Курбанова Моҳинур Хабиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4293
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда, хусусан, Бухоро вилоятида зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Жаҳон Мусулмон Саёҳати Индексининг АCЕС 3.0” методикасига Муслим Травел Гуиде (мусулмонлар учун саёҳат қўлланмалари), мобил иловалар, диққатга сазовор жойлар, маҳаллий ва халқаро туристик ташрифлар каби кичик мезонларни киритиш орқали “Ўзбекистон исломий зиёрат туризм индекси”ни баҳолаш таклифи ишлаб чиқилган;
Бухоро вилояти Когон ва Ромитан туманларининг зиёрат туризм имкониятлари горизонтал диверсификация асосида “Ҳолй Букҳара Пилгримаге Ринг” номли зиёрат туризм туристик маршрутини жорий қилиш орқали ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенгайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
вилоятлараро “Ҳақ”, “Ғарбий”, “Шарқий”, “Жанубий”, “Марказий” каби йўлларни киритиш орқали “Абу Ҳафс Кабир Бухорий Йўли” номли зиёрат туризм маршрути лойиҳаси ишлаб чиқилган;
зиёрат туризмига таъсир этувчи омилларни иқтисодий баҳолаш орқали Бухоро вилояти зиёратгоҳлари даромадларининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
“Жаҳон Мусулмон Саёҳати Индексининг АCЕС 3.0” методикасига Муслим Травел Гуиде (мусулмонлар учун саёҳат қўлланмалари), мобил иловалар, диққатга сазовор жойлар, маҳаллий ва халқаро туристик ташрифлар каби кичик мезонларни киритиш орқали “Ўзбекистон исломий зиёрат туризм индекси”ни баҳолаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-июлдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сонли қарорининг 1-иловаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 31-январдаги 03-10-17-904-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудларининг исломий зиёрат туризм индексини баҳолаш имконияти яратилган;
Бухоро вилояти Когон ва Ромитан туманларининг зиёрат туризм имкониятлари горизонтал диверсификация асосида “Ҳолй Букҳара Пилгримаге Ринг” номли зиёрат туризм туристик маршрутини жорий қилиш орқали ҳудуднинг туристик салоҳиятини кенгайтириш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарорининг 8-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 31-январдаги 03-10-17-904-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ромитан ва Когон туманларининг туристик салоҳиятини ошириш бўйича 2024-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси”га Когон туманининг Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Саййид Амир Кулол, Хўжа Каъбул Ахбор Вали ҳамда Ромитан туманининг Хўжа Али Ромитаний, Хўжа Муҳаммад Бобойи Самосий, Хўжа Зафарон, Хўжа Уббон зиёратгоҳларида зиёрат туризмни ривожлантириш мақсадида “Ҳолй Букҳара Пилгримаге Ринг” туристик маршрутни ишлаб чиқиш таклифи киритилишида асос бўлган;
вилоятлараро “Ҳақ”, “Ғарбий”, “Шарқий”, “Жанубий”, “Марказий” каби йўлларни киритиш орқали “Абу Ҳафс Кабир Бухорий Йўли” номли зиёрат туризм маршрути лойиҳасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли фармони 1-иловасининг 1.3-бўлими 26-банди, ҳамда 2-бўлими 58-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 31-январдаги 03-10-17-904-сонли маълумотномаси). Натижада, республиканинг 68 та зиёратгоҳини бирлаштирадиган 5 та асосий йўллардан ташкил топган “Абу Ҳафс Кабир Йўли” зиёрат туризм маршрутини туроператорлар орқали тижоратлаштириш имконияти яратилган;
зиёрат туризмига таъсир этувчи омилларни иқтисодий баҳолаш орқали Бухоро вилояти зиёратгоҳлари даромадларининг 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарорнинг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 31-январдаги 03-10-17-904-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятининг зиёратгоҳлари даромадининг 2025-2029-йиллар давомида ўртача ўсиши 14,3 фоиз диапазонга тенг бўлган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.