Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Ифтихор Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диний экстремизм хусусиятидаги жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик жиҳатлари”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Yu1093.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Худайбергенов Бахрам Куанишбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диний экстремизм хусусиятидаги жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг жиноий мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет сайтлари, каналлари, профиллари фаолиятини вақтинча тўхтатиш орқали уларнинг бундан кейинги жиноий фаолиятининг олдини олиш ҳамда ҳукмнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида жиноят-процессуал қонунчилигига “Интернет сайтлари, каналлар ва профиллар фаолиятини тўхтатиб туриш” номли янги процессуал мажбурлов чорасини киритиш лозимлиги асослантирилган;
диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга, шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ёки материаллар аниқланган ҳар бир ҳолатда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шартлиги асослантирилган;
аҳолини экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида асрлар давомида шаклланган, жамият орасида тинчлик ва бағрикенгликни кенг ёйган анъанавий ислом динининг асосий ғояларидан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, жумладан экстремизм ва терроризм ғояларини ислом динига зид эканлигини тушунтириш бўйича кенг қамровли ахборот-маърифий тарғибот ишларни олиб бориш зарурлиги асослаб берилган; 
Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш йўли билан республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ниятида бўлган шахслар ва гуруҳларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш зарурлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диний экстремизм хусусиятидаги жиноятларни тергов қилишнинг криминалистик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида ишни судга қадар юритиш ва суд босқичида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг“Интернет сайтлари, каналлар ва профиллар фаолиятини тўхтатиб туриш” деб номланган 282-боб билан тўлдиришга доир таклифидан жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-августдаги 3/08-147-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жиноят-процессуал қонунчиликнинг қатъийлаштирилишига, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли ва самарали механизмларини жорий этишга хизмат қилади;
диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга, шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ёки материаллар аниқланган ҳар бир ҳолатда экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шартлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 173-моддаси биринчи қисмини 10-банд билан тўлдиришга доир таклифи жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 19-августдаги 3/08-147-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши қаратилган жиноятларни тергов қилишнинг сифат даражасини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли амалга оширилишини самарали таъминлашга хизмат қилади;
аҳолини экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида асрлар давомида шаклланган, жамият орасида тинчлик ва бағрикенгликни кенг ёйган анъанавий ислом динининг асосий ғояларидан фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, жумладан экстремизм ва терроризм ғояларини ислом динига зид эканлигини тушунтириш бўйича кенг қамровли ахборот-маърифий тарғибот ишларни олиб бориш зарурлигига доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-июлдаги 6255-сон Фармони билан тасдиқланган 
“2021-2026-йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси”ни 2-боб, 1-параграфи, ўн биринчи хатбошисидаги “а” кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризмга қарши курашиш хизматининг 2023-йил 26-июндаги 16/Т-4-5749-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши фуқаролар ўртасида юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга диний томондан тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатларига барҳам бериш ҳамда экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишини олдини олишга хизмат қилган;
Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатиш йўли билан республикадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ниятида бўлган шахслар ва гуруҳларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш зарурлигига доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-июлдаги 6255-сон Фармони билан тасдиқланган “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси”нинг 2-боб, 5-параграфнинг тўртинчи хатбошисидаги “а” кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризмга қарши курашиш хизматининг 2023-йил 26-июндаги 16/Т-4-5749-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши Интернет жаҳон ахборот тармоғида экстремизм ва терроризм мафкурасининг фаол тарқатилишига қарши самарали курашиш, ваколатли органлар томонидан экстремистик материалларни тарқатувчи веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар фаолиятини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish