Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Ойбек Холдарали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий бўр ва аммоний сульфати қўшимчали оҳакли-аммиакли селитра олиш технологияси», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4831.
Илмий раҳбар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02./05.05.2023.К/Т.35.02.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шерқўзиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитра суюқланмаси, маҳаллий бўр ва аммоний сульфат асосида оҳакли-аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
майдаланган бўр ва аммоний сульфатининг физик-механик хоссаларини аниқлаш асосида уларни селитрага модификатор сифатида қўллашга яроқлилиги исботланган;
NH4NO3 : СаСО3 = 100 : (2-58) нисбатида олинган маҳсулотларда 0,28% MgO қўшимчали АС билан солиштирилганда доналар мустаҳкамлигининг ошиши 1,7 дан 5,5 гача ва ёпишқоқлиги, ғоваклиги ҳамда дизель мойини шимишининг мос равишда 1,6 дан 5,02 гача; 1,04 дан 1,87 гача, 1,20 дан 2,31 гача камайиши аниқланган;
донадорлаш жараёнида карбонат-нитратли суюқланманинг кристалланиш ҳарорати 164 дан 151,6⁰С гача кескин пасайишини фақатгина, (NH4)2SO4 қўшиш орқали олидини олиш мумкинлиги исботланган;
АС суюқланмасига бўр уни ва аммоний сульфатини қўшиш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган ва термик стабиллашган олтингугуртли ОАС олиш жараёнлари аниқланган;
АС суюқланмасига нисбатан таркиб ва хоссалар (доналар мустаҳкамлиги, ёпишқоқлиги, ғоваклиги, дизель мойини шимиши) ўзгаришининг СаСО3 ва (NH4)2SO4 масса улушига боғлиқлиги аниқланган;
дастлабки компонентлар ва қўшимчалар миқдори мақбул оғирлик нисбатларда маълум таркиб ва хоссаларга эга бўлган ёпишқоқлиги бўлмаган ва термик барқарорлашган АС олиш жараёнлари асосланган;
олтингугуртли ОАС нинг дастлабки парчаланиш ҳарорати маҳсулотда (258⁰С), тоза аммиакли селитрага (211⁰С) нисбатан 47⁰С гача ошганлиги исботланган;
АС суюқланмаси, маҳаллий бўр асосида модификацияланган АС ҳамда аммиакли селитра суюқланмаси, бўр ва аммоний сульфати асосида ОАС олишнинг самарали технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аммоний нитрат суюқланмаси, маҳаллий бўр ва аммоний сульфати асосида оҳакли-аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий бўр қўшимчали модификацияланган АС олиш технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК-АЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Elektrokimyozavod» ҚК-АЖнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 133-сон маълумотномаси). Натижада, аммиакли селитрага қараганда яхши физик-кимёвий ва товар хоссаларга эга донадор оҳакли-аммиакли селитрасининг тажриба партияларини ишлаб чиқариш имконини беради;
аммиакли селитра суюқланмаси, аммоний сульфат ва бўр уни асосида олтингугурт тутган оҳакли-аммиакли селитра олишнинг ишлаб чиқилган технологияси «Elektrokimyozavod» ҚК-АЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Elektrokimyozavod» ҚК-АЖнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 133-сон маълумотномаси). Натижада, экспортга мўлжалланган, рақобатбардош азотли ўғитлар ҳажми ва турларини кенгайтириш имконини берадиган олтингугурт тутган оҳакли-аммиакли селитра олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish