Бекенова Алия Абсаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон музейлари: миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик тамойиллари кесимида (Тошкент шаҳри музейлари мисолида)”, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзуси Олий аттестация комиссиясида В2023.2.PhD/Tar1516. рақам билан рўйхатга олинган.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Ҳамидовна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.02/09.07.2020.Tar.70.03. рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Саодат Тиловбердиевна Давлатова, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Ваҳопович Ҳасанов.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон музейларининг миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик тамойилларини Тошкент шаҳри музейлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Дунёда ижтимоий адолат ва халқлар дўстлиги ғояларини тарғиб қилишга ёʻналтирилган музейлар сифатида 1946-1956-йилларда Хамза номидаги Республика табиий фанлар тарғиботи музейи, 1976-1989-йилларда «Халқлар дўстлиги» музейи, 1970-1989-йилларда Буюк Британия Компартияси тарихи музейлари фаолият олиб борганлиги, уларда атеистик руҳдаги экспозициялари бўлганлиги, оммавий-сиёсий тарғибот масалаларига қаратилганлиги, сиёсий ғояларнинг динга қаршилиги аниқ намойиш этилганлиги таҳлил қилинган;
Ўзбекистон музейларининг турли миллатлар ижтимоий-маданий ҳаётига оид коллекциялари даврий жиҳатдан қадимги даврдан то бугунги кунга оидлиги, асосан 1924-1940-йилларда илмий этнографик экспедицияларда тўпланиб шаклланганлиги, коллекциялар таркиби мато, гилам, кийим-кечак, чинни, ёғоч, шиша, металл, суяк каби 8 хил буюмлардан ишланганлиги, либослар номланишида миллий атамаларидан (қорақалпоқ-жегде, дунган-мя-нгор, арман-армячина, қирғиз-чач-кеп, қозоқ-саукеле) фойдаланганлиги очиб берилган;
Тошкент шаҳридаги музейлар экспозицияларида миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик тамойиллари холисона ёритилганлиги, уларнинг сиёсий мафкурадан ҳоли эканлиги, ҳар бир дин ёки миллат маданиятига оид буюмлар мавжудлиги Ўзбекистон тарихи давлат музейининг «Тош даври» бўлимида илк диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши, «Илк давлатчилик» ва «Кушон даври» бўлимларида буддизм ҳамда зардуштийлик динларининг маросим ашёлари, «Ислом» ва «Биринчи Ренассанс даври» бўлимларида ислом динига оид манбалари, Ўзбекистон давлат санъат музейида давлатлар маданияти жиҳатидан акс этганлиги, уй музейларида бу тамойилларнинг ёритилиши асосан совғалар уй-рўзғор анжомлари ва миллий либослар кўринишида бўлганлиги асосланган;
«Миллатлараро тинчликни мустаҳкамлаш» билан турли миллат ва халқларнинг маданиятларини, урф-одатларини ва тарихини бир жойда намойиш қилиш, «Бағрикенгликни тарғиб қилиш» билан турли миллатларнинг бир-бирини ҳурмат қилиш ва бағрикенг бўлишини, «Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» билан халқаро ҳамкорлик ва маданий алмашинувни, «Мақсадга ёʻналтирилган таълим» билан турли миллатлар ва маданиятлар ўртасидаги фарқларни тушунишга ёрдам берувчи илмий ва таълимий дастурларни яратиш зарурати асосида «Миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик» музейининг илмий консепсияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон музейлари: Миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик тамойиллари кесимида мавзусидаги тадқиқот доирасида олиб борилган илмий натижалар асосида:Ўзбекистон музейларининг турли миллатлар ижтимоий-маданий ҳаётига оид коллекцияламинг тадрижий шаклланиши даврларга ажратилганлиги, ўзбекларнинг хорижий давлатлар билан маданий алоқалари дўстлиги жамиятининг кўргазмалари орқали (1950 йилдан 1991-йилгача), уларни рассомларнинг картиналари ва амалий санъат буюмлари музей фондларига доимий сақлашга совға қилингани, жаҳон музейлари билан келишув меморандумлари асосида ва турли давлатларнинг элчихоналари (1991- йилдан то бугунги кунгача) томонидан тақдим этилган ашёлар ҳисобига кўпайиб бораётганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 3-октябрдаги 06-28-857-сонли маълумотномаси). İлмий натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон музей фондларининг шаклланиш тарихини ўрганишга, ҳамда музейшунос ходимларнинг фонд иши ҳужжатларини юритиш маълумотлар базасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда;
Тошкент шаҳридаги музейлар экспозициялари комплекс равишда тарбиявий- ғоявий ҳамда мавзули тарихий-тадрижий жиҳатдан таҳлил қилиниб, миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик тамойиллари холисона ёритилганлиги, уларнинг сиёсий мафкурадан ҳоли эканлиги, ҳар бир дин ёки миллат маданиятига оид материллардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 02-05/3973-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон музейлари экспозицияларини мазмунан бойитишга хизмат қилган.
Ўзбекистонда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, туристик жозибадорлигини ошириш, ёшлар орасида бағрикенглик ва милллатлараро тотувлик фазилатларини шакллантириш учун ташкил қилиш зарур бўлган замонавий интерфаол услубдаги « Миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик» музейининг илмий консепсияси асосида музейларда экскурсия дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 22-октябрдаги 02-05/3973-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистонда музейшунослик соҳасининг ривожига ва замонавий музей консепсияларини шакллантиришга хизмат қилган.
Ўзбекистонда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, туристик жозибадорлигини ошириш, ёшлар орасида бағрикенглик ва милллатлараро тотувлик фазилатларини шакллантириш ҳамда аҳолининг ижтимоий бирлигини таъминлашга оид материаллардан Ўзбекистон тарихи телеканалида эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 3-октябрдаги 06-28-857-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар музейларнинг миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик бўйича билим ва фикрларни кенгайтиришда хизмат қилган.