Азилова Зуҳра Гулмон қизининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Алишер Навоий асарларининг қорақалпоқ тилига таржималари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4391.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякупов Садулла Гаипович, филология фанлари доктори DSc, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентлар: Нıзаматдинов Жеńис Минажатдинович, филология фанлари номзоди, доцент; Қурамбоева Гуландам Каримбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий асарларининг мавжуд қорақалпоқча таржималарида шоир эстетик оламининг қайта яратилишини қиёслаш орқали таржимонлар маҳоратини илмий-назарий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий асарларини қорақалпоқ тилига таржима қилишда шеърий тизим ва жанр ўзига хослиги, асар руҳияти, вазн, оҳанг ҳамда образлар психологияси адекватлигини таъминлашда таржимон маҳорати аниқланган;
лирик жанрлар таржимасида аслият моҳиятини сақлаш, қофия ва оҳангни қайта яратишда таржимоннинг сўз қўллаш маҳорати, Алишер Навоийнинг қитъа, туюқ, рубоий ва ғазалларини қорақалпоқ тилига таржима қилиш жараёнида қўлланиши мақсадга мувофиқ бўлган асосий тамойиллар илмий-назарий асосланган;
адабий алоқалар ва қиёсий адабиётшунослик тараққиёт босқичларида таржима, ижодий таъсир, муштараклик ва ўзига хослик масалалари асосий омил бўлиши Навоий асарларининг ўзбек тилидан қорақалпоқ тилига таржима намуналари мисолида далилланган;
Навоий асарларининг қорақалпоқ тилида акс этишида таржимонлар маҳоратига илмий муносабат билдирилган ҳолда мавжуд таржималарда вужудга келган чалкашлик ва камчиликлар аниқланган ҳамда уларни бартараф этиш, зарур ўринларда табдиллар бериш лозимлиги белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Навоий асарларининг қорақалпоқ тилига таржималарини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диссертациянинг ўзбек-қорақалпоқ адабий алоқалари тарихий тараққиёти, таржимашунослик, ижодий таъсир масалалари қисмига доир хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини ўрганиш” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 10-январдаги 11/1-рақамли маълумотномаси). Натижада, адабий алоқалар тараққиётида бадиий таржима ва унинг воситачилиги масалаларини асарларнинг назарий асослари бойитилишига эришилган;
кичик лирик жанрлар таржималарида вазн ва оҳанг, Навоий ғазаллари таржималарида бадиий санъатларнинг сақланиши масалалари тадқиқ қилиниши билан боғлиқ хулосалардан Нукус давлат педагогика институтида 2021-2022-йилларда бажарилган “Тайёр илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тадқиқот ишларини бажариш” бўйича “Ўзбек тили (Давлат тили) фанидан адабий ўқишни ташкил этишда ахборот технологияларидан фойдаланиш (умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлар дарслиги асосида)” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2025-йил 8-январдаги 01-21-09/17-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот мумтоз шеърий жанрлар, вазн ва қофия, унинг турлари каби масалалар юзасидан назарий билимлар беришга хизмат қилган;
Навоий асарларини таржима қилишдаги мавжуд муаммолар, шоир эстетик оламининг қайта яратилиши, “Хамса” таржимасида мазмун ва шакл мутаносиблиги, вазн, оҳанг, бадиий санъатларнинг сақланиши борасидаги илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилари уюшмасида ўтказилган семинар ва адабий кечаларда ёш ижодкор – таржимонлар маҳоратини шакллантиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси 2025-йил 4-январдаги 2-сонли маълумотномаси). Натижада, ёш таржимонларнинг мумтоз асарлар таржимасида сўз қўллаш, воқеликни қайта яратиш юзасидан тушунчаларини такомиллаштиришга эришилган;
Навоий ижоди ва ўзбек – қорақалпоқ адабий алоқалари, таржимада қиёс, шарҳ ва таҳлил муносабати билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясида “Тил байлıǵı – эл байлıǵı”, “Тилге итибар – элге итибар” каби кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 27-декабрдаги 05-22/576-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган, янги манбалар билан бойитилган.