Бозоров Илёс Исомиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4609
Илмий раҳбари: Хўжаев Фазлиддин Элмуратович, PhD., доц.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хасанов Тохир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодиётининг салоҳиятини ошириш, кичик ва ўрта бизнес орқали ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб қуватлаш орқали ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ҳамда замонавий билим тажрибага эга бўлган мутахассислар тайёрлаш янги технологияларни жорий қилиш, кредитлар ажратиш босқичларини автоматлаштириш янги бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек тадбиркорларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш таклифи асосланган.
Бухоро вилояти туманларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун яратилган шароитларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган ҳамда ушбу мезонлар асосида вилоятдаги туманлар юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилган. Паст тоифадаги туманларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури таклиф этилган;
кичик ва ўрта бизнес субʼектларида маҳсулотларни сотиш ва юк ташиш тизими ўртасидаги боғлиқлик визуал модел асосида таҳлил қилиниб, улар ўртасидаги боғлиқлик коефциенти 11,571 га тенглиги аниқланган. Уларнинг ўзаро боғлиқлик кўрсаткичи р<0,05 ташкил этиб, яъни уларнинг боғлиқлиги статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, мазкур соҳаларнинг ривожланиши бир-бирини қўллаб-қувватлаши асослаб берилган;
кишик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш натижасида Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини 2035 йилгаша прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик ва ўрта бизнес субъекткарини ривожлантириш, қўллаб қуватлаш ҳамда салохиятини ривожлантириш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар:
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қуватлаш орқали ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий билим тажрибага эга бўлган мутахассислар тайёрлаш, янги технологияларни жорий қилиш, кредит ажратиш босқичларини автоматлаштириш янги бизнес лойиҳаларни ишлаб шиқиш, шунингдек тадбиркорларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш таклифи, ушбу илмий янгилик Бухоро вилоятининг, Бухоро туманидаги “Фахриддин транс голд” МШЖ корхонаси жорий этилган, натижада корхонани даромадлари 15 % ошган. Бу тўғрисида “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 2025 йил 6 февралдаги № 04-07-27-1410-сонли маълумотномаси олинган. Ушбу илмий таклифнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ошириб кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қуватлаш ҳамда замонавий билим тажрибага ўргатиш, янги технологияларни жорий қилиш, кредитлар ажратишни босқичларини автоматлаштириш янги бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек тадбиркорларни юридик томонлама хизмат кўрсатиш таклифи асосланган.
Бухоро вилояти туманлари кесимида кичик ва ўрта бизнес учун мавжуд шароитларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда ушбу мезон асосида вилоят туманилари тоифаларга ажратилди. Мазкур илмий янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган; Ушбу илмий таклифнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида, Бухоро вилояти ҳудудлари юқори ўрта ва паст тоифаларга ажратилди. Бу тўғрисида “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 2025 йил 6 февралдаги № 04-07-27-1410-сонли маълумотномаси олинган. Энг юқори ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ошириб кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш ҳамда замонавий билим тажрибага ўргатиш, янги технологияларни жорий қилиш, кредитлар ажратишни босқишларини автоматлаштириш янги бизнес лойиҳаларни ишлаб шиқиш, шунингдек тадбиркорларни юридик томонлама хизмат кўрсатиш таклифи асосланган.
Кисҳик ва ўрта бизнес субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш ҳамда савдо интенсивлигини оширишда юк ташиш тизимини оптималлаштириш эконометрик модели ишлаб чиқилган, Бугунги кунда мамлакатимиз кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашни амалга ошириб боряпти, Шунингдек кичик ва ўрта бизнеснинг олдида турган муҳим масалалардан бири иқтисодий самарадорликни ошириш ҳисобланади. Юк ташиш хизматлари корхоналарга бевосита географик жойлашувидан ташқарида ҳам мижозларга эришиш имконини беради. Бу мижозлар базасини кенгайтиришга имкони бўлмаган янги бозорларга эришишга ёрдам беради.
Кичик ва ўрта бизнес чекланган ресурслар, миқёсдаги чекловлар ва кучли рақобат каби юк ташиш операцияларини бошқаришда қатор муаммоларга дуч келади. Ушбу қийинчиликларга қарамай, самарали юк ташишлар сармояси кичик ва ўрта бизнес учун сезиларли фойда келтиради. Ажратилаётган имтиёзларнинг кичик ва ўрта бизнес тармоқларига таъсирини баҳолаш СЕМ визуал моделидан фойдаланиб имтиёз айнан қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларига берилиб вилоятнинг иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди. Ушбу илмий таклиф амалиётда жорий қилиниши натижасида, имтиёзлар айнан қурилиш соҳасида, саноат қишлоқ хўжалигида ҳамда савдо соҳасида берилгани маълум бўлди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларини юк ташиш ҳажмини таъминлаш савдо билан боғлиқликни асослаб иқтисодиётда савдо соҳаларини роли катта бўлиб иқтисодиётда таъсирини баҳолаб берилган. Бу тўғрисида (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 2025 йил 6 февралдаги № 04-07-27-1410-сонли маълумотномаси олинган.
Кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш натижасида Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини 2035 йилгаша прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Прогноз йиллар давомида сотишнинг ўсиш тенденсиясини кўрсатади. Бу режалаштириш ва қарор қабул қилиш учун фойдалидир. Масалан, 2035 йилда прогноз қилинган савдо ҳажми 75 224,1 миллиард сўмни ташкил этади, бу 2025 йилдан бошлаб сезиларли ўсишни кўрсатиб ўтилган.
Узоқ муддатли режалаштириш: корхоналар ушбу прогнозлардан ишлаб чиқариш, инвентаризация, ходимлар ва молиявий бошқарувни режалаштириш учун фойдаланишлари мумкин. Савдо ҳажми ошиши кутилаётганлигини билиб, компаниялар ўзининг ишлаб чиқариш қувватини ёки ишчи кучини кенгайтиришга сармоя киритиши мумкинлиги аниқланди.
Модел сҳекловлари: Прогнозлар ўтмишдаги маълумотларга асосланганлигини ва келажакдаги тенденциялар бир хил нақшларга амал қилишини ёдда тутиш муҳимдир. Иқтисодий ўзгаришлар, бозордаги ўзгаришлар ёки кутилмаган ҳодисалар каби ташқи омиллар прогнозларнинг тўғрилигига таъсир қилиши мумкинлиги аниқланган. Ушбу илмий таклиф амалиётда жорий қилиниши натижасида, прогноз ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари тўғрисида “Ўзбекистон савдо-саноат палатаси” 2025 йил 6 февралдаги № 04-07-27-1410-сонли маълумотномаси олинган.