Мирсагатова Покиза Авазбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида санъатни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2960
Илмий раҳбар: Садуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшанкулович, филология фанлари доктори, профессор;
Саидакбарова Саодат Пархаджанова, филология бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ѕанъатга оид фразеологизмларнинг лекѕик-ѕемантик кўлами, ѕтруктур-грамматик, ѕтилиѕтик хуѕуѕиятлари ва лекѕикографик ѕалоҳиятини ўзаро чоғиѕҳтириѕҳ орқали уларнинг ўзига хос ўхѕҳаѕҳ ва фарқли томонларини аниқлаѕҳ ҳамда миллий-маданий хуѕуѕиятларини очиб бериѕҳдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги санъатга оид фразеологизмларнинг семантик таснифи асосида театр, мусиқа, ҳунармандчилик, ҳайкалтарошлик, рақс, тасвирий санъат, цирк ҳамда бадиий адабиёт макромайдонларининг таркибига кирувчи рангтасвир, актёр, саҳна, кулолчилик, мусиқа асбоблари, сўз санъати, масхарабозлик каби микромайдонларга ажратилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги санъатга оид фразеологизмларнинг структур-грамматик жиҳатдан фарқланиши, жумладан ўзбек тилида санъат соҳасини ифодаловчи тенг боғловчи ёрдамида ҳосил қилинган фразеологизмларнинг мавжуд эмаслиги, санъатга оид субстантив фразеологизмларда отлар келишик аффикси ёрдамида синтагматик муносабатга киришиши ҳар иккала тилга хос эканлиги ва инглиз тилидаги санъатга оид сифатли фразеологизмлар таркибидаги сифат сўз туркуми фақат қиёсий даражада қўлланиши асосланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги санъатга оид фразеологизмларда ҳар иккала тил маданиятига хос бўлган тўғрисўзлик, донолик, итоаткорлик, камтарлик, эҳтиёткорлик каби ижобий фазилатлар ҳамда иккиюзламачилик, ёвузлик, мақтанчоқлик, қайсарлик ва хасислик сингари қатор салбий хислатлар намоён бўлиши исботланган;
инглиз ва ўзбек халқларининг ўзига хос когнитив, ижтимоий-сиёсий, маданий ҳамда тарихий жараёнларини ўзида мужассам этган миллий-маданий жиҳатлар санъатга оид фразеологизмларнинг адекват таржимасига эришишда асосий омиллар эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва оʻзбек тилларида санъатни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологизмлар таркибида учрайдиган санъатни ифодаловчи лексик бирликлар халқ менталитетини англатувчи восита эканлиги каби илмий натижлари ва материалларидан Эрасмус+ дастурининг Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 18-ноябрдаги 04/11-10809 сонли маълумотномаси). Натижада, санъатни ифодаловчи фразеологизмларларнинг таҳлиллари фразеологизмларнинг таржимаси, уларни маданиятлараро мулоқот жараёнида тўғри қўллаш сифатини оширишга имкон яратилган;
турли тизимли тилларда санъатни ифодаловчи фразеологизмларнинг ўзига хос хусусиятларининг лингвомаданий аспектда ўрганилиши ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги эквивалентлик даражаси ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Я-1-06-сонли “Профессионал таржимонларни тайёрлашда сифат назоратини ташкиллаштиришга компетент ёндашув” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 18-ноябрдаги 04/11-10810 сонли маълумотномаси). Натижада филология факултетлари талабаларига оғзаки ва бадиий матнлардаги маданий реалияни акс эттирувчи санъатни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг эквивалентларидан фойдаланиш имкони яратилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги ѕанъатни ифодаловчи фразеологизмларнинг ѕҳаклланиѕҳ омиллари, ѕанъат турлари ҳамда уларда миллийликнинг акѕ этиѕҳи, халқ оғзаки ижоди, мумтоз ва бадиий адабиёт, тарихий воқелик, миллий анъаналар шунингдек урф-одатлар, диний урф-одатлар, ижтимоий ўзгариѕҳлар билан боғлиқлиги, уларнинг миллат анъаналарида акѕ этиѕҳи ҳақидаги хулоѕалардан “Ўзбекиѕтон” 11 телерадиоканалининг “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эѕҳиттириѕҳларининг ѕѕенарийларини ёзиѕҳда фойдаланилди ҳамда муаллиф билан туркум ѕуҳбатлар амалга оширилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-ноябрдаги 04-36-1201-сонли маълумотномаси). Натижада, ѕанъатни ифодаловчи фразеологизмларнинг этимологик жиҳатдан ўрганиѕҳ юзаѕидан тўрланган маълумотлар тарихий-маданий, моддий ва номоддий маданий мероѕ дурдоналарини ѕақлаѕҳ ва тарғиб қилиѕҳ, ҳаваѕкорлик ѕанъатини янада оммалаѕҳтириѕҳда мазкур телекўрѕатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмунан ҳамда илмий-назарий далилларга бой бўлиѕҳи таъминланган.