Sayt test rejimida ishlamoqda

Қахорова Турсиной Улуғбек қизининг 
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳақида
ЭЪЛОН

I.Умумий маълумотлар.
     Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Тиббий таълим жараёнида 3Д интерактив дидактик материаллардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш технологиялари (инглиз тили ўқитиш мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
 Диссертация мавзу рўйҳатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8210
 Илмий раҳбар: Обидова Гулмира Кузибаевна, доцент, педагогика фанлари доктори (DSc)
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
       ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти. PhD.04/02.07.2024.Tib.122.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
 Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор
Аббасова Наргиза Кабиловна  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD)
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
 II. Тадқиқотнинг мақсади
тиббиёт олий ўқув юртларида 3Д дидактик ўқув дастурлари орқали инглиз тилида ўқиш, тинглаш, ёзиш ва сўзлаш кўникмаларини онлине ва оффлине ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
тиббиёт олий ўқув юртлари инглиз тили машғулотларида талабаларнинг 3Д дидактик материаллар орқали билим олишларини ривожлантиришнинг диагностикаси тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги коммуникативлик, мотивацион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмаларининг амалиётдаги мутаносиблигини тизимли баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
тиббий та'лимда талабаларнинг касбий лаёқатлари, соʻзлашиш ва ёзма нутқ коʻникмаларини ривожлантириш, мутахасисслик фанларини адаптивлиги, функсионал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт-шароитлари ва дидактик манбаларини интенсивлиги асосида такомиллаштирилган;
онлайн ва оффлайн ўқитишда тиббий терминлар қўлланилган матнлар, интерактив топшириқлар, машқлар, рецептив нутқни ифода этувчи вазиятларни ўқиш ва ёзма мулоқот жараёнида ички интеграциясини ҳисобга олиш асосида талабаларда тиббиётга оид терминларни ўргатишда ўқиш ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантириш жараёнлари анатамик терминларни визуаллаштириш орқали такомиллаштирилган;
инглиз тили машгʻулотларида тиббий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга ёʻналтирилган, бир вақтнинг оʻзида оʻқиш, тинглаш, қоʻшимча тил оʻрганишда ресептив нутқ коʻникмаларини ривожлантиришга имкон берувчи ҳамда индивидуал хуcусиятлари,  мутахассислик фанларининг интеграсион мазмуни оʻртасидаги репродуктив алоқадорлигига коʻра мотив ва қизиқишларини диагноз қилишга ёʻналтирилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;

   IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши

Тиббий таълим жараёнида 3Д интерактив дидактик материаллардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир натижалар асосида:
тиббиёт олий ўқув юртлари инглиз тили машғулотларида талабаларнинг 3Д дидактик материаллар орқали тил билиш индикаторлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш босқичларидаги коммуникативлик, мотивацион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмаларининг тизимли баҳолаш жараёнлари “Энглиш ин медиcине” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022- йил   17-мартдаги 106-739 сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда коммуникативлик, мотивацион, импровизацион сўзлашув фаолиятидаги кўникмалари ривожлантирилган;
тиббий та'лимда талабаларнинг касбий лаёқатлари, соʻзлашиш ва ёзма нутқ коʻникмаларини ривожлантириш, мутахасисслик фанларини адаптивлиги, функсионал аспектларини асослашга қаратилган методик шарт-шароитлари ва дидактик манбаларини интенсивлигини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Энглиш ин медиcине” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2022- йил   17-мартдаги 106-741 сонли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда тиббиётга оид инглиз тилидаги маълумотларни,  соҳага тегишли матнларни ўқиш ва ёзиш кўникмалари ривожлантириш жараёнларига лексик йўналтирилган машқлар тизимини татбиқ этиш механизмлари ишлаб чиқилган;
 Тиббиёт таълим талабаларини тил ўрганишдаги фаоллигини ривожлантириш модели белгиланган мезонларнинг факторли таҳлили ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларни аниқлаштириш замонавий билимларни интенсивлигини ҳисобга олиш, комбинациялаш ҳамда интерфаол таълим методларини мутахассислик ҳамда инглиз тили фанлари билан бойитиб бориш технологиялари қўллашга доир таклифлар билдирилган бўлиб, натижада  тиббий таълим талабаларининг мутахассисликлари доирасида хорижий тилларни ўрганиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish