Мухитдинова Ирода Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматчиларда COVID-19 дан кейинги тос-сон бўғимининг дегенератив-дистрофик касалликларида липидлар алмашинувининг ҳолати», 21.02.23 – Ҳарбий тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib34.
Илмий раҳбар: Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар номи), ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси, DSc.04/04.07.2023.Tib.171.01.
Расмий оппонентлар: Хидоятова Мухлиса Рахматиллаевна, тиббиёт фанлари доктори; Каюмов Абдурахмон Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳарбий хизматчиларда COVID-19 дан кейинги коксартроз ва сон суяги бошчасининг остеонекрозида липид алмашинувининг ҳолатини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
короновирус инфекцияси жигар хужайралари яъни гепатоцитларга тўғридан-тўғри таъсир этиши натижасида зичлиги юқори бўлган липопротоид таркиби бўлган альфа липопротеидлипаза ферментини танқислиги, липидлар пероксидланиш жараёнининг жадаллашуви натижасида қон плазмасида дислипидемия жараёни ривожланиши ҳисобига, яллиғланган қон томир деворларида атереосклеротик жараёнини тезлашиши билан сон суяги бошчасининг остеонекрози, коксартроз сабаби аниқланган;
SARS-CoV-2 вируснинг ёғ алмашинуви кўрсаткичлари бўлган – триглицеридлар, паст ва жуда паст зичликдаги липопротеинлар ҳамда атерогенлик коэффициентини ўзгариши ҳисобига ва ҳарбий хизматчи беморларда COVID-19дан кейин коксартроз ва сон суяги бошчасининг остеонекрози ривожланиши ва зўрайиб боришида муҳим патогенетик аҳамияти аниқланган;
ҳарбий хизматчиларда COVID-19дан кейинги коксартроз ва остеонекроз ривожланиши ва зўрайиб боришида SARS-CoV-2 вируснинг липопротоид профилига салбий таъсир кўрсатиш натижасида IIb-IV атероген коэффицент ҳисобидан коксартроз ва остеонекрознинг оғир кечишини прогнозлашда диагностик маркерлар сифатида ривожланиш олдини олиш тартибининг ўрни асосланган;
SARS-CoV-2 вируси сабабли COVID-19дан кейинги коксартроз ва остеонекрозда организмда липид пероксидланишнинг кучайиши ва унга қарши ҳимоя захирасининг пасайиши боис, антиоксидант маркер – церулоплазминнинг фаоллашув суяк тўқимасига деструктив таъсир кўрсатувчи эркин радикалланиш жадалашиш ҳисобига келиб чиқиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси Илмий Кенгашининг 2024 йил 5 апрелдаги 3-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: короновирус инфекцияси жигар хужайралари яъни гепатоцитларга тўғридан-тўғри таъсир этиши натижасида зичлиги юқори бўлган липопротеид таркиби бўлган альфа липопротоидлипаза ферментини танқислиги, липидлар пероксидланиш жараёнининг жадаллашуви натижасида қон плазмасида дислипидемия жараёни ривожланиши ҳисобига, яллиғланган қон томир деворларида атереосклеротик жараёнини тезлашиши билан сон суяги бошчасининг остеонекрози, коксартроз сабаби аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: коксартроз ва остеонекрозда ёғлар метаболизмининг бузилиши гиперхолестеринемия, ЮЗЛ-ХСнинг пасайиши ва паст ва ЖПЗЛ-ХС кўтарилиши, ХАКнинг ошиши билан намоён бўлди. Триглицеридларнинг ошиши ўзаро гуруҳлар орасида ҳам ва назорат гуруҳига нисбатан ҳам юқори бўлди. Липид метаболизмини аниқлаш касалликларни эрта ташхислашга имкон беради; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тадқиқот натижалари коксартроз ва остеонекрозда липид метаболизмини ўрганиш орқали касалликни эрта ташхислашга қаратилган бўлиб, тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий консултатив-диагностик поликлиникаси ва Марказий ҳарбий клиник госпиталида жорий қилинди; ижтимоий самарадорлиги: коксартроз ва остеонекроз ҳарбий хизматчиларда хизмат фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, аксарият ногиронликка сабаб бўладиган патологиялардандир. Липид метаболизмини аниқлаш ушбу касалликларни эрта ташхислашга имкон яратган; иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларда ёғлар алмашинуви кўрсаткичларини аниқлашнинг иқтисодий харажатлари бу касалликларни даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада камайтиради: бир беморга ушбу касалликларни даволашга 4690000 сўм талаб қилинса, касалликни олдини олиш мақсадида липид алмашинуви кўрсаткичларини текшириш учун эса 310200 сўм сарфланади; хулоса: ҳарбий хизматчиларда COVID-19дан кейинги коксартроз ва остеонекрозни липид алмашинуви кўрсаткичлари асосида лаборатор ташхислаш ва прогнозлаш бўйича услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт Академияси Илмий Кенгашининг 2024 йил 05 апрелдаги 3-сонли баённомаси). Натижалар липид метаболизми кўрсаткичлари орқали беморларда коксартроз ва остеонекрозни эрта ташхислашга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: SARS-CoV-2 вируснинг ёғ алмашинуви кўрсаткичлари бўлган – триглицеридлар, паст ва жуда паст зичликдаги липопротеинлар ҳамда атерогенлик коэффициентини ўзгариши ҳисобига ва ҳарбий хизматчи беморларда COVID-19дан кейин коксартроз ва сон суяги бошчасининг остеонекрози ривожланиши ва зўрайиб боришида муҳим патогенетик аҳамияти аниқланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: соғлом кишиларда меъёрий липопротеинемия 75,9%, унинг типлари 24,1% ҳолатда қайд этилди. IV-тип назорат гуруҳига нисбатан 3,9 баробар баланд бўлди. II-b-тип остеонекрозда 21,8% аниқланиб, соғлом кишиларга нисбатан 5,6 баробар ва коксартрозга нисбатан 2,7 марта юқори бўлди. Демак, липид метаболизмининг бузилиши билан тос-сон бўғими касалликлари ривожланиши ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлиб, бу ушбу патологик жараёнларнинг патогенезини англашга ёрдам беради; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси ва Марказий ҳарбий клиник госпиталида коксартроз ва остеонекроз билан оғриган беморларда гиперлипопротеинемия типларининг диагностик аҳамияти ўрганилган; ижтимоий самарадорлиги: коксартроз ва остеонекрозда IV-тип гиперлипопротеинемиянинг ошиши ва II-b-типнинг остеонекрозда коксартрозга нисбатан юқори бўлиши кузатилади. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш касаллик зўрайишини олдини олишга имкон беради; иқтисодий самарадорлиги: гиперлипопротеинемия типларини аниқлаш ва касаллик зўрайишини олдини олиш уларни стационар даволашдан келиб чиқадиган иқтисодий харажатларни анча камайтиради. Гиперлипопротеинемия типларини аниқлаш маблағ талаб қилмайди, ушбу касалликларни стационарда даволаш эса 4690000 сўмни ташкил қилади; хулоса: мавжуд илмий манбаларга асосан, гиперлипопротеинемиянинг IV-типи тос-сон бўғимининг дегенератив-дистрофик касалликларининг зўрайишини белгилайдиган кўрсаткичлардан бўлиб, касалликнинг аксарият ҳолларда ногиронлик билан тугашини кўрсатади. Липопроттеинемия кўрсаткичларини аниқлаш ва касалликни олдини олишни ташкил қилиш орқали касалликлар асоратларини олдини олиш мумкин. «Ҳарбий хизматчиларда COVID-19дан кейинги коксартроз ва сон суяги бошчаси остеонекрозини липид алмашинуви кўрсаткичлари асосида лаборатор ташхислаш ва прогнозлаш алгоритми» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт Академияси Илмий Кенгашининг 2024 йил 05 апрелдаги 3-сон баённомаси маълумотномаси);
учинчи илмий янгилик: ҳарбий хизматчиларда COVID-19дан кейинги коксартроз ва остеонекроз ривожланиши ва зўрайиб боришида SARS-CoV-2 вируснинг липопротоид профилига салбий таъсир кўрсатиш натижасида IIb-IV атероген коэффицент ҳисобидан коксартроз ва остеонекрознинг оғир кечишини прогнозлашда диагностик маркерлар сифатида ривожланиш олдини олиш тартибининг ўрни асосланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: липид пероксидланиш кўрсаткичи малондиалдегид миқдорини аниқлаш усуллари осон ва катта маблағ талаб қилмайдиган усул бўлиб, иммунологик текширув мавжуд бўлган барча муассасаларда амалиётда тадбиқ қилиш мумкин. Ҳарбий хизматчилар тиббий кўрикдан ўтганда ушбу кўрсаткични ўтказиш коксартроз ва остеонекроз ривожланиши бўйича хавф гуруҳларини аниқлаш имконини беради; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: малондиалдегиднинг коксартрозда кўрсаткичи назорат гуруҳидаги кўрсаткичга нисбатан 1,1 марта, остеонекрозда эса 1,6 баробар юқори даражада қайд этилди. Остеонекрозда бу кўрсаткич коксартрозга нисбатан 1,5 марта юқори бўлди. МДАни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий консултатив-диагностик поликлиникаси ва Тошкент шаҳар Марказий ҳарбий клиник госпиталида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт Академияси Илмий Кенгашининг 2024 йил 05 апрелдаги 3-сонли баённомаси); ижтимоий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларда коксартроз ва остеонекроз зўрайишининг сабабларидан бири липид пероксидланишнинг кучайишидир. МДАни аниқлаш орқали касаллик зўрайишини прогнозлаш ва олдини олиш беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: ҳарбий хизматчиларда профилактик кўрикда МДАни аниқлаш учун бир кишига 100000 сўм сарфланса, ушбу касалликларни стационар шароитда асоратланган турларини даволаш учун 1 кишига 4690000 сўм сарфланади; хулоса: ҳарбий хизматчиларда коксартроз ва остеонекроз бўйича хавф гуруҳларини аниқлаш мақсадида липид пероксидланишни аниқлаш юқори самарали услублардан ҳисобланиб, амалиётга тадбиқ қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: SARS-CoV-2 вируси сабабли COVID-19дан кейинги коксартроз ва остеонекрозда организмда липид пероксидланишнинг кучайиши ва унга қарши ҳимоя захирасининг пасайиши боис, антиоксидант маркер – церулоплазминнинг фаоллашув суяк тўқимасига деструктив таъсир кўрсатувчи эркин радикалланиш жадалашиш ҳисобига келиб чиқиши исботланган; илмий янгиликнинг аҳамияти: COVID-19дан кейинги коксартрозда церулоплазмин назорат гуруҳидаги кўрсаткичга кўра 24,9% ошганлиги қайд этилди (мос равишда 52,6±2,43 мг/дл ва 42,1±1,05 мг/дл). Бу касалликларда церулоплазминни аниқлаш самарали бўлиб, антиоксидант ҳимоя тизимини фаоллаштириш ҳисобига ушбу касалликлар зўрайишининг олдини олиш имконини беради; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: тос-сон бўғимининг дистрофик ва дегенератив касалликларида церулоплазминни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий консултатив-диагностик поликлиникаси ва Марказий ҳарбий клиник госпиталида касаллик зўрайиб боришини олдини олиш мақсадида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ҳарбий тиббиёт Академияси Илмий Кенгашининг 2024 йил 05 апрелдаги 3-сонли баённомаси); ижтимоий самарадорлиги: Коксартроз ва остеонекроз билан оғриган ҳарбий хизматчиларда антиоксидан ҳимоя липидлар радикалланишини бостира олмаслиги боис, касалликнинг зўрайиб бориш хавфи юқори бўлади. Ушбу кўрсаткичларни аниқлаш орқали касалликлар зўрайиши ва асоратлари ривожланиш хавфини олдини олиш имконияти яратилди, бу ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: коксартроз ва остеонекроз аниқланган ҳарбий хизматчиларда липид алмашинувини аниқлаш орқали касаллик эрта ташхисланиб, уларнинг зўрайишининг олди олинади ва сарф-харажатлар тежаб қолинади. Ушбу самарали лаборатор ташхислаш тизимини амалиётга жорий этиш туфайли битта беморни стационарда даволаниши учун тежаладиган иқтисодий самарадорлик 4690000 сўмни ташкил қилади.