Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудратов Азамат Асроровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Синхрон таржима стратегияларининг сиёсий-иқтисоий соҳада қўлланилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2566
         Илмий раҳбар: Шомусаров Шорустам Ғиёсович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, профессор; Казакбаев Акбар Акмалджанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент вазифасини бажарувчи.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли сиёсий-иқтисодий анжуманларда арабча-ўзбекча ва ўзбекча-арабча синхрон таржима жараёнида қўлланиладиган стратегияларни аниқлаш ва улардан амалиётда тўғри фойдаланиш йўлларини белгилаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сиёсий-иқтисодий соҳадаги арабча-ўзбекча нутқларнинг синхрон таржимасида адекватлик ва эквивалентликка эришишда тўғри стратегияни танлаш аниқ лисоний ва нолисоний омилларга боғлиқ эканлиги асосланган; 
араб синхрон таржимасида синаб кўриш ва хатолар, кутиш, столлинг, чизиқлилик, эҳтимолий башорат қилиш каби универсал стратегиялар билан бирга, тушунтириш ва шарҳлаш, муросага келтириш ҳамда қўшимча қўшиш каби махсус стратегияларнинг фаол қўлланиши аниқланган; 
арабча-ўзбекча тил жуфтликлари таржимасида кутиш стратегиясининг сегментацияга боғлиқлиги ҳамда олдиндан башорат қилиш ва компрессия стратегияларининг ўзаро таъсири исботланган; 
арабшунос таржимон-респондентлар билан ўтказилган сўровномалар асосида аслият тилини мукаммал эгаллаш, миллий-маданий бирликларни тўғри қўллаш ва араб маданиятини яхши билиш каби омилларнинг синхрон таржимада прагматик тўсиқларнинг олдини олиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синхрон таржима стратегияларининг сиёсий-иқтисоий соҳада қўлланилиши юзасидан олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
арабча-ўзбекча синхрон таржима стратегияларининг қўлланиш усуллари ва ўринлари, сўзларни танлай билиш ва уларни тўғри қўллаш орқали таржма матнини хатоларсиз тўлиқ етказишга доир тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Раҳбарияти ва Президент иштирокидаги тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги Таржимонлар бюросининг 2024-йил 15-январдаги №11-сон маълумотномаси). Натижада араб-ўзбек комбинацияларида сўз танлаш, стратегиялардан фойдаланиш, уларни тўғри қўллай билиш, муқобил сўзларни танлашда таржимон олдидаги муаммоларни ҳал қилиш йўллари кўрсатилиб, керакли таклифлар билдирилган; 
синхрон таржима стратегияларининг арабча-ўзбекча сиёсий-иқтисодий соҳада қўлланишига оид хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бадий ва илмий муҳокамаларида ва халқаро алоқаларда фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 12-декабрдаги 01-03/3232-сон маълумотномаси). Олинган натижалар, хусусан, кутиш ва олдиндан башорат қилиш стратегияларидан таржима жараёнида тўғри фойдаланиш йўллари синхрон таржима билан шуғулланувчи таржимонларнинг билим ва малакасини оширишга хизмат қилган; 
арабча-ўзбекча ва ўзбекча-арабча синхрон таржима жараёнларида стратегияларидан тўғри фойдаланиш, таржима матнини хатоларсиз етказиш ҳамда синхрон таржима ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятларини ёритишга бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ таркибидаги “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУКнинг 2023-йил 21-ноябрдаги 04-36-1751-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish