Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Лола Норбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Saponaria officinalis, S. griffithiana ва Dipsacus azureus ўсимликларини кимёвий таҳлил қилиш”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/К82.
Илмий раҳбар: Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, ДСc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдулладжанова Нодира Гуломжоновна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самақанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Ўзбекистон флорасида ўсувчи Saponaria officinalis, Saponaria griffithiana ва Dipsacus azureus туркум ўсимликлари метаболитларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишлари ҳамда биологик фаолликларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Saponaria ва Dipsacus туркумларига мансуб S. officinalis S. griffithiana ҳамда D. azureus ўсимликларининг кимёвий таркиби ўрганилиб, унинг натижасида жами 12 та метаболитлар ажратилган ва идентификасия қилиниб, тузилишлари аниқланган;
Saponaria officinalis ўсимлигидан сапонинлар синфига мансуб, – 3β,16α-дигидрокси-23-оксо-олеанан-28,13β-олид ва витастероидлар синфига мансуб 5β,6β-эпокси-20α,24β,25α-тригидроси-1,3-диоксовита-2-енолид янги моддалар ажратиб олинган, уларнинг тузилишлари физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида исботланган;
илк бор S. officinalis ўсимлиги ер устки қисмидан янги моддалар билан бир қаторда 4 та бирикма грасиллин, 5α-гидроксилаксогенин, ҳедерагенин, пинитоллар идентификасия қилинган;
биринчи маротаба S.officinalis ва S. griffithiana ўсимликлари эфир мойлари компонентлари таркиби тадқиқ қилиниб, улар таркибида мос равишда 38 ва 32 та бирикмалар идентификасия қилинган ҳамда эфир мойлари таркибида илк бор 1-(2-фурил) этанол мавжудлиги аниқланган;
фармакологик тадқиқотлар натижаларига кўра, D. azureus o‘симлиги yeр устки қисми сапонинлари йиғиндиси юқори гипоглимик ва гипохолистеринемик таъсирга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Saponaria ва Dipsacus туркумларига мансуб ўсимликларни кимёвий таркибини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
S. officinalis ўсимлигидан ажратиб олинган янги саполид ва 5β,6β-эпокси-20α,24β,25α-тригидроси-1,3-диоксовита-2-енолид бирикмаларининг кимёвий тузилишлари ва физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган. Натижада янги бирикмаларга ўхшаш моддаларнинг тузилиши ва хусусиятларини тавсифлаш имконини берган.
Ўсимлик моддалари кимёси институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг № Ф-ФА-2021-496 рақамли «Табиий бирикмалар ва уларнинг синтетик ҳосилаларидан мақсадли молекуляр йўналтирилган ситостатиклар ишлаб чиқиш» фундаментал лойиҳаси доирасида олиб борилган тадқиқотларда Saponaria туркум ўсимликларидан ажратиб олинган бир қатор моддалар бактерия ва замбуруғларга қарши фаоллиги анигланган. Бунда, мазкур ўсимлик бирикмалари Staphylococcus aureus ва Bacillus subtilis грам-мусбат бактерияларнинг ўсишини ингибирлаши аниқланган (ЎзР Фанлар академиясининг 2024 йилнинг 8-июлдаги № 4/1255-1544-сон маълумотномаси). Натижада Saponaria туркум ўсимликларидан Staphylococcus aureus ва Bacillus subtilis турдаги микроорганизмларга қарши фаолликка эга бўлган бирикмаларни топиш имкони яратилган.
Saponaria ва Dipsacus туркумлари ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини тадбиқ қилиш натижаларидан хорижий олимлар томонидан бир нечта импакт фактори юқори журналларда Jurnal of Drug Delivery Science and Technology https://doi.org/10.1016/j.jddst.2024.105382, 2024, IF-4,5; Natural Product Research https:/doi.org/10.1080/14786419.2024.2358525, 2024, ИФ-1,9; Химия растителного сиря, doi.10.14258/jcprm.20240112489, 2024, IF-0,77; Chemistry of Natural Compounds, doi.org/10.1007/s10600-022-03679-w, 2022, IF-0,83; чоп этилган илмий ишларда ўсимликлардан ажратиб олинган иккиламчи метоболитларни кимёвий ва миқдорий жиҳатдан тавсифлашда, шунингдек микроб, замбуруғларга қарши, ситотоксик фаолликларни тавсифлашда фойдаланилган. Натижалар Saponaria ва Dipsacus туркум ўсимликларининг кимёвий таркиби ва биологик фаолликлари тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган:
Сапонинлар кимёси, биологик фаолликлари ҳамда қўлланилиши тўғрисидаги маълумотлар 6 бобли “Сапонины” номли ҳаммуаллифликда монография чоп этилган. Ушбу монография маҳаллий университет ҳамда институтларда кенг қўлланилиб, ёш олимлар ва тадқиқотчиларга сапонинлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish