Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Хуршидабону Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Урсула Ле Гуин ва Худойберди Тўхтабоев асарларида фентези жанрининг лингвомаданий қиёси», 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.3.PhD/Fil1997.
Илмий раҳбар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Шодмонов Сулаймон, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Урсула Ле Гуин ва Худойберди Тўхтабоев асарларида фентези жанри лингвомаданий хусусиятларининг ўхшаш ва дифференциал белгиларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳар иккала муаллиф ижодидаги фентези жанри бадиий концепцияси маданий кодлар, метафорик тил, мифологик асослар ва элементлар, афсонавий топонимлар, ажойиботлар олами, тўқима образлар муштараклигида, бироқ уларнинг ғоявий ва бадиий ёндашувлари маданий контекст ва адабиётда турли йўналишлар негизида воқеланганлиги далилланган;
Урсула Ле Гуин ижодида ҳақиқатни англаш, фантастик дунёларида инсониятнинг мавжуд муаммолари, ижтимоий тизимлар ва маданиятларни таҳлил қилиш, утопик ва дистопик жамиятлар орқали одамнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига қарши курашиш каби фантастик услубнинг жамиятни таҳлил қилишда етакчилик қилиши асосланган;
Худойберди Тўхтабоев ижоди болалар адабиётида дидактик, ахлоқий ва маданий сабоқларни бериш, ўзбек халқининг қадриятларини, дўстлик, садоқат ва адолат каби ахлоқий тушунчаларни ёш ўқувчиларга етказиш, қаҳрамоннинг самимийлик, мардлик ва холислик каби фазилатларини кўрсатиш орқали ўқувчини ижтимоий масъулиятга ва яхшиликка чақириш устиворлигида намоён бўлиши аниқланган;
ғоявий ёндашув жиҳатдан Ле Гуин асарларида инсониятнинг келажаги, ижтимоий тизимлар, ахлоқий танловлар, одамлар дунёқарашини ўзгартириш етакчилик қилса, Тўхтабоевнинг асарларида ёшларни маънавий-ахлоқий қадриятлар билан тарбиялаш, халқ анъаналари ва қадриятларини сақлаш кабилар устиворлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Урсула Ле Гуин ва Худойберди Тўхтабоев асарларида фентези жанрининг лингвомаданий қиёси бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
    ҳар иккала муаллиф ижодидаги фентези жанри бадиий концепцияси маданий кодлар, метафорик тил, мифологик асослар ва элементлар, афсонавий топонимлар, ажойиботлар олами, тўқима образлар муштараклигида бироқ, уларнинг ғоявий ва бадиий ёндашувлари, маданий контекст ва адабиётда турли йўналишлар негизида воқеланганлигига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 3-январдаги №01/4-03-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек бадиий асарларда ўзаро миллий-маданий ўхшашликнинг акс этиши таҳлил қилиниши, олиб борилган тадқиқотлар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
    Урсула Ле Гуиннинг фантастикасида ҳақиқатни англаш, фантастик дунёларида инсониятнинг мавжуд муаммолари, ижтимоий тизимлар ва маданиятларни таҳлил қилиш, утопик ва дйстопик жамиятлар орқали одамнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларига қарши курашиш каби фантастик услубнинг жамиятни таҳлил қилишда етакчилик қилишига доир назарий хулосалардан “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятида 56-01/10  “Тарихий ёдгорликлар тарғиботида Ўзбекистон зиёратгоҳлари каталогининг (беш тиллик) инновацион имкониятлари” мавзуидаги хорижий лойиҳасида фойдаланилган (“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамиятининг 2024-йил 25-июлдаги №112-сон маълумотномаси). Натижада қиёсланётган тилларда универсал ва миллий-маданий лингвокултуремаларнинг бадиий асарлар таржималарида такомиллашувига эришилган; 
    Худойберди Тўхтабоев фантастикаси болалар адабиётида дидактик, ахлоқий ва маданий сабоқларни бериш, ўзбек халқининг қадриятларини, дўстлик, садоқат ва адолат каби ахлоқий тушунчаларни ёш ўқувчиларга етказиш, қаҳрамоннинг енгиллик, мардлик ва холислик каби фазилатларини кўрсатиш орқали ўқувчини ижтимоий масъулиятга ва яхшиликка чақириш устиворлигида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталарари таҳририяти давлат унитар корхонасида чоп этилган “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталардаги туркум мақолаларида фойдаланилган (Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” ва “Знамя Дружби” газеталари таҳририяти давлат унитар корхонасининг 2023-йил 18-декабрдаги 01-26/164-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек асарларида фентези ва фантазия жанр категориясининг миллий маданий жиҳатларини очиб бериш, шунингдек икки қардош тил бўлмаган тиллар бадиий асарларида ички ва таҳқи хусусиятларининг умумий ўхшашлик ва дифференциал белгиларини аниқлашда хизмат қилган;
    ғоявий ёндашув жиҳатдан Ле Гуин асарларида инсониятнинг келажаги, ижтимоий тизимлар, ахлоқий танловлар, одамларни дунёқарашни ўзгартириш етакчилик қилса, Тўхтабоевнинг асарларида ёшларни яхши ахлоқий қадриятлар билан тарбиялаш, халқ анъаналари ва қадриятларини сақлаш кабилар устиворлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, янги кун”, “Диёр 24”, “Имконият”, “Нажот билимда”, “Инсон қадри” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги №01-02/165-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish