Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёров Бахриддин Бахром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори асаб фаолияти ва генетик омилларни спортчилар ишчанлик қобилияти ва тикланишига таъсири», 14.00.13 - «Неврология»,    14.00.38 - «Спорт тиббиёти»  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4920.
Илмий раҳбарлар:  Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Таштемирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Сливкина Наталья Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон Республикаси) 
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Олий асаб фаолиятининг турли типидаги спортчиларда вегетатив асаб тизими ҳолатлари ва вегетатив дисфункциялар генетик предикторларининг спорт иш қобилиятига ҳамда тикланиш жараёнларига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор футболчилар ва енгил атлетикачилар орасида нейромедиаторлар метаболизмига жавобгар бўлган COMT Val158Met генининг аллел-генотипик вариантлари ташувчанлиги қиёсий таҳлили ўтказилган, стрессга чидамлиликни таъминловчи А аллелининг генетик устунлиги аниқланган;
футболчилар ва енгил атлетикачиларда COMT Val158Met генининг АА генотип варианти ташувчанлиги асосида хавотирланиш ва спортда чарчашнинг энг юқори даражалари аниқлангани исботланган;
футбол ва енгил атлетикага ихтисослашган спортчиларда юрак ритми ўзгарувчанлиги кўрсаткичлари асосида холериклар ва меланхоликлар орасида жисмоний иш қобилиятини пасайтирадиган психоэмоционал стресснинг юқори даражаси аниқланган;
CОМТ Val158Met генининг молекуляр-генетик таҳлили натижалари ва нейрогенетика тамойилларига асосланган олий нерв фаолиятини аниқлашнинг комплекс усулини қўллаш футбол ва енгил атлетикага ихтисослашган спортчиларда спорт натижадорлиги даражасини ошириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спортчиларнинг иш қобилияти ва тикланишига олий асаб фаолияти ҳамда генетик предикторларнинг таъсирини баҳолаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник кенгашнинг 15 февраль 2025 йилдаги 12/04-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор футболчилар ва енгил атлетикачилар орасида нейромедиаторлар метаболизмига жавобгар бўлган COMT Val158Met генининг аллел-генотипик вариантлари ташувчанлиги қиёсий таҳлили ўтказилган, стрессга чидамлиликни таъминловчи А аллелининг генетик устунлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  психоэмоционал ҳолат ва генетик предикторларни ҳисобга олган ҳолда чарчашнинг олдини олиш ва машғулотлар самарадорлигини ошириш усули Андижон вилояти сув спортига ихтисослаштирилган спорт мактаби (22.11.2024 йилдаги 136- А/F-сонли буйруқ) ва Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (23.12.2024 йилдаги 142-А-сонли буйруқ) амалиётига татбиқ этилган ва қўлланилмоқда. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спортчиларнинг психоэмоционал ҳолати ва генетик предикторларини ҳисобга олган ҳолда машғулотлар самарадорлигини ошириш усулини жорий этиш тадқиқот натижаларидан спортчиларнинг руҳий саломатлиги ва барқарорлигини яхшилаш учун фойдаланиш имконини беради. Бу стресс ҳолатлари ва ҳиссий толиқиш даражасини пасайтиришга ёрдам беради, натижада спортчиларнинг тайёргарлик сифати ва уларнинг ижтимоий мослашуви яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: спортчиларнинг генетик хусусиятларига асосланган шахсийлаштирилган ёндашув ҳисобига тайёргарлик харажатларини оптималлаштириш, самарасиз машғулот усулларига сарфланадиган маблағларни камайтириш, жароҳатланиш хавфини пасайтириш ва спорт фаолиятидан олинадиган иқтисодий натижани ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик (ИС) = 1175000 - (150000+250000) = 778000 сўм, бу ерда 1178000 сўм - даволаниш (5 кун стационар), 150000 сўм ва 250000 сўм - генетик таҳлил ва унинг шарҳи учун харажатлар. ИС бир спортчи ҳисобига келтирилган. Хулоса: аниқланган фарқлар спортчиларнинг психоэмоционал ва когнитив хусусиятлари асосида ётувчи генетик механизмларни чуқурроқ тушунишга имкон беради, спортда шахсийлаштирилган тайёргарлик ва мослашиш стратегияларини ишлаб чиқиш учун янги истиқболларни очади;  
иккинчи илмий янгилик: футболчилар ва енгил атлетикачиларда COMT Val158Met генининг АА генотип варианти ташувчанлиги асосида хавотирланиш ва спортда чарчашнинг энг юқори даражалари аниқлангани исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: спортчиларнинг психоэмоционал ҳолати ва генетик предикторларини ҳисобга олган ҳолда чарчоқни олдини олиш ва машғулотлар самарадорлигини ошириш усули Андижон вилоятининг сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби (22.11.2024 йилдаги 136-А/F-сонли буйруқ) ва Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича тайёргарлик марказида (23.12.2024 йилдаги 142-А-сонли буйруқ) жорий этилган ва қўлланилмоқда. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: психоэмоционал саломатликни яхшилаш, касбий стресс даражасини пасайтириш, спортчиларнинг ҳаёт сифатини ошириш, шу билан бирга жамиятда соғлом турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилиш орқали уларнинг ижтимоий мослашувини мустаҳкамлашдан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: шахсийлаштирилган ёндашувларни жорий этиш орқали спортчиларнинг тикланиш тадбирларига сарфланадиган харажатларни камайтириш ва натижадорлигини ошириш. ИС = (Z (олдин) - Z (кейин)) - Z ({амалга ошириш), бу ерда: ИС иқтисодий самарадорлик, Z (олдин) ишлаб чиқилган усулни жорий этишдан олдин тикланиш ва даволаш харажатлари, Z (кейин) - ишлаб чиқилган усулни жорий этишдан кейин тикланиш ва даволаш харажатлари, Z (амалга ошириш) - ишлаб чиқилган усулни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатлари. ИС (6 ой) = (800000-250000) - 175000=375000 сўм (спорт тайёргарлигининг ўқув-машғулот босқичида бўлган 1 нафар спортчига 6 ой давомида иқтисод қилинади). Хулоса: стрессга чидамлиликни бошқаришда шахсийлаштирилган ёндашувларни қўллаш тикланиш самарадорлигини ошириш, спортчиларнинг психоэмоционал ҳолати ва мослашиш имкониятларини яхшилаш имконини беради, бу эса уларнинг касбий тайёргарлиги ва юқори натижаларга эришиши учун муҳим аҳамиятга эга; 
учинчи илмий янгилик: футбол ва енгил атлетикага ихтисослашган спортчиларда юрак ритми ўзгарувчанлиги кўрсаткичлари асосида холериклар ва меланхоликлар орасида жисмоний иш қобилиятини пасайтирадиган психоэмоционал стресснинг юқори даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: спортчиларнинг психофизиологик параметрларини баҳолаш ва машғулот жараёнини бошқариш алгоритми юқори асаб фаолияти тури ва сўнишини ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилояти Спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сонли спорт мактаби (27.11.2024 йилдаги 09-02/98-А-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти яккакураш спорт ихтисослик спорт мактаби (27.12.2024 йилдаги 97- А/В-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Спортчиларда юрак ритми ўзгарувчанлиги кўрсаткичлари асосида юқори даражадаги психоэмоционал стрессни аниқлаш, стресс даражасини пасайтириш ва умумий фаровонликни яхшилаш имконини беради. Бу спортчиларнинг саломатлиги ва ижтимоий мавқеи учун, шунингдек, умуман спортнинг ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: машғулот жараёнини оптималлаштириш ва тикланиш чораларини қўллаш оғриқли ҳолатлар ва ҳиссий бузилишлар сонини самарасиз машғулотлардан кўрилган зарарни ҳисоблашда жорий этилгунга қадар йилига 2400000 сўм, жорий этилгандан сўнг 1200000 сўм, жорий этиш харажатлари эса 175000 сўмни ташкил этди, ИС (йўқотишларни камайтириш) = P (олдин) - P (кейин), бунда: ИС ((йўқотишларни камайтириш) - йўқотишларни камайтиришдан олинадиган иқтисодий фойда, P (олдин) - янгилик жорий этилгунга қадар самарасиз машғулотлардан кўрилган зарар, P (кейин) - жорий этилгандан кейинги зарар. ИС=2400000-1200000=1200000 (сўм) бир йилда (спорт тайёргарлигининг ўқув-машғулот босқичида бўлган) бир спортчи ҳисобига. Хулоса: спортчиларнинг индивидуал генетик хусусиятлари ва уларнинг психофизиологик параметрларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган машғулот ва тикланиш тадбирлари дастурларини қўллаш, уларнинг жисмоний иш қобилияти ва стрессга бардошлилигини сезиларли даражада оширади, машғулот юкламалари ва тикланиш жараёнларини самарали мослаштиради; 
тўртинчи илмий янгилик: CОМТ Val158Met генининг молекуляр- генетик таҳлили натижалари ва нейрогенетика тамойилларига асосланган олий нерв фаолиятини аниқлашнинг комплекс усулини қўллаш футбол ва енгил атлетикага ихтисослашган спортчиларда спорт натижадорлиги даражасини ошириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: спортчиларнинг психофизиологик параметрларини баҳолаш ва машғулот жараёнини бошқариш алгоритми юқори асаб фаолияти тури ва сўнишини ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилояти Спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сонли спорт мактаби (27.11.2024 йилдаги 09- 02/98-А-сонли буйруқ) ва Самарқанд вилояти яккакураш спорт ихтисослик спорт мактаби (27.12.2024 йилдаги 97-А/В-сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Узоқ муддатли истиқболда бундай ёндашувлар спортчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, стресс ва жароҳатларни даволашга кетадиган ижтимоий ва тиббий харажатларни камайтиради, шунингдек ёшлар учун ибрат бўлиб, жисмоний фаоллик қадриятларини тарғиб қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги 160 %ни ташкил этади. Бу шуни англатадики, сарфланган ҳар бир бирлик маблағ (2000000 сўм) эвазига тизим қўшимча 160000 сўм фойда (ёки тежамкорлик) келтиради, бу эса спорт тайёргарлигига инновацион усулларни жорий этишнинг юқори иқтисодий самарасини тасдиқлайди. Хулоса: ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши индивидуал генетик хусусиятлар ва асаб фаолияти турларини ҳисобга олиш имконини беради. Бу эса машғулот жараёнини оптималлаштириш, спортчиларнинг тикланишини яхшилаш ва психоэмоционал барқарорлигини оширишга кўмаклашади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish