Хасанова Севара Ғиёсиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (кимё)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped7944.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01
Расмий оппонентлар: Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ўринова Феруза Ўлжаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш жараёнини ташкил этишнинг индивидуал ёндашув траекторияси билан вертикал интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг инновацион дидактик таъминоти (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, қадриятли) тамойиллари фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг функсионал-тузилмавий модели мотивацион, когнитив, фаолиятли компонентларга ёʻналтирилган таълим мазмунини структуралаштириш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли фойдаланишга динамик устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
табиий фанлар таълимида ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкил этишнинг тактик ва стратегик технологиялари фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг (Тармоқлар, Кейс стади, Лойиҳа, Ажурли арра стратегияси, Ҳамкорликдаги таълим технологияси, муаммоли таълим) дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш, ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларининг ривожланганлик даражаларини таҳлилий-прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий фанлар таълимида ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларинин ривожлантириш бўйича илмий натижалари асосида:
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш жараёнини ташкил этишнинг индивидуал ёндашув траекторияси билан вертикал интеграциясини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлардан Республика таълим маркази ва ЮНЕСКОнинг “Фарғона водийсида ёшларда ижтимоий уйғунлик” мавзусига оид лойиҳадаги вазифаларни бажаришда “Табиий фанлар орқали ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази Илмий кенгашининг 2021-йил 30-сентябрдаги №.3 қарори). Натижада, ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларни ривожлантиришда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари (ижодкорлик, коммуникативлик, мантиқий ва танқидий фикрлаш) ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг инновацион дидактик таъминоти (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, қадриятли) тамойиллари фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар умумтаълим мактаблари 1-, 2-, 3-, 6-синфлари учун Табий фанлар дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10-декабрдаги 07- 07/1-2472-сон баённомаси). Натижада, умумтаълим мактаблари Табиий фанлар таълимида ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш имконияти оширилган;
табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг функсионал-тузилмавий модели мотивацион, когнитив, фаолиятли компонентларга ёʻналтирилган таълим мазмунини структуралаштириш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли фойдаланишга динамик устуворлик бериш, табиий фанлар таълимида ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкил этишнинг тактик ва стратегик технологиялари фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг (Тармоқлар, Кейс стади, Лойиҳа, Ажурли арра стратегияси, Ҳамкорликдаги таълим технологияси, муаммоли таълим) дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш, ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларининг ривожланганлик даражаларини таҳлилий-прогностик аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари асосида “Табиий фанлар таълимида ўқувчиларнинг ўқув-билиш ва амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш” моделига оид таклифларидан ТТТ/2021-14-01к сонли “Умумтаълим мактабларида СТЕМ таълимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида яратилган дидактик материаллар мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 4-ноябрдаги 11-05-6320/04-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида Табиий фанларни ўқитиш мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талаблари мазмунини кенгайтириш ҳамда дидактик таъминотини ошириш имкони яратилган.