Sayt test rejimida ishlamoqda

Wанг Гуилианнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳисторй оф эcономиc анд cултурал релатионс бетwеен Узбекистан анд Чина” (1991-2021)” (Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар тарихи (1991–2021-йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1632.
Илмий раҳбар: Чориев Шерзоджон Шокиржонович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Соипова Камола Давлаталиевна, тарих фанлари доктори, профессор;  Ахунов Акрамжон Пўлатжон ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доценти.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1991-2021-йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистон-Хитой ўртасида ижтимоий-маданий соҳадаги алоқалар мустақилликнинг дастлаб йилларидан асосан медицина, фармацевтика гуманитар соҳаларда музокаралар бошланиб, кейинчалик халқ табобати, клиник медицина ҳамда техника, қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ихтиссослигидаги таълим ва илмий-тадқиқот йўналишлари бўйича ҳамкорлик алоқалари янада ривожланганлиги аниқланган;  
1991-2016 йилларда икки давлат ўртасида туризм сайёҳлик алоқалари борасидаги битимлардан келиб чиқиб, маданий туризм йўналишида Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Хива, Бухоро каби тарихий шаҳарларига Хитойнинг Беижинг, Шангҳаи, Тианжин, Шандонг, Шаанхи, Зҳежианг, Гуангдонг, Чонгқинг, Жиангсу, Хинжианг, Гансу ва Нингхиа провинсияларидан сайёҳлар сони мунтазам ошганлиги аниқланган;
 Ўзбекистондан Хитойга пахта ва пахта маҳсулотлари, нефт, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ёқилғи экспорт қилинганлиги Хитой инвестициясининг Ўзбекистондаги оғир саноат, автомобил саноати, темир конструксия, турли асбоб-ускунлар, техник воситалар учун киритилиб, ишлаб чиқариш дивесификациясида Хитойлик сармоядорларнинг улуши ортганлиги аниқланган; 
2016-2021 йилларда Ўзбекистоннинг “Бир макон, бир йўл” страттегиясининг “Янги иқтисодий ипак йўли иқтисодий камари” йўналишидаги лойиҳасини қўллаб қуватлаши натижасида Хитой сармояларининг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-йўналишидаги темир йўл қурилишига, сунъий интеллект, ИТ- соҳаси, электр автомобил саноатига йўналтирилганлиги аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
1991-2021-йилларда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалари тарихи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг икки давлат ўртасидаги нафақат сиёсий балки, иқтисодий ва маданий алоқалар юқори даражада ривожланиб, хамкорлик соҳаси кенгайиб борган. Бу жараёнлар икки давлат ўртасида алоқаларини янада ривожланишига сабаб бўлган. (Ўзбекистонда Шанхай Хамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси Марказининг 2024-йил 2-июлдаги 306/24-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижасида олинган илмий-назарий маълумотлардан Ўзбекистон халқаро ташкилотларининг минтақавий конференциялар, давра суҳбатлари ўтказишда ва истиқболли режалар йўл харитасини ишлаб чиқишда хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди тарихий Буюк Ипак йўли йўналишида жойлашган муҳим географик ҳудуд ҳисобланган. Буюк Ипак йўлининг тарихий йўналишларининг замонавий кўринишини ривожлантиришда  Ўзбекистон муҳим дипломатик давлат сифатида рол ўйнайди. (Ўзбекистонда Шанхай Хамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси Марказининг 2024-йил 2-июлдаги 306/24-сонли маълумотномаси). Ушбу тарихий савдо йўналишнинг замонавий йўналишини ривожланиши натижасида  икки давлат ўртасида иқтисодий савдо, туризм, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик алоқалари янада ривожланган. 
Тадқиқотда нафақат икки давлат ўртасида 1991-2021-йиллардаги иқтисодий савдо, таълим, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик алоқалари тарихи ёритилган, балки келажакда ушбу йўналишларда  давлатлараро маданий ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш стратегияси борасида муҳим тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган. (Хитой Халқ Республикаси Жинан Университети, Тарих ва маданият коллежининг 2023.12.28 йил 001- сон маълумотномаси). Натижаларидан, Хитой олий таълим тизимида Ўзбекистон маданиятини тарғиб қилиш мақсадларида фойдаланилган. 
1991-2021 йилларда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар натижасида икки давлат корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланиб, кўплаб янги корхоналар ташкил этилган, шу қаторда таълим, инновация, инвестиция соҳаларида  ҳамкорлик ҳажми янада ошган(Беижинг Силкроад Cултуре Cо., Лтд. 15.11.2023 йил, 001- сон маълумотномаси). Натижада икки мамлакат ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни янада мустаҳкамланишига имконият берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish