Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Равшан Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизмачиларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини баҳолаш”, 14.00.43 – Профилактик тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2024.4.PhD/Tib5270.
Илмий раҳбар: Нуралиева Дилафруз Мамадиёровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар номи), ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий тиббиёт академияси, DSc.04/04.07.2023.Tib.171.01.
Расмий оппонентлар: Халимбетов Ғулом Султанбоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Қурбонов Ботир Жўрабоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стаматология тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий хизматчиларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини даражасини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсулинорезистентлиги бўлган ҳарбий хизматчи респондентларда периферик тўқималарнинг ёғ тўқимаси билан қопланиши натижасида  инсулинга бўлган сезувчанлигини пасайиши ва қонда гипергликемия ва гиперинсулинемия ривожланиши асосида, симпатик нерв тизимининг активалашиши ва натижасида юрак ритм вариабилигини пасайиши ва артериал қон босимининг ошишига олиб келиши исботланган;
метаболик хавф омиллари (семизлик, инсулинрезистентлик, дислипидемия ва артериал гипертензияси) мавжуд бўлган, ҳарбий респондентларнинг эрта скринингдан ўтказиш натижасида, модифицирланган ва модифицирланмаган хавф омилларини бартараф қилиш мақсадида бирламчи ҳарбий тиббий бўғинларда «тизимли соғломлаштириш пунктлари» такомиллаштирилган;
тизимли соғломлаштириш пунктларига ташриф буюрган 46-50 ёшдаги катта офицерлар гуруҳида, семизлик сабабли қонда гипергликемия 
(7,80±1,2 ммоль/л) ҳолати намоён бўлган ва умумий холестерин 
(6,30±0,90 ммоль/л) миқдори ортиши билан узвий боғлиқлиги бу эса, яқин беш йил ичида артериал гипертензия ва юрак ишемик касаллиги ривожланишига олиб келиш прогнози асосида, профилактик чора-тадбирлари (турмуш тарзини модификациялаш) исботланган; 
ҳарбий ҳизматчиларининг ноинфекцион касалликлардан олдини олиш 
ва даволаш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган (номедикаментоз даво: тўғри овқатланиш (кунлик 500 грдан кам бўлмаган клечатка истъемол қилиш, рационда холестеринга бой ва глютенли махсулотларни олиб ташлаш, 5 км (10000та қадам)дан кам бўлмаган кундалик жисмоний харакат асосида инсон организм метаболизм жараёнини яхшиланиши) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ноинфекцион касалликлар билан оғриган ҳарбий респондентларни профилактика, диагностика ва терапевтик нуқтаи назаридан олиб боришни оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: инсулинорезистентлиги бўлган ҳарбий хизматчи респондентларда периферик тўқималарнинг ёғ тўқимаси билан қопланиши натижасида  инсулинга бўлган сезувчанлигини пасайиши ва қонда гипергликемия ва гиперинсулинемия ривожланиши асосида, симпатик нерв тизимининг активалашиши ва натижасида юрак ритм вариабилигини пасайиши ва артериал қон босимининг ошишига олиб келиши исботлангани асосида “Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчи респондентларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича тиббий саводхонлигини баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсиянома ЎР ҚК ҲТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг (4.11.2024 й., №2) ҳамда ЎР ҚК ҲТА илмий кенгашнинг (8.11.2024 й., №12) баённомалари билан тасдиқланган ҳамда ЎзР Мудофаа вазирлигининг кўрсатма хатига асосан (18.11.2024 й., №428) Марказий ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №27/1), Сирдарё ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №17/2) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (ЎзР Мудофаа вазирлигининг 22.11.2024 йил 5-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик ноинфекцион касаллик ривожланишини олдини олиш орқали касалликларни даволаш харажатларини тежаш ва ногиронликни камайтириш натижасида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлишига хизмаи қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларни ташхислаш ва тиббий саводхонлигини ошириш учун сарфланадиган 850 минг сўмни иқтисод қилиш имкони беришга муайян даражада хизмат қилган;
иккинчи илмий янгилик: метаболик хавф омиллари (семизлик, инсулинрезистентлик, дислипидемия ва артериал гипертензияси) мавжуд бўлган, ҳарбий респондентларнинг эрта скринингдан ўтказиш натижасида, модифицирланган ва модифицирланмаган хавф омилларини бартараф қилиш мақсадида бирламчи ҳарбий тиббий бўғинларда «тизимли соғломлаштириш пунктлари» такомиллаштирилгани асосида “Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчи респондентларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича тиббий саводхонлигини баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсиянома ЎР ҚК ҲТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 
(4.11.2024 й., №2) ҳамда ЎР ҚК ҲТА илмий кенгашнинг (8.11.2024 й., №12) баённомалари билан тасдиқланган ҳамда ЎзР Мудофаа вазирлигининг кўрсатма хатига асосан (18.11.2024 й., №428) Марказий ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №27/1), Сирдарё ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №17/2) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (ЎзР Мудофаа вазирлигининг 22.11.2024 йил 5-сонли маълумотномаси).  Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик ноинфекцион касаллик ривожланишини олдини олиш орқали касалликларни даволаш харажатларини тежаш ва ногиронликни камайтириш натижасида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлишига хизмаи қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларни ташхислаш ва тиббий саводхонлигини ошириш учун сарфланадиган 850 минг сўмни иқтисод қилиш имкони беришга муайян даражада хизмат қилган;
учинчи илмий янгилик: тизимли соғломлаштириш пунктларига ташриф буюрган 46-50 ёшдаги катта офицерлар гуруҳида, семизлик сабабли қонда гипергликемия (7,80±1,2 ммоль/л) ҳолати намоён бўлган ва умумий холестерин (6,30±0,90 ммоль/л) миқдори ортиши билан узвий боғлиқлиги бу эса, яқин беш йил ичида артериал гипертензия ва юрак ишемик касаллиги ривожланишига олиб келиш прогнози асосида, профилактик чора-тадбирлари (турмуш тарзини модификациялаш) исботлангани асосида “Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчи респондентларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича тиббий саводхонлигини баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсиянома ЎР ҚК ҲТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 
(4.11.2024 й., №2) ҳамда ЎР ҚК ҲТА илмий кенгашнинг (8.11.2024 й., №12) баённомалари билан тасдиқланган ҳамда ЎзР Мудофаа вазирлигининг кўрсатма хатига асосан (18.11.2024 й., №428) Марказий ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №27/1), Сирдарё ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №17/2) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган (ЎзР Мудофаа вазирлигининг 22.11.2024 йил 5-сонли маълумотномаси).  Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик ноинфекцион касаллик ривожланишини олдини олиш орқали касалликларни даволаш харажатларини тежаш ва ногиронликни камайтириш натижасида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлишига хизмаи қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларни ташхислаш ва тиббий саводхонлигини ошириш учун сарфланадиган 850 минг сўмни иқтисод қилиш имкони беришга муайян даражада хизмат қилган;
тўртинчи илмий янгилик: ҳарбий ҳизматчиларининг ноинфекцион касалликлардан олдини олиш ва даволаш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган (номедикаментоз даво: тўғри овқатланиш (кунлик 500 грдан кам бўлмаган клечатка истъемол қилиш, рационда холестеринга бой ва глютенли махсулотларни олиб ташлаш, 5 км (10000та қадам)дан кам бўлмаган кундалик жисмоний харакат асосида инсон организм метаболизм жараёнини яхшиланиши) аниқлангани асосида инсон организм метаболизм жараёнини яхшилашга қаратилган) ташкилий-услубий ёндашувлар асосида “Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчи респондентларда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича тиббий саводхонлигини баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсиянома ЎР ҚК ҲТА мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг (4.11.2024 й., №2) ҳамда ЎР ҚК ҲТА илмий кенгашнинг (8.11.2024 й., №12) баённомалари билан тасдиқланган ҳамда ЎзР Мудофаа вазирлигининг кўрсатма хатига асосан (18.11.2024 й., №428) Марказий ҳарбий госпитали (21.11.2024 й., №27/1), Сирдарё ҳарбий госпитали 
(21.11.2024 й., №17/2) буйруқлари билан амалиётга татбиқ этилган 
(ЎзР Мудофаа вазирлигининг 22.11.2024 йил 5-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик ноинфекцион касаллик ривожланишини олдини олиш орқали касалликларни даволаш харажатларини тежаш ва ногиронликни камайтириш натижасида ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлишига хизмаи қилган. Иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларни ташхислаш ва тиббий саводхонлигини ошириш учун сарфланадиган 850 минг сўмни иқтисод қилиш имкони беришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish