Sayt test rejimida ishlamoqda

Асронова Мохигул Мусабоевнанинг
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси
 ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хусусий дискурс индивидуаллигини таъминловчи лисоний воситалар (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.DSc/Fil830.    
Илмий раҳбар: Шахобитдинова Шохида Хошимовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроева Шаҳлохон Мирджановна филология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Меҳринигор Баҳодировна филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида хусусий дискурс индвидуаллигини таъминловчи лисоний воситаларнинг лингвистик тадқиқидан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий дискурсларнинг индивидуаллигини аниқлашнинг  маълумотларни йиғиш, матн таҳлили, индивидуал хусусиятларни аниқлаш, қиёсий таҳлил, шарҳ ва хулоса босқичлари аниқланган; 
дискурс индивидуаллигини ифодаловчи ўзига хос лексика, фразеологик бирлик, атамалар, стилистик воситалар ва лисоний воситалардан фойдаланишда намоён бўлувчи лексика хусусиятлар; гапларнинг тузилиши, уларнинг узунлиги, мураккаблиги ва мураккаб қурилмаларнинг қўлланилишида кўринадиган синтактик хусусиятлар;  нутқнинг индивидуаллиги муҳокама қилинадиган мавзулар, муаммоларни кўриб чиқишга ёндашиш хусусиятлари мавзу ва мазмун хусусиятлари; сўзловчининг айтилган гапга муносабати, унинг эмоционал ҳолати, фикр ифодасига бўлган ишончи ва ҳар бир шахсга хос бўлган бошқа жиҳатларни билдирувчи мета-шарҳлар, сигналлар ва белгилардан фойдаланишдан иборат метакоммуникатив воситалардан фойдаланиш тизими очиб берилган; 
институсионал дискурсларда дискурс индвидуаллигини кўрсатувчи инглиз тилида яққоллиги статистик таҳлиллар орқали аниқланган: инглиз тиббий илмий дискурсда дискурснинг хусусийлигини кўрсатувчи бирликлар 24,4 фоизни ташкил этиши, матндаги сўзларнинг 49,2 фоизи матн семантикаси учун аҳамиятга эгалиги, ўзбек тилида эса тиббий дискурсда тиббий термин ва лексемаларга ишора қилувчи лексик воситалар миқдори 4-40 фоизни  ташкил этиши, уларнинг ҳам катта қисми халқаро атамалар эканлиги очиб берилган;
ўзбек ва инглиз тиллари сиёсий дискурсида умумистеъмол лексикага оид сўзлар ҳамда сиёсий терминлар мазкур дискурснинг индивидуаллигини ифодалаши, матнларда юқори частотага эга сўзлар сиёсий дискурснинг семантик ядросига мансуб бўлмаслиги, аксинча, қуйи частотали сўзлар сиёсий дискурсни ёрқин ифодаловчи бирлик бўлиши мумкинлиги исботланган;
ўзбек ва инглиз тиллари расмий иқтисодий дискурсга оид матнлар лексик таркибини таҳлил қилиш орқали, мазкур матнларда иқтисодий дискурс индливидуалллигини таъминловчи лексик бирликлар биринчидан, иқтисодий дискурсга оид терминлар содда (бир сўздан иборат), оддий бирикма ҳамда мураккаб бирикма тузилишига эга бўлиши, иккинчидан, расмий иқтисодий дискурсга оид терминлар ҳосил бўлиши ва келиб чиқишига кўра соф терминлар ҳамда умумистеъмол лексикадан маъноси махсуслашиш орқали ҳосил бўлган терминлар гуруҳига ажралиши, учинчидан, расмий иқтисодий дискурсга оид терминлар семантик таркибига кўра, нарса-предмет, шахс, ўрин-жой, жараён ҳамда белгини атаб келиши умумий хусусиятларга эгалиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида хусусий дискурс индвидуаллигини таъминловчи лисоний воситалар тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
диссертациясининг дискурс индивидуаллигини ифодаловчи ўзига хос лексика, фразеологик бирлик, атамалар, стилистик воситалар ва лисоний воситалардан фойдаланишда намоён бўлувчи лексик хусусиятлар; гапларнинг тузилиши, уларнинг узунлиги, мураккаблиги ва мураккаб қурилмаларнинг қўлланилишида кўринадиган синтактик хусусиятлар; нутқнинг индивидуаллиги муҳокама қилинадиган мавзулар, муаммоларни кўриб чиқишга ёндашиш хусусиятлари мавзу ва мазмун хусусиятлари; сўзловчининг айтилган гапга муносабати, унинг эмоционал ҳолати, фикр ифодасига бўлган ишончи ва ҳар бир шахсга хос болган бошқа жиҳатларни билдирувчи мета-шарҳлар, сигналлар ва белгилардан фойдаланишдан иборат метакоммуникатив воситалардан фойдаланиш тизимига доир тавсиялар оммавий лисоний маданиятни шакллантириш мерологиясини ишлаб чиқишга доир илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган "ОТ- Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш" давлат-фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 1-ноябр 39-04-882-сон маълумотномаси). Натижада нутгдаги хусусий дискурсларнинг семантик кўлами ва нутқий воқеланиш хусусиятлари очиб берилган;
