Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Диёра Фарход қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кристофер Баклининг сиёсий сатирик романларининг бадиий ўзига хослиги”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги (инглиз тили) (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2215.
Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01. 
Расмий оппонентлар: Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Низамова Мунира Низамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади К.Бакли ижодининг Америка комик адабиётидаги аҳамиятини белгилайдиган сиёсий сатирик романларининг бадиий ўзига хослигини кўрсатишдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Америка сиёсий сатирик роман жанрининг генетик, типологик, функсионал, фалсафий ва психологик таҳлил йўналишлари ва принциплари, акс эттираётган давр, воқеалар моҳиятини бадиий ифода этишда ижодкорнинг сатирик  маҳорати ва асарнинг эстетик қиммати машҳур америкалик ёзувчилар ижоди мисолида комик назария ва АҚШнинг тарихий-маданий ривожланиш омиллари билан узвийликда асосланган;  
композиция тузилиши, сужет, образлар тизими, персонажлар хатти-ҳаракатлари характер мантиғига мувофиқ келиши ёки келмаслиги муаммоси, сатирик танқид обектлари, сатирик анъаналарнинг адабий-эстетик хусусиятлари, тасвирланаётган воқеани кутилмаган ечим билан хулосалаш воқеалар ривожининг портлаш кучини, унинг сатирик қувватини, бадиий эффектини ошириши, шунингдек, ёзувчи ижодининг танқидий баҳоланиши асосида замонавий Америка сиёсатининг бадииятга кўчирилишида оригинал муаллифлик консепсияси аниқланган;
Кристофер Баклининг “Оқ уйдаги тартибсизлик” (“Тҳе Wҳите Ҳоусе Месс”, 1986) ва “Улар кучукчаларни ейишади, тўғрими?” (“Тҳей Эат Пуппиес, Донът Тҳей?”, 2012) сатирик сиёсий романларидаги америкалик сиёсатчилар ва уларнинг мухолифлари образларининг типологияси, замонавий америкалик сиёсатчининг бадиий мазмун қирралари давр муаммолари негизида далилланган;
К.Бакли Америка комик анъаналари таъсирида сатирик сиёсий роман жанрига, шакл ва мазмун унсурлари тасвирига, сатира яратиш усуллари ва воситаларига ўзгаришлар киритгани, бадиий ифодани сиёсий ҳақиқатлар билан бойитгани ёзувчи услубидаги ўзига хослик  экани аниқланган ҳолда,  сатирик асар ва ижодкор матонати, бадиий асар ҳамда жамият муносабати, сатирик романда қаҳрамон руҳиятининг ифодаланиш йўсини каби мезонлар исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. К.Бакли сиёсий сатирик романларининг хусусиятларини аниқлаш натижасида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалар асосида:
Америка сиёсий сатирик роман жанрининг генетик, типологик, функсионал, фалсафий ва психологик таҳлил йўналишлари ва принциплари, акс эттираётган давр, воқеалар моҳиятини бадиий ифода этишда ижодкорнинг сатирик  маҳорати ва асарнинг эстетик қиммати машҳур америкалик ёзувчилар ижоди мисолида комик назария ва АҚШнинг тарихий-маданий ривожланиш омиллари билан узвийликда асосланганига оид  назарий хулосалардан Эрасмус+ ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, 2020-1-УК01-КА107-078419 халқаро лойиҳасида фойдаланилган  (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/216-сон маълумотномаси). Натижада назарий ва амалий материаллар маданий хилма-хилликни изоҳлашга ҳисса қўшган ва лойиҳа доирасида яратилган ўқув-услубий мажмуани назарий жиҳатдан бойитган;
композиция тузилиши, сужет, образлар тизими, персонажлар хатти-ҳаракатлари характер мантиғига мувофиқ келиши ёки келмаслиги муаммоси, сатирик танқид обектлари, сатирик анъаналарнинг адабий-эстетик хусусиятлари, тасвирланаётган воқеани кутилмаган ечим билан хулосалаш воқеалар ривожининг портлаш кучини, унинг сатирик қувватини, бадиий эффектини ошириши, шунингдек, ёзувчи ижодининг танқидий баҳоланиши асосида замонавий Америка сиёсатининг бадииятга кўчирилишида оригинал муаллифлик консепсияси аниқлангани хусусидаги мулоҳазалардан Британия Кенгашининг 1683580 рақамли “Энглиш ас а счоол субжеcт” халқаро лойиҳасида фойдаланилган  (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 9-апрелдаги 01/215-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар мактаб ўқувчиларига АҚШнинг тил ва адабиёти билан танишишга имкон берадиган ўқув материалларини яратишга хизмат қилган;
Кристофер Баклининг “Оқ уйдаги тартибсизлик” (“Тҳе Wҳите Ҳоусе Месс”, 1986) ва “Улар кучукчаларни ейишади, тўғрими?” (“Тҳей Эат Пуппиес, Донът Тҳей?”, 2012) сатирик сиёсий романларидаги америкалик сиёсатчилар ва уларнинг мухолифлари образларининг типологияси, замонавий америкалик сиёсатчининг бадиий мазмун қирралари давр муаммолари негизида далиллангани ҳамда К.Бакли Америка комик анъаналари таъсирида сатирик сиёсий роман жанрига, шакл ва мазмун унсурлари тасвирига, сатира яратиш усуллари ва воситаларига ўзгаришлар киритгани, бадиий ифодани сиёсий ҳақиқатлар билан бойитгани ёзувчи услубидаги ўзига хослик  экани аниқланган ҳолда,  сатирик асар ва ижодкор матонати, бадиий асар ҳамда жамият муносабати, сатирик романда қаҳрамон руҳиятининг ифодаланиш йўсини каби мезонлар исботлангани тўғрисидаги хулосалардан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги ва Россотрудничество дипломатик академиясининг долзарб халқаро муаммолар институти “таҳлил лабораторияси” номли халқаро қўшма амалий лойиҳасида фойдаланилган (2023-йил 12-сентябрдаги 2/120923-сон маълумотномаси). Натижада таҳлилий материаллар тренинг топшириқлари мажмуасида аналитик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish