Sayt test rejimida ishlamoqda

Боқиев Хушруд Хушвақовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларнинг илмий-инновацион фаолиятини лойиҳавий ёндашув асосида ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬_________________________
Илмий раҳбар: Тураев Сирожиддин Журақобилович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика иниститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
  Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Эрмекбаевна педагогика фанлари доктори, Пирниязов Искендер Қудияровиш педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларнинг илмий-инновацион фаолиятини лойиҳавий ёндашув асосида ривожлантиришдан иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессор-ўқитувчиларнинг коммикатив ташаббусини мафкуравий, мотивацион, хулқ-атвор, ҳиссий-субъектив компонентларини ривожлантириш орқали илмий-инновацион фаолиятини лойиҳавий ёндашув асосида такомиллаштиришнинг мазмунли-мувофиқлаштирвчи ва субъектив-мазмуний педагогик шарт-шароитлари ривожлантирилган;                                                                                                                                                                                 
олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-инновацион фаолиятини лойиҳавий ёндашув асосида ривожлантиришни физик, математик ва мантиқий-семиотик моделларига хос технологик модели мақсаддан натижага йўналтирилган башоратлаш имконини берувчи ҳамда алгоритмик кетма-кетликни таъминловчи компонентлар узвийлигида такомиллаштирилган;
         олий таълимда кафедра профессор-ўқитувчиларни таълим олишнинг консептуал, технологик, баҳоловчи-назорат каби функсионал хусусиятларини ўзлаштириш натижасида махсус курсларини интеграсион рақамли-мобиллаштириш ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш орқали илмий ишлар ва инновацияларни тижоратлаштиришга ўргатишнинг педагогик технологияси такомиллаштирилган;
          кафедра профессор-ўқитувчиларининг касбий фаолиятига хос сифатларини ҳамда интеллектуал-маданиятли, ижодий, ташаббускор, олий таълим муассасаси стратегик мақсадларига эришишини таъминлашга қаратилган илмий-инновацион тайёргарлигининг репродуктив, продуктив, ижодий даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлари такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида кафедра профессор-ўқитувчиларнинг илмий-инновацион фаолиятини лойиҳавий ёндашув асосида ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларида илмий-методик тайёргарлигини бошқаришнинг технологик модели мақсадли, мазмунли, жараёний ва ташхисловчи-натижавий компонентлар узвийлигида тизимли, шахсга йўналтирилган ва андрогогик ёндашувлар ҳамда мақсадлилик, очиқлик, фаолиятлилик, инсонпарварлик, оптималлик тамойиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимда кафедралар фаолияти тўғрисидаги Низом” да кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 10 сентябрдаги 4/17-4/4-14534-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасаларида кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлигини бошқаришнинг ташкилий-педагогик, педагогик-психологик, услубий-дидактик шарт-шароитлар рақамли таълим технологияларига устуворлик бериш, услубий-дидактик таъминотни малака ошириш тизимига мазмунан мувофиқлаштириш асосида таъминлашга оид тавсиялардан Қарши давлат университетининг “АИФ 2/17 Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024 йил 20 июлдаги 03/2130-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур таклифлар олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
малака ошириш институтлари ва олий таълим ҳамкорлигида лойиҳавий ёндашув асосида кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлигини бошқариш технологиясини такомиллаштириш, кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий-методик тайёргарлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш воситалари масофавий таълимнинг рақамли таълим муҳити иштирокчиларининг илмий-методик фаолиятини комплекс баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлар “Оила педагогикаси” ва “Чизиқли алгебра” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 10 сентябрдаги 4/17-4/4-14534-сон маълумотномаси). Натижада мазкур таклифлар кафедра кафедра профессор ўқитувчиларининг илмий-инновацион фаолиятини ривожланишига хизмат қилган..

Yangiliklarga obuna bo‘lish