Иброҳимова Ойлолахон Хуснидбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини халқаро чет тили ўқитиш дастурлари асосида ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари) (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4478.
Илмий раҳбар: Алимов Шаробиддин Солиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Жамолдин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Аббасова Наргиза Қобиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро чет тили ўқитиш дастурларининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва улар воситасида умумий ўрта таълим мактаблари инглиз тили фани ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ТЕСОЛ, ТЕФЛ, CЕЛТА ва ТКТ каби халқаро чет тили ўқитиш дастурларининг мазмуни ва шакли методик жиҳатдан ёритилиб, уларнинг умумдидактик ва фарқли жиҳатлари аниқлаштирилган;
узлюксиз касбий ривожланиш курсларида ва мустақил таълим жараёнида инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини халқаро чет тили ўқитиш дастурлари асосида ривожлантирувчи машқлар тизими ишлаб чиқилган;
ТЕСОЛ, ТЕФЛ, CЕЛТА ва ТКТ дастурлари асосида инглиз тили ўқитувчиларининг коммуникатив, рефлектив, лингвомаданий, психологик, баҳолаш, синфни бошқариш, тадқиқот, медиа рақамли, режалаштириш ва креативлик компетенсияларини аниқлаб берувчи ва баҳоловчи компетенсиявий мезонлар ишлаб чиқилган;
ТЕСОЛ, ТЕФЛ, CЕЛТА ва ТКТ дастурлари талаблари доирасидаги касбий компетенсияларга эга замонавий инглиз тили ўқитувчиси профессиограммаси (касбий портрети) ва касбий компетентлик сифат шкаласи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
халқаро чет тили ўқитиш дастурлари асосида такомиллашган касбий компетенсияга эга замонавий инглиз тили ўқитувчиси профессиограммаси (касбий портрети) яратилган ва касбий компетентлик сифат шкаласи ишлаб чиқилган. Ушбу материаллардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (ҚарДУнинг 2024-йил 14-июндаги 04/1767 маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаси даражасини касбий компетентлик сифат шкаласи воситасида мунтазам текшириб бориш орқали касбий компетенсиявий салоҳияти ошган.
ТЕСОЛ, ТЕФЛ, CЕЛТА ва ТКТ каби халқаро чет тили ўқитиш дастурларининг мазмуни тадқиқ этилиб, уларни жорий этиш юзасидан илмий амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий эшиттиришлар” томонидан тайёрланган фасилитацион ресурслар тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” давлат муассасаси телерадиоканалининг 2024-йил 25-апрелдаги 04/36-558-сонли маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар халқаро чет тили ўқитиш дастурлари мазмуни, шакли ҳақида тушунчага ва инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш босқичлари ҳақида маълумотларга эга бўлган.
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш марказларида инглиз тили фани мутахассислик курси ўқув жараёнини ТЕСОЛ, ТЕФЛ, CЕЛТА ва ТКТ дастурлари асосида ташкил қилиш малака ошираётган курс тингловчилари яъни инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиявий билимини ривожлантиришга хизмат қилиши асосланган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2024-йил 11-июлдаги 01/11-1-439 маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитувчиларининг халқаро чет тили ўқитиш дастурларидаги замонавий инновацион педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда компетенсиявий билим самарадорлиги ошган.
инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиясини аудитория ва аудиториядан ташқари мустақил таълим (селф-студй) ва ўзини ўзи баҳолаш (селф-ассессмент) кўникмалари орқали ривожлантирувчи машқлар тизими ишлаб чиқилган. Мазкур маълумот узлюксиз касбий ривожланиш курси тингловчилари ва олий таълим муассасаларининг хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) ихтисослигидаги талабалар учун тузилган „Метҳодологй оф усинг интернатионал програмс ин фореигн лангуаге теачинг“ ўқув қўлланмасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги „218“-сонли буйруғи, рўйхатга олиш рақами 218-569). Натижалар инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенсиявий билим-кўникмалари ривожланишига хизмат қилган.