Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшниёзова Гулҳаё Ҳамроқул қизининг фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳалима Худойбердийева шеъриятида қўлланган бадиий санъатларнинг лисоний асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil 1946.
Илмий раҳбар: Эрназарова Манзура Сапарбойевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳалима Худойбердийева шеърийатида қоълланилган бадиий санъатларнинг лисоний хусусийатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ҳалима Худойбердийева шеърийатида қоълланилган бадиий санъатлардаги лисоний бирликларнинг қоълланилиш оърни бўйича тушунча, ҳукм ва хулосалардаги умумийлик ҳамда оъзаро боғлиқлик, яхлитлик, мутаносиблик каби хусусий жиҳатларнинг шоира услубига хос келин, бола, аёл, қайиқ сингари янги бадиий тасвирий ифодаларда намоён боълиши аниқланган;
шоира шеърларида боъзла-боъзла, соъзла-соъзла каби такрорлардан фойдаланиш шеърнинг таъсирчанлигини оширувчи омил сифатида; интиқ соғинчлар, узун кун, умид иплари, умринг тонготарида, умринг кунботарида каби ифодаларнинг оъзига хос индивидуал хусусийатлари, шоиранинг мазмунни шаклга солишдаги бадиий маҳорати ҳамда лисоний бирликлар шеърий нутқдаги шакл – маъно – вазифа бирлигини таъминловчи муҳим восита эканлиги асосланган;
шоира шеърийатида қоълланилган маънавий ва лафзий санъатларда тил ва бадиийат муштараклиги, соғ қалб, қизил оъқ, алвон қоъшиқлар каби бирикмаларнинг денотатив ва коннотатив маъно хусусиятлари, бадиий-эстетик вазифалари, воқеликни таъсирчан ва йорқин ифодалаш учун - дек, -дайин, -намо, -омуз, -ли, -ча, -симон каби морфологик коърсаткичларнинг услубий маъно ифодалангани далилланган;
Ҳалима Худойбердийева шеърийатида қоълланилган юраги тошлар, қурғоқ коъзлар каби бирликларнинг метонимия, оъхшатиш каби лексик воситалар орқали ифодаланиши, талмеҳ санъатини ҳосил қилган Аҳмад Йассавий, Амир Темур каби атоқли отларнинг сезиларли даражада коъп қоълланилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ҳалима Худойбердийева шеъриятида қўлланган бадиий санъатларнинг лисоний томонларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳалима Худойбердийева шеърий санъатлари тилининг лексик-морфологик хусусиятлари тадқиқи оъхшатиш, интоқ, ташхис, тазод, жонлантириш каби санъатларни ҳосил қилувчи бирликлар таснифи ва уларнинг ифодаланишига оид назарий хулосаларидан Оъзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Оъзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Оъзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 27-декабрдаги 656-сон маълумотномаси). Натижада коъплаб бадиий санъатларнинг лексик-морфологик вазифалари аниқлаштирилган;
Ҳалима Худойбердийева шеърийатида қоълланган бадиий санъатларнинг лисоний асосларини тадқиқ қилиш боъйича олинган илмий натижалар асосида бадиий матнда шеърий санъатлар шеър таъсирчанлиги ва соъз қудратини оширувчи асосий воситаларидан бири эканлигига оид хулосалардан – Оъзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Оъзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Оъзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 27-декабрдаги 657/1-сон маълумотномаси). Натижада бадиий санъатларнинг оъзига хос лексик-морфологик хусусийатлари, услубий имконийатларининг изоҳланишида асос боълиб хизмат қилган;
Оъзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида шоира шеъриятида қоълланилган бадиий санъатларнинг лисоний таҳлили, бадиий матнда шакл-маъно-вазифа тамойиллари асосида оърганиш муаммолари, Ҳалима Худойбердиева шеъриятида қоълланган бадиий санъатлар ва уларнинг лисоний хусусиятлари юзасидан умумий маълумотлар берилди ва маҳорат дарси ташкил этилди (Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг 2024-йил 15-майдаги 01-59-сон маълумотномаси). Натижада Ҳалима Худойбердиева шеъриятида қоълланган бадиий санъатларнинг лисоний хусусиятларини оърганишга боълган қизиқиш ошди;
Шоира шеърларида қоълланилган маънавий ва лафзий санъатларнинг лексик-морфологик вазифаларини ифодалашига оид назарий хулосалардан Республика маънавият ва маърифат марказининг, 2022-2023-йиллар мобайнида “Тил миллат коъзгуси”, “Оъзбек тили – миллий оъзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли”, “Оъзбек тили – меҳр тили” ва “Янги Оъзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”, “Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ”, “Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти” сингари маънавий-маърифий тадбирларни тайёрлашда самарали фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази 2023-йил 21-сентябрдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада бадиий санъатларни ифодаловчи лексик-морфологик воситаларнинг поетик нутқдаги оърни, аҳамийатини йоритишда асос боълиб хизмат қилган ҳамда 2023-2024-йиллар мобайнида Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ислоҳотлар амалда”, “Келажак ёшлари”, “Диёр 24” сингари коърсатув ва телелойиҳаларни тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадио компаниясининг 2023-йил 18-октябрдаги 01-10/176-сон маълумотномаси). Натижада телелойиҳаларнинг долзарблиги, илмий-оммабоплиги ва илмий-амалий жиҳати таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish