Нарзиева Шахноза Рустамжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Девиант хулк-атворли ўсмирлар ижтимоийлашувининг психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P403.
Илмий раҳбар: Элов Зиёдулло Сатторович, психология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: девиант хулқ-атворли ўсмирлар ижтимоийлашувининг психологик хусусиятлари тадқиқ қилиш асосида зарур таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
девиант хулқ-атворли ўсмирларда йўналганлиги ва хулқ-атвори ифодаси ҳар доим уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий муҳит ва тарбияланганлик даражаси ҳамда ҳаёт йўллари билан ўзаро интеграцияси туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган.
девиант хулқатворли ўсмирларнинг ижтимоийлашувида ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, ижобий ҳиссиёт, интерналлик, ҳукмронликка интилиш каби хусусиятларининг устиворлиги туфайли девиант хулқ мотивларига психокоррексион таъсир этиш усуллари асосланган.
девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг ижтимоийлашуви эмоционал интеллект ва рефлексивлик негизида намоён бўлишига кўра барқарор ижтимоий-психологик муносабатлар тизимини шахслараро, исҳки, эмоционал интеллект, ҳиссиётларни тушуниш ва уни бошқариш, ҳис-туйғуларнинг ифодали назорати, вазиятли, ретроспектив, перспектив рефлекция хусусиятларини шаклланганлигига боғлиқ равишда англашнинг муҳимлиги туфайли эмоционал интеллект ва рефлексивлик хусусиятларини уйғун ҳолда ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий-психологик мослашиши жараёнини такомиллаштириш мумкинлиги исботланган.
девиант хулқ-атворли ўсмирлар шахсига хос бўлган индивидуал-психологик хусусиятлар билан носоғлом ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик ва уларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаши девиант хулқ-атворнинг келиб сҳиқишига сабаб бўлиши туфайли ижтимоий, шахсий, оилавий, физиологик омилларга насбатан фаол ижобий муносабатни ривожлантириш орқали ижтимоийлашув мослашиши жараёнини самарали таъминлаш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
девиант хулқ-атворли ўсмирларда йўналганлиги ва хулқ-атвори ифодаси ҳар доим уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий муҳит ва тарбияланганлик даражаси ҳамда ҳаёт йўллари билан ўзаро интеграцияси туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган янгилик Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-ПМ-306 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-24-январдаги ПМ-ПМ-306 а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атворни келтириб сҳиқарувсҳи ижтимоий, шахсий ва оилавий омилларни асослаш имконияти яратилган.
девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг ижтимоийлашувида ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, ижобий ҳиссиёт, интерналлик, ҳукмронликка интилиш каби хусусиятларнинг устуворлиги туфайли девиант хулқ мотивларига психокоррексион таъсир этиш усуллари асосланган янгилик Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-ПМ-306 сон буйруғи билан “Девиантология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-24-январдаги ПМ-ПМ-306 а-сон маълумотномаси). Натижада девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг ижтимоийлашув жараёнларига таъсир этувсҳи омилларни аниқлаш имконияти яратилган.
девиант хулқ-атворли ўсмирларнинг ижтимоийлашуви эмоционал интеллект ва рефлексивлик негизида намоён бўлишига кўра барқарор ижтимоий-психологик муносабатлар тизимини шахслараро, ички, эмоционал интеллект, ҳиссиётларни тушуниш ва уни бошқариш, ҳис-туйғуларнинг ифодали назорати, вазиятли, ретроспектив, перспектив рефлекция хусусиятларини шаклланганлигига боғлиқ равишда англашнинг муҳимлиги туфайли эмоционал интеллект ва рефлексивлик хусусиятларини уйғун ҳолда ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий-психологик мослашиши жараёнини такомиллаштириш мумкинлиги исботланган янгилик Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-ПМ-306 сон буйруғи билан “Девиантология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-24-январдаги ПМ-ПМ-306 а-сон маълумотномаси). Натижада девиант хулқ-атворнинг ўсмирларнинг ижтимоий-психологик мослашувига таъсир қилувчи компонентлари очиб берилган.
девиант хулқатворли ўсмирлар шахсига хос бўлган индивидуал-психологик хусусиятлар билан носоғлом ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мослик ва уларнинг бир-бирини қўллаб –қувватлаши девиант хулқ-атворнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши туфайли ижтимоий, шахсий, оилавий, физиологик омилларга нисбатан фаол ижобий муносабатни ривожлантириш орқали ижтимоийлашув мослашиши жараёни самарали таъминлаш мумкинлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-ПМ-306 сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-24-январдаги ПМ-ПМ-306 а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларда девиант хулқ-атворни коррексиялаш асосида уларнинг ижтимоийлашув механизмларини такомиллаштиришга қаратилган психотехникалар комбинацияси ишлаб чиқилган.