Қодиров Олим Одиловичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологияси (5-6- синфларда инглиз тили фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2171
Илмий раҳбар: Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат чет тиллари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/29.12. 2022.Fil.156.01. рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Саримсакова Дилафруз Муҳамаджоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент; Азимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштирисдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси ва компонентлари миллий ва жаҳон тажрибалари уйғунлигига асосланган рефлексив баҳолаш компонентларининг коммуникатив компетенсияларнинг индивидуал, жамоавий, илмий-назарий, умумлашган шаклларини тарбиявий, креатив, баҳоловчи функсиялар билан бевосита ва билвосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
5-6-синф ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг алгоритмик босқичлари рефлексив ёндашувнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув материалларини инновацион тамойили асосида структуралаш, инглиз тили дарсларида матнлар устида ишлашнинг праксиологик даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик-методик жараённинг мазмуни ва модели дидактик вазиятларни яратиш, мотивацияни ҳосил қилиш, коммуникатив фаолиятни ташкил этишга доир методик жараёнларнинг самарадорлиги асосланган;
5-6-синф ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг методик шарт-шароитлари рефлексив машқ ва ўйинларга асосланган дидактик тизимини мустақил ўқиш жараёнида тизимли қўллаш, маданиятлараро диалогга киришишнинг адаптив даражаларини белгилаш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш тузилмаси ва компонентлари миллий ва жаҳон тажрибалари уйғунлигига асосланган рефлексив баҳолаш компонентларининг коммуникатив компетенсияларнинг индивидуал, жамоавий, илмий-назарий, умумлашган шаклларини тарбиявий, креатив, баҳоловчи функсиялар билан бевосита ва билвосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Болалар ва биз” дастурлар сенариясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2024-йил 25-апрелдаги 04-36-555 сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инглиз тилида коммуникатив компетенсияси мазмуни рефлексив тавсифдаги ўқув материаллари такомиллаштиришга хизмат қилган.
5-6-синф ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг алгоритмик босқичлари рефлексив ёндашувнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув материалларини инновацион тамойили асосида структуралаш, инглиз тили дарсларида матнлар устида ишлашнинг праксиологик даражаси барқарорлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СИЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорсинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат тҳе Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 04/1249-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясидаги самарадорлиги ортишига эришилган;
рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённинг мазмуни ва модели дидактик вазиятларни яратиш, мотивацияни ҳосил қилиш, коммуникатив фаолиятни ташкил этиш, ўқувчиларда мустақил фикрлашга асосланган креативликни шакллантиришга доир методик жараёнларнинг самарадорлигини асослашга доир таклифлардан оумумтаълим мактабларининг 5-6 синфларида инглиз тили дарсларида тажриба синов ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги таълим маркази 01/11-1-268-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз тили дарсларида рефлексив ёндашув асосида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган топсириқлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.