Sayt test rejimida ishlamoqda

Худоев Самандар Саматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек ва немис топишмоқлари типологияси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.1.PhD/Fil.177.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, доцент; Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва немис фолклоридаги топишмоқлар типологияси, улардаги универсал ҳамда дифференциал хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзбек ва немис топишмоқларининг миф, афсона, эртак, достон, мақол каби фолклор жанрлари билан муносабатда ҳамда маросимлар билан боғлиқликда бадиий эволюцияга эришгани, топишмоқлар ё мустақил жанр сифатида, ё афсона, эртак, достон жанрлари таркибида синов ёхуд шарт мотиви сифатида қўлланиши, баъзан мақол ва топишмоқ орасида жанрий кўчиш ҳолати юз бериши далилланган;
ўзбек ва немис халқ топишмоқларида инсон ва унинг тана аъзолари, ҳайвонлар, ўсимликлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар, меҳнат, жанг, ўқув қуроллари, уй-рўзғор, мусиқа асбоблари каби образлар устиворлик касб этгани ҳолда, айни вақтда ҳар иккала халқнинг миллий ўзига хослиги, урф-одатлари, диний, ижтимоий, сиёсий дунёқараши ёки эътиқодлари билан боғлиқ шаклда турли маъноларда ифодаланиши аниқланган;
қиёсланаётган тиллар топишмоқлари тилида антропоним, топоним, гидроним, соматизм, лингвокултурема, этнографизм, диалектизм, фразеологизм, рақам, антоним, синоним асосларнинг бирламчи, фонетик, лексик ва синтактик такрорлар эса иккиламчи характерда эканлиги исботланган; 
ҳар иккала тилда топишмоқлар аниқ тузилган моделлар орқали актуализациялашуви, вариантлашиши, таълимий-тарбиявий, ижтимоий-дидактик, бадиий-эстетик, коммуникатив, когнитив, кўнгилочар вазифаларга эгалиги, тил хусусиятлари, сўз табуси, “яширин нутқ”, метафорик ифодага асосланиб вербаллашуви асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва немис фолклорида топишмоқлар типологиясини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва немис топишмоқларининг миф, афсона, эртак, достон, мақол каби фолклор жанрлари билан муносабатда ҳамда маросимлар билан боғлиқликда бадиий эволюцияга эришгани, топишмоқлар ё мустақил жанр сифатида, ё афсона, эртак, достон жанрлари таркибида синов ёхуд шарт мотиви сифатида қўлланиши, баъзан мақол ва топишмоқ орасида жанрий кўчиш ҳолати юз беришига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 6-мартдаги  №17.01/53-сон маълумотномаси). Натижада топишмоқларнинг умумфолклор ҳодисаси экани, жаҳон халқлари топишмоқлари шакли ва мазмуни жиҳатидан типологик белгиларга эгалиги, қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, маросим, урф-одатлар билан боғлиқлиги, уларда учрайдиган образларнинг ўхшашлиги, топишмоқларнинг фолклор ва ёзма адабиётдаги ўрни, бадиий моҳияти, ҳаёт воқеликлари билан боғлаб талқин қилиниши очиб берилган;
ўзбек ва немис халқ топишмоқларида инсон ва унинг тана аъзолари, ҳайвонлар, ўсимликлар, кийим-кечаклар, озиқ-овқатлар, меҳнат, жанг, ўқув қуроллари, уй-рўзғор, мусиқа асбоблари каби образлар асосан қўлланилгани, аммо улар ҳар иккала халқнинг миллий ўзига хослиги, урф-одатлари, диний, ижтимоий, сиёсий дунёқараши ёки эътиқодлари билан боғлиқ ҳолда турли маъноларда ифодаланишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Бухоро давлат университетида АҚШнинг СУЗ80021ИН3103-рақамли инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-майдаги №01-04/01-1213-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва немис фолклорида топишмоқларининг келиб чиқиши, ижтимоий-бадиий эволюцияси, ижро хусусияти, образлар ва мотивлар структурасидаги ўхшашликларни аниқлаш, уларни таснифлаб кўрсатиш, ўзбек ва немис топишмоқ матнларидаги қадимги мифологик қарашларнинг изларини кўрсатиб бериш, уларнинг ўхшаш ва яқинлигини далиллаш, ўзбек ва немис халқ топишмоқларининг юзага келишида сўз табуси, “яширин нутқ” ва магик ишончлар ўрнининг асосланишига эришилган; 
қиёсланаётган тиллар топишмоқлари тилида антропоним, топоним, гидроним, соматизм, лингвокултурема, этнографизм, диалектизм, фразеологизм, рақам, антоним, синоним асосларнинг бирламчи, фонетик, лексик ва синтактик такрорлар эса иккиламчи характерда эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом Бухоро”, “Асрларнинг асраганлари” теледастурларида эфирга узатилган кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-майдаги №02-06-132-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ҳамда радиоешиттириш мухлислари ўзбек ва немис халқ топишмоқларининг поетикаси, образлар тизими ва мавзу кўлами ҳақида янги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish