Амини Азиз Аҳмаднинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
«Шимолий Афғонистон ўзбек шеваларининг деҳқончилик лексикаси: тизими, семантикаси ва лексикграфик талқини»
10.00.00 – Ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3048
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари доктори, профессор Жабборов Хўжамурод Жабборович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шимолий Афғонистон ўзбек шеваларига тааллуқли деҳқончилик лексемаларининг тизими, семантикаси ва лексикографияси ҳақида маълумот бериш ҳамда ўзбек тилшунослари ва бу борада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчиларни мазкур лексик бирликлар билан таништиришдир. Шу асосда ўзбек тилшунослиги мутахассисларига Шимолий Афғонистоннинг ўзбек шеваларидаги деҳқончилик лексикаси ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишига ёрдам бериш. Шунингдек, Шимолий Афғонистон ва Ўзбекистон Республикасида қўлланиладиган деҳқончиликка оид атамаларни ўзаро қиёслаш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Шимолий Афғонистон ва Ўзбекистон ўзбек шеваларидаги деҳқончилик лексикасининг тарихий тараққиёт босқичлари ва тарихий-бадиий манбалардаги ифодаси қиёсий-лингвистик ёндашув орқали ўрганилиб, араб, форс, тожик, пашту тилларининг таъсири даражаси аниқланган;
шимолий Афғонистон ўзбек шеваларидаги деҳқончилик лексикасининг маънодошлик (синонимия), кўпмаънолилик (полисемантик) ва этимологик хусусиятлари ўзбек, форс-тожик, пашту тиллари билан боғлиқликда бирламчи манбалар таҳлили ва амалий кузатувлар асосида асосланган;
шевалардаги барқарор бирикмаларнинг шаклланишига жуғрофий, диний, этномаданий ҳамда полилингвизм омиллари қай даражада таъсир кўрсатгани лингвокултурологик ёндашув асосида очиб берилган;
шевага хос бирликларни тўплаш ва луғат яратишнинг тил хилма-хиллигини сақлаш, авлодларга этказиш ва замонавий ўзбек адабий тилини бойитиш имконияти сифатида муҳим аҳамиятга эгалиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли ҳудудларда яшовчи ўзбеклар нутқидаги деҳқончиликка оид маҳсулот номлари, асбоб номларининг номланиш жараёнидаги икки мамлакат халқлари ўртасида деҳқончилик билан алоқадор бўлган атамаларнинг бир-биридан ясалиш, тузилиш ва қўлланилишига кўра фарқли эканлигига оид натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги
А-ОТ-2019-10. “Ўзбек тилида нейминг: меʼёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 15-майдаги
№ 01/10-945-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек шевалари нутқидаги деҳқончилик лексикасининг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарисида қўлланилиш даражаси ва имкониятини таҳлил қилиш ва тавсифлаш, материалларни бойитиш имконини берган;
Шимолий Афғонистон ўзбек шевалари вакиллари нутқидаги деҳқончилик лексикасида учрайдиган маънодошлик ва кўпмаънолилик хусусиятлари этимологик жиҳатидан ўзбек, форс-тожик тиллари билан аралаш эканлиги кўра фарқли эканлигига доир натижа ва хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси” ни яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 15-майдаги 01/10-946-сон маълумотномаси). Натижада, туркий тилларда деҳқончилик лексикаси ҳодисаси ҳақидаги назарий қарашларни далиллаш учун келтирилган мисолларнинг илмий асосларга эгалиги таъминланган;
Шимолий Афғонистон ўзбек шеваларидаги деҳқончилик соҳасига оид лексик бирликларнинг ўзбек тили деҳқончилик лексикаси билан тарихий-бадиий манбаларда берилиши, тарихий тараққиёт босқичи жараёнлари жиҳатидан ўхшаш, турли тиллар таъсири (араб, форс, пушту), оғзаки нутқда қўлланишига кўра фарқли эканлигига оид натижа ва хулосалардан ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил
15-майдаги 01/10-944-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тили турли шеваларидаги деҳқончилик лексикасининг ёзма манбалар тадқиқи асосида тавсифлаш имконияти таъминланган.