Sayt test rejimida ishlamoqda

Хазратқулова Дилфуза Хамроқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари»,19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/P56.
Илмий раҳбар: Шарапова Сабохат Жаббаровна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Билолова Замира Бахтияровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ўрганиш асосида  зарурий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг ижтимоий психологик  жиҳатлари эр-хотиннинг фарзанд тарбияси ва дунёқарашдаги тафовутларини психологик етукликни шакллантириш орқали барқарорлашуви туфайли талабаларнинг оилавий ҳаётга тайёрлиги билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши асосланган.    
талабалардаги оилавий келишмовчиликларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ айбдорлик ҳиссини намоён бо'лишида аёллардаги ўзаро рашкнинг кучлилиги, эркаклардаги автономияга интилиш, оилавий ролларни тақсимланишидаги бузилишлар вазиятли супер эго блокингларни кучайтирганлиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги исботланган.
оилали талабаларнинг зиддиятли вазиятлардаги эр-хотин муносабатларида турмуш ўртоқлардан бирининг ҳукмронлликка интилиш хулқ-атвор меъёрларининг номувофиқлигига ва «фарзанд  тарбиясига» нотурғун ёндашувни шаклланишига олиб келганлиги туфайли «эр-хотин ўртасидаги ролларни тақсимланишидаги   бузилишлар» устувор ижтимоий омил эканлиги далилланган.    
талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг психологик тузилмаси шахслараро муносабатларда ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш учун тафаккур операциялари, бурч, ўзаро ҳурмат билан боғлиқ ҳиссий ва оилавий қадриятларнинг ривожланганлиги муҳимлиги туфайли «билиш», «мотив», «ирода» компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф  этишнинг ижтимоий - психологик жиҳатларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг ижтимоий психологик  жиҳатлари эр-хотиннинг фарзанд тарбияси ва дунёқарашдаги тафовутларини психологик етукликни шакллантириш орқали барқарорлашуви туфайли талабаларнинг оилавий ҳаётга тайёрлиги билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши асосланган маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш  байонномасига асосан «Оила психологийаси»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш баённомаси). Натижада эр-хотиннинг фарзанд тарбияси ва дунёқарашдаги тафовутларини шакллантириш орқали барқарорлашуви туфайли талабаларнинг оилавий ҳаётга тайёрлиги билан боғлиқ ҳолда намоён бўлишини тадқиқ этиш имконияти яратилган.  
талабалардаги оилавий келишмовчиликларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ айбдорлик ҳиссини намоён бо'лишида аёллардаги ўзаро рашкнинг кучлилиги, эркаклардаги автономияга интилиш, оилавий ролларни тақсимланишидаги бузилишлар вазиятли супер эго блокингларни кучайтирганлиги туфайли гендер фарқларнинг мавжудлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш  байонномасига асосан «Ижтимоий психологийа»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш баённомаси).  Натижада оилавий келишмовчиликларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ айбдорлик ҳиссини намоён бўлишида аёллардаги рашкнинг кучлилиги, эркаклардаги автономияга интилиш туфайли гендер фарқларнинг мавжудлигини аниқлаш имконияти яратилган.
оилали талабаларнинг зиддиятли вазиятлардаги эр-хотин муносабатларида турмуш ўртоқлардан бирининг ҳукмронлликка интилиш хулқ-атвор меъёрларининг номувофиқлигига ва «фарзанд  тарбиясига» нотурғун ёндашувни шаклланишига олиб келганлиги туфайли «эр-хотин ўртасидаги ролларни тақсимланишидаги бузилишлар» устувор ижтимоий омил эканлиги далилланган маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш  байонномасига асосан «Оила психологийаси»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш баённомаси). Натижада оилали талабаларнинг зиддиятли вазиятларидаги  «эр-хотин ўртасидаги ролларни тақсимланишидаги  бузилишлар» ни эмперик жиҳатдан очиб берилган.
талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг психологик тузилмаси шахслараро муносабатларда ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш учун тафаккур операциялари, бурч, ўзаро ҳурмат билан боғлиқ ҳиссий ва оилавий қадриятларнинг ривожланганлиги муҳимлиги туфайли «билиш», «мотив», «ирода» компонентига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш  байонномасига асосан «Ижтимоий психологийа»  модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ 296- сон илмий методик Кенгаш баённомаси).  Натижада    талабаларда оилавий келишмовчиликларни бартараф этишнинг психологик тузилмаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish