Юлдашова Муаттархон Пулатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси айрим сувҳавзалари алгофлорасининг биохилма-хиллиги ва экологияси», 03.00.10 – Экология, 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/В158.
Илмий маслаҳатчи: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B01.15.
Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Исмаилходжаев Баходирхўжа Шарипхўжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Махкамов Тробжон Хусанбоевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси сув ҳавзаларининг алгофлораси биохилма-хиллиги, уларни экологиясини ўрганиш ва сувининг экология-санитария ҳолатини баҳолашда индикатор-сапроб турларнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ушбу сув ҳавзаларидан жами 636 тур ва тур хиллари ҳамда уларнинг таксономик таҳлилига кўра 636 та тур ва тур хиллари 119 туркум, 50 оила, 23 тартиб, 15 синф, 7 бўлимга мансублиги, Фарғона водийси сув ҳавзаларидаги 88 тур Озбекистон сув ҳавзалари алгофлораси аниқланган;
бўлимлар ичида турлар биохилма-хиллиги жихатидан етакчи ўринларни Баcиллариопҳйта (414), Cянопҳйта (113) ва Члоропҳйта (58) эгаллаши аниқланган ҳамда турларнинг умумий таксономик рўйҳатлари шакллантирилган;
Фарғона водийси ҳудудлари бўйича умумий алгофлора таркибининг йил мавсумлари давомидаги ўзгаришлари кузатилган ва турлар сонининг баҳорда 231 тур, ёзда 251 тур, кузда 241 тур, қишда 186 тур ва тур хиллари аниқланган; Алгофлора таркибининг йил мавсумларидаги экологик омилларга ва сувўтларининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқлиги исботланган;
илк бор алгофлора таркибидаги экологик гуруҳлари аниқланган бўлиб ҳаётий шаклига кўра фитопланктонлар (450) тур ва тур хиллари, фитобентослар (191), факултатив (276) ва перифитонлар (112); ҳароратга нисбатан эвритерм (137), стенотерм (499); тузга нисбатан эвригалин (180), стеногалин (456); географик тарқалишга кўра эврибионтлар (49), стенобионтлар (587); ташқи омиллар босимига чидамлилиги ва яшовчанлигига кўра прогрессив (504) ва регрессив (132) гуруҳларга ажратилган;
ўрганилаётган сув ҳавзаларидаги сув ўтлари флорасидан аниқланган сапрофит турларининг сувни экологик санитария ҳолатини баҳолашдаги аҳамияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси сув ҳавзалари алгофлораси бўйича олинган натижалар асосида:
алгофлора таркибидан аниқланган 136 тур индикатор-сапроб сувўтлари рўйхати, сувнинг ифлосланишини белгиловчи сифат ва миқдорий хусусиятлари Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 20 июлдаги 03-03/3-2954-сонли маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсидаги 13 дан зиёд сув ҳавзалари алгофлорасининг турлар таркиби ва уларнинг биологик хилма - хиллиги бўйича олинган маълумотлар Ўзбекистон сув экологияси микроорганизмлар биохилма-хиллигининг умумий рўйхатини тузиш, Фарғона водийси сув ҳавзаларининф сифат бионазоратини амалга ошириш ва атроф-муҳит муҳофазасини назорат қилиш имконини берган;
Фарғона водийси сув ҳавзаларидан йиғилган алгологик намуналар ҳамда уларнинг доимий препаратлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг «Сув ҳавзалари сувўтлар флораси» ноёб обектлар коллекциясига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 24 июлдаги 4/1255-1552-сонли маълумотномаси). Натижада, коллекциянинг «Ўзбекистон сув ҳавзалари сувўтлар флораси» фондини бойитган ва сувўтлар флорасини инвентаризациялаш, сувўтларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланишда муҳим бўлган турларнинг тоза култураларини ажратиб олиш имконини берган;
636 тур ва тур хилларидан иборат сувўтлар рўйхати Фарғона давлат Университети қошидаги “IIITQTIICh” унитар корхонада жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 6 июлдаги 4/17-4/4-3342-сонли маълумот-номаси). Натижада, сув ҳавзалари гидробионтлари билан бир қаторда учрайдиган балиқлар учун озуқабоб организмларнинг рўйхатини тузиш, уларнинг экологик хусусиятлари ҳамда сув ҳавзаларининг органик моддалар билан ифлосланиш даражасига оид маълумотларни таҳлил этиш имконини берган.