Худойбердиева Маърифат Осимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шароитида тарқалган қандалалар (Heteroptera: Miridae) фаунаси ва асосий турларининг биоэкологияси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/B984.
Илмий раҳбар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шароитида тарқалган Miridae оиласига мансуб қандалаларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, биоэкологик ҳусусиятларини асослаш ҳамда зарарли турлари сонини бошқаришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси Miridae оиласи қандалалари фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 5 кенжа оила 9 триба 27 авлодга мансуб 49 тури аниқланган;
Фарғона водийсининг турли ҳудудларида Miridae оиласига мансуб қандалаларнинг 4 та тури - Orthocephalus coreaceus, Globiceps flavomaculatus, Asciodema obsoleta, Chlamydatus wilkinsoni Ўзбекистон фаунаси учун илк бор қайд этилиб, 13 та тури эса, ҳудуд учун биринчи бор аниқланган;
Deraeocoris, Adelphocoris, Notostira ва Stenodema авлодларига мансуб 8 та турнинг мтДНК ни COI соҳасига тегишли нуклотидлар кетма-кетлиги молекуляр-генетик таснифланган ва морфологик хулосалари тасдиқланиб, филогенетик алоқалари очиб берилган;
Miridae оиласига мансуб қандалаларнинг озуқа спектри ва биоценотик алоқалари очиб берилган, озиқланишига кўра, фитофаглар 35 турни ва зоофитофаглар 14 та турни ташкил этиши аниқланган;
Фарғона водийси Miridae оиласига мансуб қандалаларнинг ҳаётий шакллари асосланган ва ландшафтлараро ҳамда зоогеографик тарқалиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси шароитида тарқалган қандалалар (Heteroptera:Miridae) фаунаси ва асосий турларининг биоэкологияси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Фарғона водийси ҳудуди учун янги бўлган Heteroptera туркумига мансуб 7 оила, 32 авлод 42 турга мансуб қандалалар намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 6 октябрдаги 4/1255-2199-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Heteroptera туркуми қандалалар фондини бойитган, турлар хилма-хиллигини аниқлаш ва турларни систематик таҳлил қилиш имконини берган;
Miridae оиласи қандала турларининг мтДНК (COI) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) нинг 2024 йил 29 апрелдаги маълумотномаси). Натижада, Stenodema laevigata - OR708643, S. calcarata - OR708642, Notostira erratica - OR708641, N. elongata - OR708640, Deraeocoris serenus - OR708637, D. punctulatus - OR708636, Adelphocoris seticornis - OR188717 ва A. lineolatus - OR188706 турлари учун идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.