Ишанова Мухаёхон Мухтаровнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда шарқ алломалари меросидан фойдаланиш методикасини такомиллаштирш”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4775
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ алломалари мероси воситасида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мазмуни аксиологик, акмеологик ёндашувга асосланган ўз-ўзини намоён этиш, ҳиссий-эмоционал алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш, ўзаро тенглик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тарихий тажрибалардан фойдаланиш зарурлигини далилловчи жараён эканлиги аниқлаштирилган;
талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланиш жараёни мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган мотивацион, эвристик, рефлексив босқичлардаги таклиф этилган интерфаол методлар ҳамда ўз-ўзини англаш, эмпатия, мулоқотчанлик, маданий компетенсия, менторлик ва қўллаб-қувватлаш стратегиялари узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мазмуни ўқув жараёнидаги қадриятли (ўз касбида муваффақиятга эришиш, оилани бахтли қилиш, жамиятга фойда келтириш) мақсадлар, (ҳалоллик, адолат, меҳр-оқибат, ватанга муҳаббат, билимга чанқоқлик) меъёрлар, мулоқотга асосланган муносабатлар даражасини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Шарқ алломалари мероси воситасида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш методикаси аждодлар мероси консепсиясига устуворлик бериш ҳамда шахснинг ўз имкониятлари ва мулоқотчанлигини ривожлантиришга йўналтирилган (масъулият, интизом, меҳнацеварлик, билимга чанқоқлик) қадриятли-мақсадли тавсиялар асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш асосида:
Шарқ алломалари мероси асосида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш аксиологик, акмеологик ёндашувга асосланган ўз-ўзини намоён этиш, ҳиссий-эмоционал алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш, ўзаро тенглик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тарихий тажрибалардан фойдаланиш зарурлигини далилловчи аниқ ўлчамли педагогик феномен эканлигини аниқлаштиришга оид тавсиялар педагогик таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Умумий педагогика” ўқув қўлланма мазмунга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 20и24-йил 30-июлдаги 11-05-3889/01сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланишнинг назарий асослари тарихий-маданий моделлар, концепсиялар, тарихий-методологик ёндашувлар воситасида аниқлаштирилган;
талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланиш жараёни мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган мотивацион, эвристик, рефлексив босқичлардаги таклиф этилган интерфаол методлар ҳамда ўз-ўзини англаш, эмпатия, мулоқотчанлик, маданий компетенсия, менторлик ва қўллаб-қувватлаш стратегиялари узвийлигини таъминлаш асосида “Умумий педагогика” ўқув қўлланмаси мазмуни такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 30-июлдаги 11-05-3889/01сон маълумотномаси). Натижада, Шарқ алломалари меросидан фойдаланиб оилавий ҳаётга тайёрлашнинг мазмуни янги маълумотлар билан мазмунан бойиган;
Шарқ алломалари мероси воситасида талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мазмуни ўқув жараёнидаги қадриятли (ўз касбида муваффақиятга эришиш, оилани бахтли қилиш, жамиятга фойда келтириш) мақсадлар, (ҳалоллик, адолат, меҳр-оқибат, ватанга муҳаббат, билимга чанқоқлик) меъёрлар, мулоқотга асосланган муносабатларни ривожланганлик даражасини белгилаш асосида такомиллаштирилган тасиялар тадқиқот жараёнида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 30-июлдаги 11-05-3889/01сон маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълим жараёни Шарқ мутафаккирларининг педагогик меросини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни оилавий ҳаётга тайёрлашда Шарқ алломалари меросидан фойдаланиш методикаси тарихий ва замонавий ёндашувларни интеграциялаш, аждодлар мероси консепсиясига устуворлик бериш, шахснинг ўз имкониятлари ва мулоқотчанлик компетенсияларинин ривожлантиришга йўналтирилган (масъулият, интизом, меҳнацеварлик, билимга чанқоқлик) қадриятли-мақсадли методик тавсиялар такомиллаштирилган ва амалиётга тақбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 30-июлдаги 11-05-3889/01сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш тизими назарий жиҳатдан бойитилган.