Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Нафиса Усмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романининг инглизча таржималарида лингвостилистик хусусиятлар ифодаси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: № В2021.3.PhD/Fil1987.
Илмий раҳбар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Фируза Мелсовна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романининг инглизча таржималаридаги лингвостилистик хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романи ва унинг таржималарида миллий-маданий манзарани ифодалашда метафора, метонимия, синекдоха, эпитет, киноя, идеома, муболаға, эвфемизм, ўхшатиш, градация каби бадиий услуб воситаларининг самарадорлиги аниқланган;
    Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романида лексик-стилистик воситалар: метафора, эпитет, ўхшатиш, метономия ва гипербола таржимасида компенсация, экспликация, аналог танлаш усуллари қўлланиши орқали ушбу бирликлар семантикасининг тўлиқ очиб берилишида мажозий маъно ҳамда маданий-тарихий манзарани сақлаб қолганлиги далилланган;
    Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романидаги миллий-маданий манзарани ифодалашда миллатга хос бўлган махсус лексик бирликлар, реалиялар: кийим-кечак, хўжалик ишлари, қурол-аслаҳа, ўсимлик, қуш ва ҳайвон номи билан боғлиқ этномаданий лексемалар таржимасида экспликация ва генерализация усулларининг бирламчи қиймат касб этиши асосланган;
    асардаги мақол ва маталларни таржима қилиш жараёнида таржимон миллий колоритни сақлашда ва улардаги мавзулар, образларни ифодалашда шакл ва мазмун мутаносиблиги ва индивидуал ёндашув тамойиллари етакчилик касб этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романининг инглизча таржималарида лингвостилистик хусусиятлар ифодаси тадқиқи бо ъйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
    Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романи ва унинг таржималарида миллий-маданий манзарани ифодалашда метафора, метонимия, синекдоха, эпитет, киноя, идеома, оксиморон, антитеза, муболаға, эвфемизм, ўхшатиш, градация каби бадиий услуб воситаларининг самарадорлигига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 3-январдаги № 01/4-02-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матн таржимасида миллий маданиятга хос сўзларнинг аҳамияти ва уларнинг таржимада қандай акс этиши бўйича тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига эришилган; 
    Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар (Бобур)” романидаги миллий-маданий манзарани ифодалашда миллатга хос бўлган махсус лексик бирликлар, реалиялар: кийим-кечак, хўжалик ишлари, қурол-аслаҳа, ўсимлик, қуш ва ҳайвон номи билан боғлиқ этномаданий лексемалар таржимасида экспликация ва генерализация усулларининг бирламчи қиймат касб этишига доир назарий хулосалардан “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятида 56-01/10  “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тиллик) инновацион имкониятлари” мавзуидаги хорижий лойиҳасида фойдаланилган (“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг 2024-йил 25-июлдаги №111-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржима жараёнида лексик-стлистик воситаларни ифодалаш йўлларини белгилашда, миллий маданиятни ифодаловчи сўз ва ибораларни ўгириш стартегияларини такомиллашувига эришилган; 
Пиримқул Қодировнинг “Бобур” романида лексик-стилистик воситалар: метафора, эпитет, ўхшатиш, метономия ва гиперболанинг таржимада компенсация, экспликация, аналог танлаш усуллари қўлланиши орқали ушбу бирликлар семантикасининг тўлиқ очиб берилишида мажозий маъно ҳамда маданий-тарихий манзарани сақлаб қолганлигига оид назарий хулосалардан Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталари таҳририяти давлат унитар корхонасида чоп этилган “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталардаги туркум мақолаларида фойдаланилган (Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталари таҳририяти давлат унитар корхонасининг 2023-йил 18-декабрдаги 01-26/165-сон маълумотномаси). Натижада “Бобур” романидаги лексик-стилистик воситаларнинг бадиий таржимадаги миллий ўзига хосликлари ифодаланиши борасидаги материаллардан фойдаланиш имкони яратилган; 
асардаги мақол ва маталларни таржима қилиш жараёнида таржимон миллий колоритни, тилинг маданий меросини сақлашда, улардаги мавзулар, образларни ифодалашда шакл ва мазмун мутаносиблиги ва унга индивидуал ёндашув тамойиллари етакчилик касб этиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, янги кун”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Нажот билимда”, “Инсон қадри” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги №01-02/167-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекоърсатувлар усҳун таууорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish