Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Сарвиноз Хайдаржоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий асаб тизимининг перинатал шикастланиши оқибатлари бўлган болаларда бронхиал астманинг клиник-неврологик жиҳатлари ва кечишини прогнозлаш», 14.00.13 – «Неврология» ва 14.00.09 – «Педиатрия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4. DSc/Tib904.
Илмий маслахатчилар: Мавлянова Зилола Фархадовна DSс,  профессор. Шарипов Рустам Хаитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмадеева Эльза Набиахметовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астманинг дифференциал терапияси дастурини оптималлаштириш учун марказий асаб тизимининг (МАТ) перинатал шикастланишнинг узоқ муддатли оқибатлари бўлган болаларда бронхиал астма (БА) хусусиятларига неврологик синдромларнинг турли хил клиник вариантлари ва психо-эмоционал ҳолатнинг таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
асоратланган перинатал анамнез (камқонлик - 85,1%, ҳомиладорлик гестози - 78,9%, ҳомила тушиш хавфи - 57,9%), туғруқнинг ўзига хос хусусиятлари (кесарча кесиш - 56,1%) ва марказий асаб тизимининг перинатал зарарланишлари иммун тизими ва нейровегетатив бузилишлар фонида кўп органли психосоматик патологиянинг оғир кечишига мойиллиги  бўлган болаларда бронхиал астманинг эрта бошланиши билан боғлиқлиги исботланган;
бронхиал астма билан касалланган болаларда марказий асаб тизимининг перинатал зарарланишининг узоқ муддатли оқибатлари фонида антропоморфометрик ва физиометрик кўрсаткичларни баҳолаш асосида касалликнинг давомийлиги билан корреляцияланадиган, 21,9% ҳолларда микросоматотипга мойиллик билан намоён бўлган, оғиз-мотор дисфункцияси, мослашув қобилиятининг пасайиши ва овқатланиш ҳолатининг бузилиши каби жисмоний ривожланишнинг бузилиши аниқланган; 
марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши оқибатида оғир кечаётган бронхиал астмали болаларда вегетатив дисфункция (79,8%), диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми (54,4%) фонида нафас олиш тизимини бошқарувчи миянинг пўстлоқ-пўстлоқ ости ва орқа мия тузилмалари функционал беқарорлигининг, шунингдек, IL-4, IL-8, TNF-α ва NSE нейропептидининг юқори миқдори, инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1 нинг паст даражаси каби лаборатория биомаркерларининг прогностик аҳамияти аниқланган;  
марказий асаб тизимини перинатал шикастланишининг узоқ муддатли оқибатлари фонида 39,5% кузатувларда миянинг субкортикал ва диэнцефалик қисмларининг дисфункцияси мия ярим шарларининг алоқалари бузилиши ва алекситимия ривожланиши туфайли импульсивлик, ўжарлик, эретизм, заифлик ва ўзгарувчанлик каби хусусиятларнинг устунлигига, ўз навбатида хавотирланиш даражасининг ошишига ёрдам бериши, бу эса бронхиал астманинг доимий кечишинининг муҳим башоратчиси эканлиги, бронхиал астма билан оғриган болаларда ҳиссий ва шахсий ҳолатларининг бузилиши аниқланган;
неврологик симптомлар фонида бронхиал астма билан оғриган болаларда анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда комплекс терапия дастурини (0,1% Семакс® бурун томчилари, транслингвал нейростимуляция, скандинавча юриш) қўллаш касалликнинг қўзиш частотасини 2,2 баробар камайтириши, ташқи нафас функцияси кўрсаткичларини 1,7 баробар яхшилаши ва неврологик симптомларнинг ифодаланишини 1,6 баробар пасайтириш орқали касалликнинг узоқ муддатли ремиссияси ва болаларда ҳаёт сифатининг яхшилаши асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
МАТ перинатал шикастланишининг узоқ муддатли оқибатлари фонида болаларда БА кечишини башорат қилиш ва дифференциал терапия дастурини оптималлаштиришга асосланган илмий тадқиқот натижаларига асосланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 15 февраль 2025 йил 12/05-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: асоратланган перинатал анамнез (камқонлик - 85,1%, ҳомиладорлик гестози - 78,9%, ҳомила тушиш хавфи - 57,9%), туғруқнинг ўзига хос хусусиятлари (кесарча кесиш - 56,1%) ва марказий асаб тизимининг перинатал зарарланишлари иммун тизими ва нейровегетатив бузилишлар фонида кўп органли психосоматик патологиянинг оғир кечишига мойиллиги  бўлган болаларда бронхиал астманинг эрта бошланиши билан боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: МАТ перинатал шикастланишининг (ПШ) асоратлари бўлган болаларда БА кечишининг оғирлигини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларида, хусусан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида (2024 йил 8 ноябрдаги 122-сонли буйруқ) ва Шаҳрисабз тумани болалар шифохонасида (2024 йил 3 октябрдаги 128-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эрта ташхислаш ва профилактика чоралари орқали болалар касалланиши ва ногиронлигини камайтириш, бу эса БА оғир шаклларининг сонини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БАни эрта ташхислаш ва янада самарали бошқариш натижасида даволаш харажатларини камайтириш. МАТ патологияси бўлган болаларда БА оғирлигини башорат қилиш ва аниқлаш усулини жорий этмасдан даволаш нархи ўртача 2800000 сўмни ташкил этди; алгоритмни жорий этишда эса - 1550000 сўм. Демак, фарқ 1250000 сўмни ташкил этади. Бу шуни англатадики, агар бир йил давомида касалхонада 45 дан ортиқ беморда БА аниқланса, йилига ўртача 25250000 сўм, яъни ҳар бир бемордан 1250000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: аниқланган қонуниятлар БА ривожланиш механизмлари ҳақидаги замонавий тасаввурларни кенгайтиради ва хавф гуруҳидаги болаларни профилактика қилиш ҳамда тиббий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш учун янги истиқболларни очади;
иккинчи илмий янгилик: бронхиал астма билан касалланган болаларда марказий асаб тизимининг перинатал зарарланишининг узоқ муддатли оқибатлари фонида антропоморфометрик ва физиометрик кўрсаткичларни баҳолаш асосида касалликнинг давомийлиги билан корреляцияланадиган, 21,9% ҳолларда микросоматотипга мойиллик билан намоён бўлган, оғиз-мотор дисфункцияси, мослашув қобилиятининг пасайиши ва овқатланиш ҳолатининг бузилиши каби жисмоний ривожланишнинг дисгармонияси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларининг клиник амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (2024 йил 8 ноябрдаги 122-сонли буйруқ) ва Шаҳрисабз тумани болалар шифохонасига (2024 йил 3 октябрдаги 128-сонли буйруқ) татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: БА ва МАТ ПШ оқибатлари бўлган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, бу ногиронлик ва касалхонага ётқизиш даражасини пасайтириш, шунингдек, болалар орасида касалланишни камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ижтимоий таъминот харажатларини камайтириш - БА нинг ногиронликка олиб келувчи шакллари сонини камайтириш ижтимоий тўловларга давлат харажатларини қисқартириш имконини беради. Агар оғир БА билан касалланган беморлар орасида ногиронлик 10% га камайтирилса, ҳар 1000 кишидан 100 бемор ногирон бўлиши мумкин эди. Битта ногирон учун ўртача ижтимоий тўлов (1 нафар ногирон учун энг кам пенсия - ойига 920000 сўм) ҳисобидан бир йиллик иқтисодий самара: = (920000 сўм × 12 ой) = 11040000 сўм. 100 нафар беморга тўғри келадиган ижтимоий тўловларнинг умумий тежалиши = 11040000 × 100 = 1104000000 сўм. Ногиронликни олдини олиш ҳисобига ҳар 100 нафар беморга бир йилда ижтимоий тўловлар бўйича иқтисодий самарадорлик 1104000000 сўмни ташкил этади. Хулоса: эрта ташхис қўйиш ҳамда даволаш ва профилактикага шахсийлаштирилган ёндашув болаларнинг юқори ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги ва таълим жараёнидаги иштирокини ошириш, соғлом авлодни шакллантириш ҳамда оила ва соғлиқни сақлаш тизимига иқтисодий юкламани камайтириш имконини беради; 
учинчи илмий янгилик: МАТ ПШ оқибатида оғир кечаётган бронхиал астмали болаларда вегетатив дисфункция (79,8%), диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми (54,4%) фонида нафас олиш тизимини бошқарувчи миянинг пўстлоқ-пўстлоқ ости ва орқа мия тузилмалари функционал беқарорлигининг, шунингдек, IL-4, IL-8, TNF-α ва NSE нейропептидининг юқори миқдори, инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1 нинг паст даражаси каби лаборатория биомаркерларининг прогностик аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш муассасаларининг клиник амалиётига, хусусан, Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига (2024 йил 8 ноябрдаги 122-сонли буйруқ) ва Шаҳрисабз тумани болалар шифохонасига (2024 йил 3 октябрдаги 128-сонли буйруқ) жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг оғир кечиши ва ёндош психоэмоционал бузилишлар хавфини эрта аниқлаш ногиронлик даражасини пасайтиради, касалхонага ётқизиш ва касаллик зўрайиши частотасини камайтиради, шунингдек, болаларнинг ижтимоий мослашувини яхшилайди, бу эса оилаларга ва соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: МАТ ПШ асоратлари бўлган болаларда БА кечишининг оғирлигини башорат қилиш алгоритми жорий этилганда, ҳар 100 нафар бемор учун бир йилда жами 224400000 сўм тежаб қолинади. Хулоса: IL-4, IL-8, ТНФ-α биомаркерлари, нейропептид NSE ва мия тузилмаларидаги функционал бузилишларнинг прогностик ролини аниқлаш МАТ ПШ оқибатлари бўлган болаларда БА кечишининг оғирлигини аниқ башорат қилиш имконини беради. Бу эса болаларнинг психосоматик ҳолатини яхшилайдиган ва асоратлар хавфини камайтирадиган эрта ташхис қўйиш ва шахсийлаштирилган даволаш ёндашувига асос бўлади; 
тўртинчи илмий янгилик: МАТ ПШ узоқ муддатли оқибатлари фонида 39,5% кузатувларда миянинг субкортикал ва диэнцефалик қисмларининг дисфункцияси мия ярим шарларининг алоқалари бузилиши ва алекситимия ривожланиши туфайли импульсивлик, ўжарлик, эретизм, заифлик ва ўзгарувчанлик каби хусусиятларнинг устунлигига, ўз навбатида хавотирланиш даражасининг ошишига ёрдам бериши, бу эса бронхиал астманинг доимий кечишинининг муҳим башоратчиси эканлиги, бронхиал астма билан оғриган болаларда ҳиссий ва шахсий ҳолатларининг бузилиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: МАТ ПШ ўтказган болаларда БАни даволашга комплекс ёндашув самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар Хоразм вилояти (2024 йил 2 октябрдаги 188-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти (2024 йил 26 октябрдаги 92-сонли буйруқ) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: МАТ ПШ билан боғлиқ БА билан оғриган болалардаги психоэмоционал бузилишларни тушуниш нафақат тиббий, балки психо-ижтимоий қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган индивидуал даволаш ёндашувини ишлаб чиқиш имконини беради. Бу эса болаларнинг ҳаёт сифатини ва таълим муҳитига мослашиш имкониятларини оширади ҳамда ижтимоий изоляцияни камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болаларда қўшимча неврологик симптомларни ҳисобга олган ҳолда БАни даволаш усулини жорий этиш касалхонага ётқизиш сонини 20% га камайтиради, бу йилига 120000000 сўмни тежайди. Психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини 30% га (45000000 сўм) ва ногиронликни 10% га камайтириш орқали ижтимоий тўловлар харажатларини (110400000 сўм) камайтиради. Умумий тежаш йилига 100 нафар бемор учун 275400000 сўмни ташкил этади. Хулоса: МАТ ПШ фонида БА билан оғриган болаларда психоэмоционал ва неврологик бузилишларни аниқлаш ва уларнинг касаллик кечишининг оғирлиги билан боғлиқлиги ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш имконини беради. Бу хавотир даражасини пасайтириш, касалликнинг зўрайиши ва касалхонага ётқизиш частотасини камайтириш, шунингдек, ногиронлик хавфини камайтиришга ёрдам беради;
бешинчи илмий янгилик: неврологик симптомлар фонида бронхиал астма билан оғриган болаларда анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда комплекс терапия дастурини (0,1% Семакс® бурун томчилари, транслингвал нейростимуляция, скандинавча юриш) қўллаш касалликнинг қўзиш частотасини 2,2 баробар камайтириши, ташқи нафас функцияси кўрсаткичларини 1,7 баробар яхшилаши ва неврологик симптомларнинг ифодаланишини 1,6 баробар пасайтириш орқали касалликнинг узоқ муддатли ремиссияси ва болаларда ҳаёт сифатининг яхшилаши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: МАТ ПШ ўтказган болаларда БАни даволашга комплекс ёндашув самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар Хоразм вилояти (2024 йил 2 октябрдаги 188-сонли буйруқ) ва Андижон вилояти (2024 йил 26 октябрдаги 92-сонли буйруқ) болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: БА билан оғриган болаларнинг ижтимоий мослашув кўрсаткичларини яхшилаш, касаллик қўзиши частотасини камайтириш ва ремиссия муддатини узайтириш, мактаб дарсларини қолдириш ҳолатларини камайтириш ҳамда жисмоний фаолликни ошириш орқали амалга оширилади. Бу эса умумий ҳолда болаларнинг саломатлик даражасини оширади ва ногиронлик билан боғлиқ ижтимоий хавфларни камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Комплекс терапия дастурини жорий этиш касаллик кучайишининг такрорланиш частотасини пасайтириш, дори-дармонлар ва ижтимоий тўловларга кетадиган харажатларни камайтириш имконини беради, бу эса ҳар 100 бемор учун йилига 515,4 миллион сўм тежашни таъминлайди. Хулоса: Неврологик бузилишлар фонида БА билан касалланган болаларда комплекс терапия дастурини жорий этиш ўз самарадорлигини исботлади. Бу касалликнинг кучайиш частотасини сезиларли даражада камайтириш, ўпка функционал ҳолатини яхшилаш ва неврологик аломатларнинг намоён бўлишини пасайтириш орқали эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish