Каримов Исломбек Яхёитдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги сўз бирикмаларининг структур-семантик тадқиқи, 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2038.
Илмий раҳбар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усмонова Хуриниса Шароповна, филология фанлари доктори, профессор, Раҳматов Мардон Меҳмонович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “Маҳбуб ул-қулуб” асарида қўлланилган сўз бирикмаларининг структур-семантик ҳамда синтактик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сўз бирикмаларининг тарихий шакллари ҳамда изофий бирикмаларнинг туркий, арабий, форсий шаклли бирикмаларнинг грамматик хусусиятлари “Маҳбуб ул-қулуб” асари мисолида далилланган;
“Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги сўз бирикмалари тобеланиш муносабатига кўра атрибутив (худнамо ноиб), обектли (маъмурларин вайрон қилиб) ҳамда релятив бирикма (бизим подишоҳин) турларига ажратиб тасниф қилиниб, уларнинг семантик белгилари аниқланган;
ҳоким бўлакнинг қайси сўз туркумига мансублигига кўра отли сўз бирикмалари, феълли сўз бирикмалари, равишли сўз бирикмалари, сифатли сўз бирикмалари каби турлари грамматик ва семантик-структур жиҳатдан очиб берилган;
асардаги феъл ва от компонентли сўз бирикмалари қисмлари ўртасидаги валент муносабатлар таҳлил этилиб, уларнинг субект, обект, ҳолат, темпорал, локал, мақсад ва миқдор валентликлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги сўз бирикмаларининг структур-семантик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги сўз бирикмалари тобеланиш муносабатига кўра атрибутив (худнамо ноиб), обектли (маъмурларин вайрон қилиб) ҳамда релятив бирикма (бизим подишоҳин) турларига ажратиб тасниф қилиниб, уларнинг семантик белгилари оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилда бажарилган АМ-ФЗ-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 7-сентябрдаги 04.01/2325-сон маълумотномаси). Натижада синтактик бирликларнинг маъно хусусиятлари асосида ўқувчилар маънавий дунёсининг бойишига эришилган;
ҳоким бўлакнинг қайси сўз туркумига мансублигига кўра отли сўз бирикмалари, феълли сўз бирикмалари, равишли сўз бирикмалари, сифатли сўз бирикмалари каби турлари грамматик ва семантик-структур жиҳатдан очиб берилганлиги юзасидан олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва мобил иловасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 7-сентябрдаги 04.01/2326-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашиши таъминланган.