Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўринова Бозоргул Зокировнанинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий ҳаётида даврий матбуотнинг роли  (2002-2022 йиллар)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.4/Tar316
Илмий маслаҳатчи: Иноятов Сулаймон Иноятович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолияи кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Маврулов Абдухалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Умаров  Абдусалом  Адилович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат  Жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий ҳаётида даврий матбуотнинг аҳамияти ва ролини ўрганиш. Бу жараёнда матбуотнинг мамлакат миллий ўзлигини шакллантиришдаги, маʼнавий-маʼрифий қадриятларни ёйишдаги, шунингдек, жамиятнинг ижтимоий онгини ривожлантиришдаги ўрнини таҳлил қилиш асосий мақсад қилиб белгиланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик йиллари республикада бозор талаблари, тарғибот воситаси ҳамда аралаш турларга бўлинган оммавий ахборот воситалари шаклланганлиги, кейинги йиллларда тизим кўпроқ банк тизимидаги ўзгаришлар ва иқтисодиётни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар билан бойиганлиги аниқланган; 
тезкорлиги ва оммавий ахборотни реал вақтда тарқатиш имкониятига эга бўлган рақамли медиада интернет-нашрлар, ижтимоий тармоқлар, видеоплатформалар, подкастлар, мобил иловалар ва сунъий интеллект технологиялари кенг тарқалган бўлсада, бироқ, кейинги йилларда тарқатиладиган маълумотларни текшириш мажбурияти кучайтирилганлиги, “ёлғон маълумот”ларни олдини олиш чоралари кўрилганлиги асосланган;
Ижтимоий–сиёсий ва адабий-бадиий журнал ва газеталарнинг технологиялар ва ахборот коммуникацияларидан фойдаланиб, ўз аудиториясини кенгайтиришга ҳаракат қилганлиги, интернет платформалари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, уларнинг электрон версиялари оммалашганлиги, журналларда инновацион мавзулар, глобаллашув шароитида миллий маданиятни сақлаб қолиш, жаҳонга интеграция қилиш каби масалалар кўтарилганлиги аниқланган;
Чоп этилаётган бир неча ижтимоий–сиёсий ва адабий-бадиий журнал ва газеталар кўпроқ урф одатлар, буюк ота-боболаримизнинг меросини ўрганиш, тарғиб этишга қаратилганлиги, ташқаридан кириб келиши мумкин бўлган турли ғояларнинг ёшлар тарбиясига таъсири тўлақонли ёритилмаганлиги далилланган; 
Матбуотда ёшларга ёшларнинг ижтимоий ва маданий ҳаёти, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати, ёш тадбиркорларнинг ютуқлари ва тажрибалари, спорт, санъат, фан ва таълим соҳасидаги янгиликлар, турли лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақидаги мақолаларнинг сони кўп бўлиб, ёшлар ўртасидаги жиноят, гиёҳвандлик, терроризмга кириб кетиш ҳолатларига оид бўлган маълумотлар камлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-сиёсий ҳаётида даврий матбуот ролининг тарихий таҳлили мавзусини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар, ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва амалий  тавсиялар  ҳамда таклифлар  асосида: 
“Янги маʼнавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маʼрифатпарвар зиёлилар, давлат ва жамият фаолларини  бирлаштириш” ҳамда, “Янги Ўзбекистон орзусини рўёбга чиқариш бўйича  тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика маʼнавият ва маʼрифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 30-январдаги 40-сонли далолатномаси). Натижада марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 3-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маʼрифат тарғиботи” 13-бандини бажаришда хизмат қилган. 
Ўзбекистонда даврий матбуотнинг ижтимоий ва сиёсий таʼсирини янги нуқтаи-назардан, замонавий медиасистемалар контекстида таҳлил қилиш, даврий матбуотнинг глобал ва рақамлаштирилган даврдаги аҳамиятига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 15-майдаги 02-31-650-сонли маʼлумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларнинг илмий тасаввур ва тушунчаларнинг бойишига, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга  хизмат  қилган.
Мустақиллик йиллари республикада бозор талаблари, тарғибот воситаси ҳамда аралаш турларга бўлинган оммавий ахборот воситалари шаклланганлиги, кейинги йиллларда тизим кўпроқ банк тизимидаги ўзгаришлар ва иқтисодиётни янада чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар билан бойиганлиги хусусидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2024-йил 15-майдаги 02-31-650-сонли маʼлумотномаси). Натижалар телетомошабинларнинг мазкур масалалар юзасидан билимларининг бойишига, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга  хизмат  қилган.
Ўзбекистон  Республикаси ижтимоий-сиёсий  ҳаётида  даврий  матбуотнинг ролининг таҳлили Ўзбекистон тарихи нуқтаи-назардан тадқиқи, Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдаги ўрни ҳамда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириши, журналистика соҳасининг профессионал даражасини ошириш, ахборот эркинлигини таʼминлашга доир маʼлумотлар 2019-2024 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги РФ-60-сонли “2022-2026-йилларга  мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт  стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2022-йил 27-июнда имзоланган “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти ҳокимлиги Аппаратининг 2024-йил 22-июлдаги 12/2264-сонли маʼлумотномаси). Натижанинг қўлланилиши матбуот саҳифаларини янги фактик материаллар, тарихий манбалар, даврий матбуот материаллари билан бойитди ҳамда  халқ ва давлат орасида муҳим восита бўлиб  хизмат  қилишга имкон берган. 
Мустақиллик шароитида давлат ва жамият қуриш жараёнида оммавий ахборот воситалари, жумладан, даврий матбуотнинг аввало мустақилликни мустаҳкамлаш, инсонлар онгига истиқлол ғояларини сингдириш, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси масалаларининг матбуотда ёритишнинг тарихий таҳлилига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялари республика даражасидаги давлат ташкилотлари фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги  ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024-йил 12-июл 10-4769-сонли маʼлумотномаси). Тақдим этилган натижалар мустақиллик даври тарихини ўрганишга, матбуот ва оммавий ахборот соҳаси вакилларининг, илмий зиёлиларнинг мустақилликни мустаҳкамлашга қўшган хизматларини  ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish