Джалалова Сайёра Мирхайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабаларида рус тили бўйича лингвистик компетенсияни такомиллаштиришнинг таянч технологияси)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3104.
Илмий раҳбар: Исамова Пакиза Шамсиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, PhD.03/07.06.2024.Ped.27.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Розанна Мирзатуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Алимсаидова Сайёра Амидеевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабалари ўртасида рус тилида лингвистик компетенсияни такомиллаштиришнинг таянч технологиясини илмий асослаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабаларига рус тилини чет тили сифатида ўқитиш учун моʼлжалланган лингвистик оʼқув материалининг фрейм-схемаси ва схематик-рамзий моделларидан фойдаланиш, визуал маълумотни тақдим этиш усуллари, лингвистик компетенсияни такомиллаштиришда таянч технологиясини қўллашнинг илмий-услубий асослари ва психологик-педагогик жиҳатларига кўра рус тилидан таянч конспектлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабалари учун рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича таянч конспектлар ва схемалар тизими метаплан ва конспект-схемаларни тузиш тамойилларини асослаш орқали эслаб қолиниши керак бўлган матнли маълумотларнинг қисқартирилиши ва унинг визуал тасвирлар билан ўзаро боғлиқлигини назарда тутувчи тоифаланган билимларнинг консептуаллаштирилган билимларга трансфомация қилиш имконияти муқобил усул сифатида таклиф қилинган;
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртларида талабаларга рус тилини чет тили сифатида ўқитиш жараёнида назарий материалларни матнли шаклидан график таянч сигналлари шаклида тақдим этилиши, ҳамда эслаб қолиш жараёнини фаоллаштиришга қаратилган таянч конспектлар мажмуасини ишлаб чиқиш орқали лингнвистик компетенсиянинг лингводидактик таъминоти такомиллаштирилган;
замонавий талаба ёшларда тасвир ва ҳиссиёт учун масъул бўлган тафаккурнинг ўнг мия ярим шари устунлигини ҳисобга олган ҳолда ва лингвистик материални график мос ёзувлар сигналлари шаклида тақдим этиш орқали ўқитиш жараёнини ахборот билан рағбатлантиришга қаратилган рус тилини чет тили сифатида ўқитишда кўргазмалилик тамойилига асосланган лингвистик компетенсияни такомиллаштирувчи етти босқичдан иборат алгоритм ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабаларида рус тили бўйича лингвистик компетенсияни такомиллаштиришнинг таянч технологияси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабаларига рус тилини чет тили сифатида ўқитиш учун мўлжалланган лингвистик ўқув материалининг фрейм-схемаси ва семантик белги модели, шунингдек, график тасвир таркибини тузишнинг асосий қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш усуллари такомиллаштирилганига оид илмий-назарий хулосалардан “Рус тили” ўқув қўлланмасининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сон буйруғига асосан берилган 522-143 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таклифлар ва тавсиялар ўқув қўлланмани назарий жиҳатдан такомиллаштиришга самарали манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабалари учун рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича таянч конспектлар ва схемалар тизими метаплан ва конспект-схемани тузиш тамойилларига асосланган ҳолда эслаб қолиниши керак бўлган маълумотларнинг сиқиқлиги ва унинг визуал тасвирлар билан ўзаро боғлиқлигини назарда тутувчи тоифаланган билимларнинг консептуаллаштирилган трансформацияси ишлаб чиқилган хусусидаги мулоҳазалардан “Соҳага оид рус тили” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-403 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланма талабаларнинг лингвистик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги нолингвистик олий ўқув юртлари талабалари учун қисқалик, тузилмавийлик, автономлик, енгилллик, метаплан, қизиқарлилик ва ажабланиш (парадоксаллик) тамойилларига таянган ҳолда ўқув адабиётларини яратиш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар “Рус тили” (фан бўйича таянч конспектлар) ўқув қўлланмасининг мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 460997 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада нолингвистик олий ўқув юртлари талабаларига замонавий ёндашувлар асосида рус тилини ўргатишга имконият юзага келган;
замонавий талаба ёшларда тасвир ва ҳиссиёт учун масъул бўлган тафаккурининг ўнг мия ярим шари устунлигини ҳисобга олган ҳолда ва лингвистик материални график мос ёзувлар сигналлари шаклида тақдим этиш орқали лингвистик компетенсияни такомиллаштириш жараёнини ахборот билан рағбатлантиришга қаратилган рус тилини чет тили сифатида ўқитиш дарслари бўйича нолингвистик олий ўқув юртлари талабалари учун таянч конспектларини қўллаш алгоритмини ишлаб чиқиш ҳақидаги маълумотлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил18-октябрдаги 2239/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув адабиётларининг мазмун-моҳияти бойитилган.