Баёнханова Ирода Фуркатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мулоқот одобини ифодаловчи мақолларнинг дискурсив-прагматик хусусиятлари (корейс ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Fil1793
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Фил.83.01
Расмий оппонентлар: Мусурманов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори, профессор; Ким Наталя Декхеновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корейс ва ўзбек тилларида мулоқот одобини ифодаловчи мақолларнинг дискурсив-прагматик хусусиятларини аниқлаш ва чоғиштирма тилшунослик нуқтайи назаридан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корейс ва ўзбек халқ мақолларининг структур-семантик хусусиятлари ўрганилиб, уларда қисқалик, оҳангдорлик, қофия, турғунлик, синтактик жиҳатдан шахси умумлашганлик, шахси номаълумлик каби умумий хусусиятлар мавжудлиги аниқланган ҳамда шу хусусиятлари туфайли провербал тузилмаларнинг рамзий маъно касб этиши исботланган;
корейс ва ўзбек халқ мақолларининг дискурс жараёнида сўзловчи ва тингловчининг мулоқот одобини ифодалаш хусусиятларининг лисоний воситалар танловида ҳамда коммуникация стратегиясини белгилашда муҳимлиги очиб берилган;
прагматик жиҳатдан мақоллар мулоқот одоби сифатида донолик ва тажрибани етказиш, ижтимоий тартиб, ҳаракатни изоҳлаш ва талқин қилиш, ҳазил ва танқид, ҳаракатга ундаш ва рағбатлантириш, мулоқотнинг коммуникатив-прагматик самарасини таъминловчи, тингловчи диққатини жалб қилиш каби вазифаларни бажариши далилланган;
тадқиқот натижасида чогʻиштирилаётган тиллар доирасида мақолларни таржима қилишда, уларнинг муқобил (тўлиқ ёки қисман) шакли мавжуд бўлмаган ҳолатда – калкалаш, тавсифий ва псевдомақол ҳосил қилиш усуллари билан таржима қилиш, самарали эканлиги исботланган ҳамда ушбу усуллардан амалиётда фойдаланишга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корейс ва ўзбек тиллари мулоқот одобини ифодаловчи мақолларнинг дискурсив-прагматик хусусиятларининг тавсифи ва мақолларнинг таржимада берилиши масалалари бўйича олинган натижалар асосида:
корейс ва ўзбек халқ мақолларининг структур-семантик хусусиятлари ўрганилиб, уларда қисқалик, оҳангдорлик, қофия, тургʻунлик, синтактик жиҳатдан шахси умумлашганлик, шахси номаълумлик каби умумий хусусиятлар мавжудлиги аниқланган ҳамда шу хусусиятлари туфайли провербал тузилмаларнинг рамзий маъно касб этиши бўйича берилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Оʻзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган. (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 29-октябрдаги №2375/02–сонли маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва корейс мулоқот одобини ифодаловчи халқ мақолларининг шакл ва мазмун жиҳатдан бир-бирига ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, мақолларнинг мулоқот одобини ифодалашда суҳбатдошларнинг алоҳида фазилатлари таҳлили, магистратура талабалари учун ташкил этилган онлайн курсларда манба бўлиб хизмат қилган;
корейс ва ўзбек халқ мақолларининг дискурс жараёнида сўзловчи ва тингловчининг мулоқот одобини ифодалаш хусусиятларининг лисоний воситалар танловида ҳамда коммуникация стратегиясини белгилашда муҳимлиги бўйича олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-ноябрдаги №2529/02–сонли маълумотномаси). Натижада, мақоллар таржимасига оид кўрсатилган тавсийалар “Қиёсий тилшунослик”, “Лингвистик таҳлил методлари”, “Назарий грамматика”, “Терминология таржимаси” каби фанларнинг назарий масалаларини бойитишга хизмат қилган;
прагматик жиҳатдан мақоллар мулоқот одоби сифатида донолик ва тажрибани етказиш, ижтимоий тартиб, ҳаракатни изоҳлаш ва талқин қилиш, ҳазил ва танқид, ҳаракатга ундаш ва рагʻбат, мулоқотнинг коммуникатив-прагматик самарасини таъминловчи, тингловчи диққатини жалб қилиш каби масалалари бўйича олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 14-ноябрдаги №2529/02–сонли маълумотномаси).Натижада, мулоқот одобини ифодаловчи мақолларнинг семантик ва формал тадқиқи натижасида эришилган хулосалардан матн таҳлилига ёʻналтирилган машгʻулотларда фойдаланилган;
тадқиқот натижасида чогʻиштирилаётган тиллар доирасида мақолларни таржима қилишда, уларнинг муқобил (тўлиқ ёки қисман) шакли мавжуд бўлмаган ҳолатда – калкалаш, тавсифий ва псевдомақол ҳосил қилиш усуллари билан таржима қилиш, самарали эканлиги исботланган ҳамда ушбу усуллардан амалиётда фойдаланишга йўналтирилган тавсиялар каби вазифаларни бажаришига оид ўринларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси томонидан 2024-йил сентябр ойи давомида эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатуви сенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-сентябрдаги №01-07/263-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларида илгари сурилган муҳим илмий-ижодий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялардан телерадиокомпаниянинг кўрсатув ва эшиттиришларида ҳам фойдаланилган.