, илмий асослаб берилди.
ХХ аср бошидан то мустақилликкача бўлган давр ўзбек шеъриятида ватан мавзусининг бадиий талқини қиёсий асосда ўрганилди. Турли тарихий босқичлар (жадидчилик даври, совет даври) поетикасидаги фарқлар, ифода шакллари ва ғоявий хусусиятлари аниқланиб, бу ҳолат адабий жараён узвийлигининг муҳим жиҳати сифатида таҳлил қилинди.
Миллий ва маданий меросни бадиий талқинлар орқали ифодалашда ватан мавзусининг тутган ўрни аниқланиб, миллий адабиётнинг халқ онгини шакллантиришдаги таъсири назарий жиҳатдан асосланди. Бу орқали ватан консептининг фақат мавзу эмас, балки адабий-эстетик мезон сифатидаги ўрни кўрсатилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсийа ҳамда ишланмалар асосида:
янги ўзбек шеъриятида “ватан” консептининг шаклланиши ва тараққиёти, консептнинг фаоллашуви омиллари адабий-эстетик ва тарихий-контекстуал нуқтаи назардан илмий асосланганлиги, шунингдек, жадид адабиётида шаклланган “ватан” консепсиясининг тараққиёт, ҳуррият ва миллий қадриятлар билан бевосита боғлиқлиги янгича талқин асосида ёритилганлиги ҳақидаги хулосалардан Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида 2022-йилда бажарилган АЛ-322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wеб сайт ва платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 23-апрелдаги 39-сон маълумотномаси). 
ватан мавзусининг халқ тарихий хотираси, миллий ўзлик ва маданий юксалишдаги ўрни, шунингдек, миллий адабиётнинг халқ онгини шакллантиришдаги таъсири борасидаги назарий хулосалардан Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг эшиттиришларида, хусусан, “Хазинамсан китоб” номли адабий, илмий-маърифий кўрсатувида фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-июндаги 01-13/23-сон маълумотномаси).
янги ўзбек адабиёти, хусусан, шеъриятида ватан тушунчаси шаклланиши ва фаоллашувининг тарихий, диний, фалсафий ва ижтимоий омиллари ёритилганлиги ҳақидаги материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-декабрдаги 01-4205-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish