Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёйева Дилноза Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида нутқий фаолият феълларининг парадигматик таҳлили», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.1.PhD/Fil3152.
Илмий раҳбар: Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Абузалова Мехринисо Қодировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида нутқий фаолият феълларининг парадигматик алоқаларини қиёсий аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқий фаолият феълларининг парадигматик жиҳатлари лексик-семантик, морфологик-синтактик хусусиятларни, мутлақ, нисбий, функсионал белгиларни ифодаловчи омиллар таъсирида шаклланганлиги ва инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлиги далилланган;
ҳар иккала тилдаги нутқий фаолият феълларининг парадигматик муносабатлари асосини лексик-грамматик воситалар ташкил қилиши ҳамда ушбу феълларнинг контекстуал ва коммуникатив жараёнда мантиқий-мазмуний изчиллигини таъминлашдаги иштироки мулоқот вазияти билан шартланганлиги исботланган; 
қиёсланаётган тиллар парадигматик кенглигида нутқий фаолият феъллари шаклланишининг лексик-семантик ҳамда мантиқий-грамматик қатламлари ўзаро муносабати фикр ёки пропозициянинг коммуникатив маркази ва концептуал-когнитив манзарасини тасвирлаши аниқланган; 
нутқий фаолият феълларининг матн шакллантириш имконияти уларнинг матн когерентлиги ва когезивлигини белгиловчи лисоний-когнитив ҳамда коммуникатив-прагматик хусусиятини ифодалаши ҳамда мазкур бирликларнинг тўхтовсиз тараққий этиб боришини таъминловчи дискурсив тамойиллар қаторида намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида нутқий фаолиятни ифодаловчи феъллар семантикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги нутқий фаолият феълларининг парадигматик жиҳатлари лексик-семантик, морфологик-синтактик хусусиятларни, мутлақ ва нисбий, функционал белгиларни ифодаловчи омиллар таъсирида шаклланганлиги ва инсоният сивилизацияси босқичлари билан параллел равишда юзага келганлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-029 “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувнинг тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 30-ноябрдаги  №04/1-2552-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида нутқий фаолиятни ифодаловчи  феъллар семантикаси таҳлилига асосланган соҳа луғатлари янги илмий-назарий манба ва маълумотлар билан бойитилган;
ҳар иккала тилдаги нутқий фаолият феъллари парадигматик муносабатлар асосини лексик-грамматик воситалар ташкил қилиши ҳамда ушбу феълларнинг контекстуал ва коммуникатив жараёнда мантиқий-мазмуний изчиллигини таъминлашдаги иштироки мулоқот вазияти билан шартланганлигига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018-йилларда амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 11-октябрдаги №733/02-сон маълумотномаси). Натижада нутқий фаолиятни ифодаловчи феълларнинг синхрон ва диахрон шаклланишига доир масалаларни мукаммаллаштириш имконияти яратилган; 
қиёсланаётган тиллар парадигматик кенглигида нутқий фаолият феъллари шаклланишининг лексик-семантик ҳамда мантиқий-грамматик қатламлари ўзаро муносабати фикр ёки пропозициянинг коммуникатив маркази ва концептуал-когнитив манзарасини тасвирлаши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ёшлар сиёсати амалда”, “Ассалом, Бухоро”, “Нажот - билимда” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27- сентябрдаги №02-09-275-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишда, телекомпания ижодий жамоасининг соҳавий, кенг омма тингловчиларининг лингвистик билимлари бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish