Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандаров Айбек Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимёдан масалалар ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик-дидактик асослари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Ped5021.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.К.05.01
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич, педагогика фанлар доктори, профессор; Мамажонов Шухратжон Асқарович педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида кимё фанидан масалалар ечишда тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик-дидактик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё фанидан масалалар ечиш жараёнида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг педагогик имкониятлари масалаларнинг мазмуний-структурал хусусиятлари ҳамда уларни ечиш стратегияларига кўра дидактик классификация ва комбинатор-методик ёндашув асосида, фаолиятнинг мантиқий кетма-кетлиги ҳамда методик уйғунлиги тамойилларини инобатга олган ҳолда аниқлаштирилган.
кимёдан масалалар ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик тизими амалий ёʻналтирилган таълим муҳитини вазифани шакллантириш, тизимнинг тузилишини аниқлаш, модел тузиш ва тадқиқ қилишга доир босқичлар боʻйича технологизацион жараённи синтезлаш орқали такомиллаштирилган;
кимё масалаларини ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг функсионал-тузилмавий модели мақсадли (масала ечишга тизимли таҳлил асосида ёндашиш), методологик (инновацион, интеграцион фаолиятга йўналтириш), мазмунли (ташкил этиш механизмлари, даражалари, дидактик материаллар), технологик (фаолият турлари, шакллари, воситалари, босқичлари), натижавий (баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари) компонентлари таълим мазмунини структуралаштириш, унинг дидактик имкониятларини ички интеграция даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
кимёдан масалалар ечишда тизимли таҳлилни амалга оширишнинг тенденсияларини аниқлаш, “динамик тизим”нинг технологик таъминотини интенсивлаштиришга доир консептуал, инновацион, тадқиқий фикрлашга мақбул шароит яратиш ҳамда синхронлашган дидактик материаллар тизимини ҳосил қилиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимёдан масалалар ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик-дидактик асосларини яратиш боʻйича илмий-методик, амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
кимё фанидан масалалар ечиш жараёнида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг педагогик имкониятлари масалаларнинг мазмуний-структурал хусусиятлари ҳамда уларни ечиш стратегияларига кўра дидактик классификация ва комбинатор-методик ёндашув асосида, фаолиятнинг мантиқий кетма-кетлиги ҳамда методик уйғунлиги тамойилларини инобатга олган ҳолда аниқлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сонли буйруғига асосан “Кимёдан масалалар ечиш методикаси” дарслигига 274-256 сонли гувоҳнома). Натижада, ушбу дарслик талабаларда кимёвий масалаларни ечиш коʻникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилган;
кимёдан масалалар ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг методик тизими амалий ёʻналтирилган таълим муҳитини вазифани шакллантириш, тизимнинг тузилишини аниқлаш, модел тузиш ва тадқиқ қилишга доир босқичлар боʻйича технологизацион жараённи синтезлаш орқали такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғига асосан “Органик кимё” дарслигига 418-173 сонли гувоҳнома). Натижада, кимёвий масалаларни ечишни илмий ва амалий интеграцияда ташкил этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
кимё масалаларини ечиш соҳасида тизимли таҳлилни амалга оширишнинг функсионал-тузилмавий модели мақсадли (масала ечишга тизимли таҳлил асосида ёндашиш), методологик (инновацион, интеграцион фаолиятга йўналтириш), мазмунли (ташкил этиш механизмлари, даражалари, дидактик материаллар), технологик (фаолият турлари, шакллари, воситалари, босқичлари), натижавий (баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари) компонентлари таълим мазмунини структуралаштириш, унинг дидактик имкониятларини ички интеграция даражасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 28-сентябрдаги 2/32-сонли қарорига асосан “Кимёвий ҳисоблаш” дарслиги 2023/298У-84 сонли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг кимёвий масалаларни ечишда назарий ва амалаий кўникмаларини ҳамда малакаларини ривожлантиришда фанлар интрграциясидан фойдаланиш методикалари ривожлантирилган;
кимёдан масалалар ечишда тизимли таҳлилни амалга оширишнинг тенденсияларини аниқлаш, “динамик тизим”нинг технологик таъминотини интенсивлаштиришга доир консептуал, инновацион, тадқиқий фикрлашга мақбул шароит яратиш ҳамда синхронлашган дидактик материаллар тизимини ҳосил қилиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 4-октябрдаги 02/01-01-84-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг масалалар ечиш коʻникмаларини шакллантириш борасида ижобий натижаларга ҳамда таълим самарадорлигини оширишга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish