Джуманиязов Шавкат Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фермер хўжаликларида иқтисодий жараёнларни эконометрик моделлаштириш (Тошкент вилояти мисолида)” 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3229
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Б.Х.Маматқулов иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Х.С.Мухиддинов иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларда фермер хўжаликларини иқтисодий ривожланиш жараёнларини эконометрик моделларни тузиш асосида баҳолаш, статистик ахборотлар базасини такомиллаштириш ҳамда истиқболларини ўрта муддатли прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқаро стандартларга мувофиқ келувчи иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2) асосида фермер хўжалиги иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги таркибий ўзгаришларни эконометрик усуллар ёрдамида баҳолаш йўналишлари асосланган;
Тошкент вилояти фермер хўжалиги иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги таркибий ўзгаришлар ва уларнинг самарадорлиги кўп омилли статистик таҳлил усулларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Тошкент вилояти фермер хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичларини интеграл кўрсаткичлар асосида статистик баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
кўп омилли эконометрик моделларни тузиш асосида Тошкент вилояти фермер хўжаликларининг асосий ривожланиш тенденсияларининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
фермер хўжаликлари инновацион фаолиятини кенгайтириш мақсадида интеграл кўрсаткичларни қўллаш ҳисобига ҳудуднинг шаҳар ва туманлар кесимида асосий кўрсаткичларни статистик баҳолашнинг услубий жиҳатлари бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Ушбу илмий таклифлар ҳудудларда фермер хўжаликларининг фаолиятини инновацион асосда ташкил этиш, кенгайтирилган таҳлил қилиш ва бошқариш имкониятини оширган; (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (вазирликнинг 2024-йил 9-августдаги № БК-01/1163–сон маълумотномаси)).
кўп омилли таҳлил усулларини қўллаш ҳисобига индекслар тизимидан фойдаланиб, Тошкент вилояти фермер хўжалиги иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги таркибий ўзгаришлар ва уларнинг самарадорлиги такомиллаштирилган. Мазкур таклифлар ҳудудларда фермер хўжаликларининг барқарор ривожланиши, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини замонавий усулларда таҳлил қилиш ҳамда статистик баҳолашнинг турли услубиятларидан кенг фойдаланиш имконини берган. (Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (вазирликнинг 2024-йил 9-августдаги № БК-01/1163–сон маълумотномаси)).
халқаро стандартларга мувофиқ келувчи иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ-2) асосида ҳудудий фермер хўжалиги иқтисодий ривожланиш жараёнларидаги таркибий ўзгаришларини эконометрик усулларда баҳолашнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган. Ушбу илмий янгилик халқаро тавсияларни ҳисобга олиб, ҳудудларда фермер хўжаликларидаги иқтисодий жараёнларни кўп омилли таҳлил қилиш ва самарадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қиладиган кўрсаткичлар ва индикаторларни такомиллашувига олиб келган; (Тошкент вилояти статистика бошқармаси (бошқарманинг 2023 йил 31-октябрдаги 01/1-02-10/2-728 – сон маълумотномаси)).
кўп омилли эконометрик моделларни тузиш асосида ҳудудлардаги фермер хўжаликлари асосий ривожланиш тенденсияларидаги натижавий кўрсаткичларининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари тузилган. Мазкур илмий янгилик ҳудудлардаги фермер хўжаликларининг иқтисодий фаолиятини истиқболли йўналишларини аниқлаш, бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорларни асослаш имкониятини кенгайтирган. (Тошкент вилояти статистика бошқармаси (бошқарманинг 2023 йил 31-октябрдаги 01/1-02-10/2-728 – сон маълумотномаси)).
институтнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида, хусусан, “Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси услубиёти ва амалиёти”, “Статистика”, “Статистика услубиёти ва амалиёти” ўқув курсларини ташкил этиш ва амалга оширишда фойдаланиб келинмоқда. (Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (институтнинг 2024-йил 5-январдаги № 01/1-01-15/2-07–сон маълумотномаси)).