Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиматова Наргис Абдухалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Замонавий Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида рақобат муҳити ва рақобатбардошлик диалектикаси” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fal127
Илмий маслаҳатчи: Мухтаров Азамат Мухтарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: :  Раматов Жуманиёз Султонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Юлдашева Фарида, фалсафа фанлари доктори, профессор; Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
 Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақобат муҳити ва рақобатбардошликнинг диалектик алоқадорлиги ҳамда тараққиёт қонуниятларини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида намоён бўлишини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    “Рақобат”, “рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категорияларининг фалсафий тушунчалар сифатидаги тарихий эволюцияси мантиғи, жамиятнинг ҳаёт фаолияти учун рақобатнинг когнитив-қадриятий аҳамияти асослаб берилди;
“рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категориялари тўғрисидаги замонавий консепсиялар ижтимоий-фалсафий нуқтаи-назардан таҳлил этилиб, ўзаро қиёсланди, ушбу тушунчаларнинг диалектик алоқадорлик ҳамда тараққиёт қонуниятлари далилланди;
“рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категорияларининг лидерлик орқали  стратегияни яратиш жараёнлари билан боғлиқлиги, рақобат муҳитида оптимал стратегияни яратиш ҳамда ички ва ташқи муҳитда раҳбарликни амалга ошириш рақобатбардошликни оширишга хизмат қилиши, рақобат императивлари ёрдамида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий консолидацияси ҳамда уйғунлашуви таъминланиши асосланди;
 “камбағаллик” тушунчаси ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этилиб, кўп мезонли камбағаллик кўрсаткичлари, камбағалликни қисқартириш миллий рақобатбардошлик омили эканлиги, камбағалликни қисқартириш миллий моделини яратиш лозимлиги депривацион методга кўра асосланди;
оилй таълим муассасаси рақобатбардошлиги ички ва ташқи рақобат муҳитидаги детерминацион омиллари ҳамда таълим сифати бош омил сифатида асосланди, янгиланаётган Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш,  рақобатбардошликни ошириш омилларини ривожлантиришга йўналтирилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишида рақобат муҳити ва рақобатбардошлик диалектикасини тадқиқ этиш асосида:
“рақобат”, “рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категорияларининг фалсафий тушунчалар сифатидаги тарихий эволюцияси мантиғи, жамиятнинг ҳаёт фаолияти учун рақобатнинг когнитив-қадриятий аҳамиятига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи 9-банди “Янги Ўзбекистон-халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 05 декабрдаги 02-22/1359-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида рақобатбардошлик омиллари, рақобат муҳитини ривожлантириш тенденсияларини тадқиқ этиш бўйича ўтказилган маънавий-маърифий соҳадаги тадбирларини амалга оширишда тарғиботчилар учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган.
    “Рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категориялари тўғрисидаги замонавий консепсиялар ижтимоий-фалсафий нуқтаи-назардан таҳлил қилиш натижалари, ўзаро қиёсланиши ва ушбу тушунчаларнинг диалектик алоқадорлик ва тараққиёт қонуниятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси дастурининг «Ақлли иқтисодиёт-мамлакат жадал тараққиётининг гарови» қисмида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2024 йил 12 январдаги 01-04/28-сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янгиланаётган Ўзбекистонда ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда миллий рақобатбардошликни оширишга оид аҳоли билан тарғибот фаолияти олиб бораётган партия аъзоларининг тарғибот-ташвиқот ишларининг натижадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.
    “Рақобат муҳити” ва “рақобатбардошлик” категорияларининг лидерлик орқали стратегияни яратиш жараёнлари билан боғлиқлиги ва рақобат муҳитида оптимал стратегияни яратиш ҳамда ички ва ташқи муҳитда раҳбарликни амалга ошириш рақобатбардошликни оширишга хизмат қилиши, рақобат императивлари ёрдамида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий консолидацияси ва уйғунлашуви таъминланишига оид хулосалардан Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ташкил этилган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширилишида фойдаланилган. (Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 11 декабр 2-15-21-6602-сонли далолатномаси). Натижада, Ёшлар ишлари Агентлиги ўтказган ижтимоий лойиҳалар самарадорлиги ошган. 
    Диссертациянинг «рақобат муҳити» ва «рақобатбардошлик» категорияларининг лидерлик ва стратегияни яратиш жараёнлари билан алоқадорлиги ва рақобат муҳитида оптимал стратегияни яратиш ҳамда ички ва ташқи муҳитда раҳбарликни амалга ошириш рақобатбардошликни оширишга хизмат қилиши тўғрисидаги хулосаларидан; камбағаллик ижтимоий-фалсафий феномен эканлиги, кўп мезонли камбағаллик кўрсаткичлари, камбағалликни қисқартириш миллий рақобатбардошлик омили эканлиги ва камбағалликни қисқартириш миллий моделини яратиш лозим эканлиги тўғрисидаги хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)нинг дастурида белгиланган тўртинчи мақсадни амалга оширишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг 2023 йил 15 декабрдаги 01-27/403-сонли далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва Янгиланаётган Ўзбекистонда аҳолининг кам таъминланган аҳолисининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ҳалол ва соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда миллий рақобатбардошликни оширишга оид илмий хулосалар партия аъзоларининг аҳоли ўртасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларига ижобий таъсир кўрсатган.
    Оилй таълим муассасаси рақобатбардошлиги ички ва ташқи рақобат муҳитидаги детерминацион омиллари ҳамда таълим сифати бош омил сифатида асосланиши ҳамда янгиланаётган Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва рақобатбардошликни ошириш омилларини ривожлантиришга оид хулосалардан 2022-2023 йилларда «Тошкент» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатувларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган айрим сонларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (ЎзМТРК “Тошкент” теле-радио каналининг 2023 йил 14 декабрдаги 02-15-143-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосаларнинг кенг халқ оммаси онгида акс этиши олий таълим тизимидаги рақобат муҳити ва олий ўқув юртларининг рақобатбардошлик омилларига тегишли вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish