Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Шодияхон Хусанбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларда интерферентив компетенсияларни ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия методикаси ва назарияси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2024.2.PhD/Ped7829.
Илмий раҳбар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Fil/Ped.05.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳмедова Лайло Толибжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Саримсоқов Хуршид Абдумаликович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институтини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўрганиш жараёнида талабаларда интерферентив компетенсияларни ривожлантириш методикаси бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
  тил ўрганувчиларининг лингвопсихологик ҳолати учинчи тил ўрганаётган талабаларда мавжуд тил кўникмаларига асосланган тил тажрибаси, тиллар структурасидан умумий хабардорлик омиллари юзасидан таҳлиллар натижаси асосида, учинчи тил ўқитиш тизими иккинчи тил методик ёндашувлари турларидан фарқланганлик жиҳатлари аниқлаштирилган;
  учтиллилик муҳитида талабаларнинг асосий нутқий меъёрларни тушуниш кўникмаларида фонетик номутаносибликларга оид интерферентив компетенсиянинг ривожланганлик даражасининг самарали машқлар тизими интегратив ёндашув орқали такомиллаштирилган;
  биринчи хорижий тил кўникмаларининг иккинчи хорижий тилга ижобий таъсири тилнинг генетик омили-қардошлик ва ноқардошлик хусусиятларидан келиб чиқиб сараланган сўзлар - когнатлар асосида аниқлаштирилган ҳамда мувофиқ топшириқлар тизими шакиллантирилган;
  тил табиати, ўзига хос хусусиятлари, тилнинг кундалик ҳаётда фойдаланиш структураси ва тил қўлланилишидаги асосий тафовутларнинг кўптилли муҳитдаги кўриниши тавсифланган ва турли маданий контекстларига тегишли лингвистик ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятини ривожлантирувчи методик ёндашувлар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларида инглиз тилини учинчи тил сифатида ўрганиш жараёнида интерферентив компетенцияни ривожлантириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
    тил ўрганувчиларнинг лингвопсихологик ҳолати учинчи тил ўрганаётган талабаларда мавжуд тил кўникмаларига асосланган тил тажрибаси, тиллар структурасидан умумий хабардорлик омиллари юзасидан таҳлиллар натижаси асосида, учинчи тил ўқитиш тизими иккинчи тил методик ёндашувларини ривожлантиришга доир таклифлари  “Маннуал фор ЭФЛ леарнерс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429 - сонли нашр рухсатномаси). Натижада иккинчи чет тили сифатида Инглиз тилини ўрганаётган талабаларнинг тиллараро интерферентив компетенсияларини ривожлантириш имкони янада оширилди;
           учтиллилик муҳитида талабаларнинг асосий нутқий меъёрларни тушуниш кўникмаларида фонетик номутаносибликларга оид интерферентив компетенсияни ривожлантиришга қаратилган машқлар тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлари  “Маннуал фор ЭФЛ леарнерс” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429 - сонли нашр рухсатномаси). Натижада, интерферентив компетенсияни интегратив ёндашув асосида ривожлантиришга доир машқлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
           биринчи хорижий тил кўникмаларининг иккинчи хорижий тилга ижобий таъсири тилнинг генетик омили-қардошлик ва ноқардошлик хусусиятларидан келиб чиқиб сараланган сўзлар - когнатлар асосида аниқлаштиришга доир таклифларидан “Ёшлар вақти”, “Очиқ мулоқот”, “Биз билган ва билмаган олам” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2024 - йил 11- июндаги 325 – сонли маълумотномаси). Натижада, биринчи хорижий тил кўникмаларининг иккинчи хорижий тилга ижобий таъсири ҳамда тилнинг генетик омили-қардошлик ва ноқардошлик хусусиятларини билиш имкониятлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish