Рискулов Шохжахон Нармахаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Афғонистоннинг Марказий Осиё минтақасида тутган ўрни ва унинг Туркистон билан алоқалари”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.2.PhD/Tar714.
Илмий раҳбар: Жаннат Ҳамидовна Исмаилова тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Расмий оппонентлар: Эркин Зуҳриддинович Нуриддинов, тарих фанлари доктори, профессор; Азизбек Гўзалович Ҳоллиев, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Англия ва Россиянинг Афғонистон ҳамда Марказий Осиё минтақасидаги сиёсати, уларнинг геосиёсий жараёнларга таъсири, Афғонистоннинг Англия, Россия ҳамда Туркистон билан алоқалари тарихини ёритишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ аср – ХХ аср бошларида Марказий Осиё минтақасини ўзининг сиёсий ва иқтисодий таъсири остига олишга интилган Буюк Британия ва Россия империялари ўртасидаги тарихда “Катта ўйин” деб ном олган сиёсат доирасида “Афғонистон масаласи” ва унинг Туркистон билан алоқадорлиги архив хужжатлари маълумотлари билан асослаб берилган;
Мустамлакачи мамлакатлар ўз манфаатларини кўзлаб, ўзларининг Афғонистонда ўзига хос махфий хизмат тизими ҳамда жосуслик тармоғини яратганликлари, маҳаллий аҳоли вакилларидан жосусларни молиявий таъминот эвазига тайёрлаб, уларнинг хизматидан фойдаланганликлари очиқланган;
Афғон ерларида сиёсий ва ҳарбий мақсадларда олиб борилган инглиз ва рус экспедициялари натижасида Афғонистон ва унинг Туркистон ўлкаси билан алоқалари тарихига оид кенг кўламли маълумотлар тўпланганлиги, улар минтақа тарихини ўрганишда қимматли манба эканлиги далиллаб берилган;
афгон аҳолисининг Англия ва Россия империяларига қарши, мустақиллик ва эрк учун, мамлакатни бирлаштириш мақсадида олиб борган курашлари, Дўстмуҳаммад, Шералихон, Абдураҳмонхон каби амирлар бошчилигидаги харакатлар мисолида кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Афғонистоннинг Марказий Осиё минтақасида тутган ўрни ва унинг Туркистон билан алоқалари мавзуси таҳлили бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
ХИХ аср – ХХ аср бошларида Марказий Осиё минтақасини ўзининг сиёсий ва иқтисодий таъсири остига олишга интилган Буюк Британия ва Россия империялари ўртасидаги тарихда “Катта ўйин” деб ном олган сиёсат доирасида “Афғонистон масаласи” ва унинг Туркистон билан алоқадорлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатувининг 2022 йил 14 декабрдаги ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” ДУКнинг 2023 йил 11 январдаги ЎзР-31-63-сон маълумотномаси). Натижада бу даврдаги минтақадаги вазиятни тўлиқ тасаввур қилишга хизмат қилган.
Мустамлакачи мамлакатлар ўз манфаатларини кўзлаб, ўзларининг Афғонистонда ўзига хос махфий хизмат тизими ҳамда жосуслик тармоғини яратганликлари, маҳаллий аҳоли вакилларидан жосусларни молиявий таъминот эвазига тайёрлаб, уларнинг хизматидан фойдаланганликларига оид материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатувининг 2022 йил 14 декабрдаги ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” ДУКнинг 2023 йил 11 январдаги ЎзР-31-63-сон маълумотномаси). Натижада ўша даврдаги аҳолининг ўзаро муносабатларини билишга хизмат қилган.
Афғон ерларида сиёсий ва ҳарбий мақсадларда олиб борилган инглиз ва рус экспедициялари натижада Афғонистон ва унинг Туркистон ўлкаси билан алоқалари тарихига оид кенг кўламли маълумотлар ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлимлари экспозициясини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2024-йил 27-феврал 3/1255-474-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва рус экспедициялари материаллари Афғонистон ва Туркистон алоқалари тарихини ўрганишга хизмат қилган.
Афғон аҳолисининг Англия ва Россия империяларига қарши, мустақиллик ва эрк учун, мамлакатни бирлаштириш мақсадида олиб борган курашлари Дўстмуҳаммад, Шералихон, Абдураҳмонхон каби амирлар бошчилигидаги харакатлар бўйича маълумотлар ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи бўлимлари экспозициясини бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2024-йил 27-феврал 3/1255-474-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган маълумотлар Англия ва Россия мустамлакачилигига қарши курашлар тарихини ёритишга хизмат қилган.