Маткаримов Сапарбой Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Алишер Навоий ғазалларининг французча таржималари қиёсий таҳлили ва бадиий муқобиллик (Жан Пиер Балп таржимаси асосида) 10.00.06.-Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fi2267
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатбек Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраева Малоҳат Муҳамедовна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ғазалларининг француз тилига таржималарида бадиий ва услубий муқобиллик даражаси ҳамда миллий колорит ифодаси акс этишини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қадимги туркий асарларнинг таржима ва тадқиқи билан шуғулланувчи ғарб таржимашунослиги илмий мактаблари анъаналари таҳлили асосида француз навоийшунослигининг тарихий илдизлари, туркий тилдаги ғазалларнинг француз тилига таржима қилишда юзага келган лисоний, диний, тарихий, этнографик-психологик омиллар аниқланган;
ғазал таржимасида услубий муқобиллик ҳамда шакл ва мазмун бирлигини сақлаш масаласи таржимон аслият яратилган давр ҳамда ғазал муаллифини қай даражада руҳан тушунганлигига боғлиқлиги мисоллар билан далилланган;
Алишер Навоий ғазалларидаги лирик қаҳрамоннинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, ички кечинмалари ва миллий колоритни юзага келтирувчи диний-фалсафий, маданий-маиший реалияларнинг таржимада қайта яратилишидаги таржимонларнинг ютуқ ҳамда камчиликлари очиб берилган;
аслиятни француз тилига таржима қилишда ғазалларга оид жанрлар, аруз вазни, бадиий тасвир ва ифода воситалари билан боғлиқ мураккабликлар ҳамда уларни бартараф қилишда амал қилган таржима тамойиллари асосида таржимонларнинг сўз қўллаш маҳорати исботланган, таржимонлар аслиятдан яъни эски ўзбек ёзувидаги Алишер Навоий ғазалларини француз тилига таржима қилишгани ва бу жараёнда таржиманинг эркин, аналогия, калкалаш, ярим калкалаш каби усулларидан фойдаланганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ғазалларининг француз тилига таржимасида бадиий ва услубий муқобиллик ҳамда жанрлар мутаносиблигини аниқлаш юзасидан қўлга киритилган назарий хулоса ва илмий натижалар асосида:
ғазаллар таржимасида таржимоннинг ўрни ва миллий колоритни акс эттирувчи лексик бирликларини француз тилига тўғри ўгириш таржиманинг аслиятга мувофиқлигини таъминловчи асосий воситалардан бири эканлигини асословчи илмий натижалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот университетида бажарилган ФА-ФИ-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 8-августдаги 329/1-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг А.Навоий ғазалиёти маданий-маиший реалиярни таржима тилида қайта яратишнинг ўзига хосликлари таҳлили асосида юзага келган тавсиялар лойиҳа доирасида амалга оширилган таржималарга назарий асос бўлиб хизмат қилган;
таржимада шакл ва мазмун бирлиги, жанрлар мутаносиблиги масаласи ва аслиятдаги миллий реалияларни таржимада қайта яратиш билан боғлиқ илмий-назарий фикрлар ва амалий мисоллардан Европа иттифоқининг Эрасмос+ дастурининг 585845-ЭРР-1-2017-1-ЭС-ЭРРКА2-СБҲТ-ЖП:”Девелопемент оф тҳе интердесcиплинарй мастер програм он Cомпутатинал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес: CЛАСС” грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Урганч давлат университетининг 2023-йил 13-сентябрдаги 06-194-/7-сон маълумотномаси).
Францияда А.Навоий ижодининг ўрганилиши, таржимада миллий колоритнинг акс эттирилиши, миллий реалияларнинг таржима усуллари, ғазал бадииятини таржимада сақлаш масалаларига доир натижа ва хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-августда эфирга узатилган “Нажот билимда” радиоешиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-сентябрдаги 564-сон маълумотномаси).
“Алишер Навоий ғазалларининг французча таржималари қиёсий таҳлили ва бадиий муқобиллик” мавзусидаги диссертация натижаларидан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8 феврал куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” телекўратувида фойдаланилган. (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-мартдаги 281-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган ҳамда Алишер Навоий ғазалларини бошқа халқ вакиллари томонидан мутолаа қилинишини кенг оммага намойиш қилинишига имкон яратилган.