диссертациясининг ўзбек ва инглиз тили суд дискурсида хусусий дискурсларнинг индивидуаллигини аниқлашнинг маълумотларни йиғиш, матн таҳлили, индивидуал хусусиятларни аниқлаш, қиёсий таҳлил, шарҳ ва хулоса босқичлари аниқланганлиги, қуйи частотали сўзлар суд дискурсини ёрқин ифодаловчи бирлик бўлишига доир илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926286. Ўзбек суд амалий лингвистикаси тадқиқи” давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 1-ноябр 39-04-884-сон маълумотномаси). Натижада суд дискурси тавсифида қўлланилувчи айрим тил бирликларининг дискурсив жиҳатлари очиб берилган;
диссертациясининг расмий иқтисодий дискурсга оид матнлар лексик таркибини таҳлил қилиш орқали, мазкур мантларда иқтисодий дискурс индивидуалллигини таъминловчи лексик бирликлар биринчидан, иқисодий дискурсга оид терминлар содда (бир сўздан иборат), оддий бирикма ҳамда мураккаб бирикма тузилишига эга бўлиши, иккинчидан, расмий иқтисодий дискурсга оид терминлар ҳосил болиши ва келиб чиқишига кўра соф терминлар ҳамда умумистеъмол лексикадан маъноси махсуслашиш орқали ҳосил бўлган терминлар гуруҳига ажралиши, учинчидан, расмий иқтисодий дискурсга оид терминлар семантик таркибига кўра, нарса-предмет, шахс, ўрин-жой, жараён ҳамда белгини атаб келиши умумий хусусиятларга эгалиги аниқланганлигига доир материаллари ва натижаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ОЎМТВнинг 2024-йил 1-ноябр №04/1-3115-сон маълумотномаси). Натижада хусусий дискурсни белгиловчи айрим тил бирликларининг дискурсив жиҳатлари очиб берилган;
диссертациясининг ўзбек ва инглиз тили сиёсий дискурсида умумистеъмол лексикага оид сўзлар ҳамда сиёсий терминлар мазкур дискурснинг индивидуаллигини ифодалаши, манларда юқори частотага эга сўзлар сиёсий дискурснинг семантик ядросига мансуб бўлмаслиги, аксинча, қуйи частотали сўзлар сиёсий дискурсни ёрқин ифодаловчи бирлик болиши кабиларга доир илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “Нº ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 1-ноябр 39-04-883-сон маълумотномаси). Натижада дискурс тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
диссертациясининг дискурс индивидуаллигини ифодаловчи ўзига хос лексика, фразеологик бирлик, атамалар, стилистик воситалар ва лисоний воситалардан фойдаланишда намоён бўлувчи лексика хусусиятлар; гапларнинг тузилиши, уларнинг узунлиги, мураккаблиги ва мураккаб қурилмаларинг қўлланилишида кўринадиган синтактик хусусиятлар; нутқнинг индивидуаллиги муҳокама қилинадиган мавзулар, муаммоларни кўриб чиқишга ёндашиш хусусиятлари мавзу ва мазмун хусусиятлари; сўзловчининг айтилган гапга муносабати, унинг эмоционал ҳолати, фикр ифодасига бўлган ишончи ва ҳар бир шахсга хос бўлган бошқа жиҳатларни билдирувчи мета-шарҳлар, сигналлар ва белгилардан фойдаланишдан иборат метакоммуникатив воситалар тизимли таҳлил натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тарақгиёт”, “Фан уфқлари” номли эшиттиришларнинг 2024-йил январ ва феврал ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. (“Оʻзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-ноябрдаги 04-36-1164-сон маълумотномаси) Натижада хусусий дискурс индвидуаллигини таъминловчи лисоний воситалар, нутқнинг дискурсив жиҳатларини очиб берувчи муҳим манба сифатида татбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish