Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарова Шахло Шухратовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий корейс ва ўзбек адабиётида аёл образининг ижтимоий-эстетик талқини (Пак Ван Со ва Ойдин Собирова ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Fil4846
Илмий раҳбар: Умурова Гузал Хотамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжон Давировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Аббасова Дилфуза Каримбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий корейс ва ўзбек адабиётида аёл образи, феминистик адабиётнинг шаклланиши, “аёл” консептининг моҳиятини ифодалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“аёллар адабиёти” ва “аёллар адабиётшунослиги”нинг моҳиятини ёритишда ўзбек ва корейс фолклоршунослиги жанрлари таҳлили орқали аёллар насрининг поетик хусусиятлари, аёл ёзувчилар ижодиёти ва уларнинг адабиётдаги мавқеи, асарларидаги мавзу ва гʻоя доирасининг мазмуни аниқланган;
жаҳон адабиётшунослигида аёллар адабиёти ва адабиётшунослигининг бугунги кунда тизимли тадқиқот сифатида тадқиқ этилаётганлиги, янги давр адабиётида аёлга аёл кўзи билан қараш янги босқичга кўтарилганлиги далилланган;
замонавий ўзбек ва корейс феминистик адабиётининг вакиллари асарларида аёл образининг моҳиятини ёритиш ҳар иккала миллат аёлларига хос бўлган меҳрибон она, сабрли рафиқа, оқила қиз каби образлар Ойдин Собированинг “Чақалоққа чакмонча”, “Келин ўғил туғипти”, Пак Ван Сонинг “Сароб капалаги” (“환각의 나비”) ҳикоялари, “Она изтироби” (“엄마의 말뚝”) романи таҳлили асосида исботланган;
“аёл” консептининг моҳиятини англатишда ўзбек ва корейс адибалари Ойдин Собированинг “Юрагида ўти бор”, “Кўнгли тўлдими, яхши йигит” ва Пак Ван Сонинг “Қора бева” (“흑과부”), “Ҳалиям туш кўряпсизми?” (“그대 아직도 꿈꾸고 있는가”) ҳикоялари таҳлили орқали, “ахлоқий”, “ҳиссий” ва “хан” консептларида аёл руҳиятининг нозик қирралари оила, муҳаббат ва жамият масалалари, миллий менталитетнинг акс эттирилиши билан уйгʻунлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
илмий ишда ўзбек ва корейс ижодкор аёлларининг илмий биографиясини яратиш, давр адабий жараёни ривожига қўшган ҳиссаларини аниқлаш борасида бир қанча назариётчи олимлар қарашларига муносабат билдирилган. Ўзбек ва корейс аёллар адабиёти мазмун ва шакл жиҳатдан ниҳоятда бир-бирига яқин туриши, уларда ифодаланган аёл руҳий оламининг, қалб кечинмаларининг ўзига хос жиҳатлари “аёл” консептини ифодаловчи бирликлар орқали таҳлилга тортилган ўринлардан 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024- йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 25-июлдаги 1456/2-сон маълумотномаси). Натижада “аёллар адабиёти” ва “аёллар адабиётшунослиги”нинг моҳиятини ёритишда ўзбек ва корейс фолклоршунослиги жанрлари таҳлили орқали аёллар насрининг поетик хусусиятлари, аёл ёзувчилар ижодиёти ва уларнинг адабиётдаги мавқеи, асарларидаги мавзу ва гʻоя доирасининг мазмуни очиб берилди;
ўзбек ва корейс ижодкор аёлларининг илмий биографиясини яратиш, давр адабий жараёни ривожига қўшган ҳиссаларини аниқлаб, аёллар адабиёти ва адабиётшунослиги ХХ аср илмий воқелиги эканлигини, аёллар адабиётининг тарихи ва назарий жиҳатларини асослашга доир қарашларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 561624-EPP-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 29-октябрдаги 2376/02-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларининг қўлланилиши жаҳон адабиётшунослигида аёллар адабиёти ва адабиётшунослигининг бугунги кунда тизимли тадқиқот сифатида тадқиқ этилаётганлиги, янги давр адабиётида аёлга аёл кўзи билан қараш янги босқичга кўтарилганлиги аниқланди;
илмий ишда “Аёл” консептининг моҳиятини ёритишда ўзбек ва корейс адибалари Ойдин Собирова ва Пак Ван Соларнинг асарлари таҳлили орқали ёритилиб, “ахлоқий”, “ҳиссий” ва “хан” консептларида аёл руҳиятининг нозик қирралари кўрсатилган жиҳатларини асослашга доир қарашларидан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ 585845 EPP-1-2017-ES-EPPKA2-CBHE-JP “CLASS: Development of the interdisiplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian universities” (CLASS: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-ноябрдаги 2528/02-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек ва корейс феминистик адабиётининг вакиллари асарларида аёл образининг моҳиятини ёритиш ҳар иккала миллат аёлларига хос бўлган меҳрибон она, сабрли рафиқа, оқила қиз каби образлар Ойдин Собированинг “Чақалоққа чакмонча”, “Келин ўғил туғипти”, Пак Ван Сонинг “Сароб капалаги” (“환각의 나비”) ҳикоялари, “Она изтироби” (“엄마의 말뚝”) романи таҳлили билан асосланилди;
илмий ишда келтириб ўтилган материаллардан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил июл ойида эфирга узатилган “Аёл бахтли бўлса”, Самарқанд радиосининг 2024-йил июл ойи давомида “Хайрли кун” эшиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-августдаги 01-07/217-сон гувоҳномаси). Натижада “аёл” консептининг моҳиятини англатишда ўзбек ва корейс адибалари Ойдин Собированинг “Юрагида ўти бор”, “Кўнгли тўлдими, яхши йигит” ва Пак Ван Сонинг “Қора бева” (“흑과부”), “Ҳалиям туш кўряпсизми?” (“그대 아직도 꿈꾸고 있는가”) ҳикоялари таҳлили орқали, “ахлоқий”, “ҳиссий” ва “хан” консептларида аёл руҳиятининг нозик қирралари оила, муҳаббат ва жамият масалалари, миллий менталитетнинг акс эттирилиши шунингдек, китобхонликка қизиқишини янада ошириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish