Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Фотима Нормахмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабалик даврида «Талаба позицияси» намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 –  Ёш ва педагогиc психология. Ривожланиш психологияси . 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P932.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Дилбар Убайдуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Нуриддин Тохир ўғли, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалик даврида «талаба позицияси» намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба позицияси шаклланиши диагностика қилинишига кўра, ўз-ўзини намоён қилишда вақтни йўналтириш, хулқ-атвор ва ижтимоий мослашувчанлик, ўзига муносабат, когнитив эҳтиёжларга боғлиқ ҳолда курслар кесимида фарқлар мавжудлиги далилланган;
талабалик позицияси шаклланишида намоён бўладиган вақтни тақсимлаш, қадрият йўналиши, ўзини намоён қилишдаги спонтанлик, креативликнинг ривожланиши ўқув мотивациясига боғлиқ тарзда курслар кесимида тафовутлар бўлиши асосланган;
талаба позициясининг даражавий намоён бўлишига кўра ўқув мотивациясининг талаба ўз-ўзини намоён қилишига таъсири туфайли “мулоқот”, “қочиш”, “обрў”, “касбий”, “ижодий”, “таълим” ва “ижтимоий” мотивларнинг таълим жараёнида “вақтни йўналтириш”, “қўллаб-қувватлаш”, “хулқ-атвор мослашувчанлиги”, “спонтанлик”, “ўзини ҳурмат қилиш ва қабул қилиш”, “ғоялар”, “синергия”, “агрессияни қабул қилиш”, “алоқа”, “когнитив эҳтиёжлар” ва “ижодкорлик” кўрсаткичлари билан аҳамиятли даражада корелляцион боғланишга эга эканлиги исботланган;
талабалик даврида «талаба позицияси» намоён бўлишига кўра уларда махсус ташкил қилинган ривожлантирувчи дастур натижасида вақтни тўғри йўналтириш, хулқ-атвор мослашувчанлиги, ўзини қабул қилиш ва ижодкорлик даражаси ва мулоқот, обрў, таълим мотивларини оширишга эришиш исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  
талаба позицияси шаклланишининг диагностика қилинишига кўра, ўз-ўзини намоён қилишда вақтни йўналтириш, хулқ-атвор ва ижтимоий мослашувчанлик, ўзига муносабат, когнитив эҳтиёжларга боғлиқ ҳолда курслар кесимида фарқлар мавжудлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-313 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-313 -а-сон маълумотномаси). Натижада талаба позициясининг шаклланишида хулқ-атвор ва ижтимоий мослашувчанлик, ўзига муносабат, когнитив эҳтиёжларга боғлиқ ҳолда курслар кесимида фарқларни ўрганиш имконияти яратилган.
талабалик позицияси шаклланишида намоён бўладиган вақтни тақсимлаш, қадрият йўналиши, ўзини намоён қилишдаги спонтанлик, креативликнинг ривожланиши ўқув мотивациясига боғлиқ тарзда курслар кесимида тафовутлар бўлиши асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-313 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-313 -а-сон маълумотномаси). Натижада талабалик позицияси шаклланишида намоён бўладиган ўз-ўзини намоён қилишда ўқув мотивациясига боғлиқ тарзда курслар кесимида тафовутларни илмий тадқиқ этиш имконияти очиб берилган.
талаба позициясининг даражавий намоён бўлишига кўра ўқув мотивациясининг талаба ўз-ўзини намоён қилишига таъсири туфайли “мулоқот”, “қочиш”, “обрў”, “касбий”, “ижодий”, “таълим” ва “ижтимоий” мотивларнинг таълим жараёнида “вақтни йўналтириш”, “қўллаб-қувватлаш”, “хулқ-атвор мослашувчанлиги”, “спонтанлик”, “ўзини ҳурмат қилиш ва қабул қилиш”, “ғоялар”, “синергия”, “агрессияни қабул қилиш”, “алоқа”, “когнитив эҳтиёжлар” ва “ижодкорлик” кўрсаткичлари билан аҳамиятли даражада корелляцион боғланишга эга эканлиги исботланган; Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-313 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-313 -а-сон маълумотномаси). Натижада талаба позициясининг шаклланишида ўқув мотивациясини ошириш, касбий ва ижодий жиҳатдан ривожлантириш, мотивацион тизимни тўғри йўналтириш орқали когнитив, эмоционал ва хулқ-атвор соҳасига таъсир кўрсатишда психологик ёрдамнинг самарали эканлигини асослаш имконияти яратилган. 
талабалик даврида “талаба позицияси” намоён бўлишига кўра уларда махсус  ташкил қилинган ривожлантирувчи дастур натижасида вақтни тўғри йўналтириш, хулқ-атвор мослашувчанлиги, ўзини қабул қилиш ва ижодкорлик даражаси ва мулоқот, обрў, таълим мотивларини оширишга эришиш исботланган маълумотлар “ арали эканлигига оид Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-313 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. дифференциал психология» модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-313 -а-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич курсларда «талабалик позицияси» ни ривожлантириш мақсадида ривожлантирувчи дастур ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish