Sayt test rejimida ishlamoqda

Каспаров Армен Радионовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Сополли маданияти некрополларидаги дафн этиш урф-одатларини веда ва авесто манбалар билан тасдиқлаш», 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar934
Илмий раҳбар: Аванесова Нина Армаисовна, тарих фанлари номзоди, профессор  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, 01/10.01.2024. Tar. 169. 01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, академик; Шайдуллаев Шопўлат Бозорович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Жарқўтон 4В, Бўстон ВИИ ва Бўстон ВИ қабристонлари мисолида Сополли маданиятининг дафн ва бошқа диний маросимларини Веда ва Авесто манбаларидаги маълумотлар билан қиёслаш ҳамда археологик маълумотларни қадимги манбаларда қайд этилган ҳинд-орий анъаналари билан ўзаро таққослашдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
Илк марта Сополли маданияти дафн маросимларини Веда ва Авестонинг Видевдат матнлари билан ўзаро  таққослаган ҳолда ўрганиш мумкинлиги асосланди;
Жарқўтон 4В, Бўстон ВИИ ва Бўстон ВИ қабристонлари материаллари асосида иккиламчи, фраксион дафн этиш ва кремасия, шунингдек, ҳайвонлар ва лойдан ясалган буюмлар дафн этилган қабрларни Веда ва Авестонинг мифологик ва маросим тасвирларида учрайдиган ҳолатларга мос келиши илмий исботланган;
протозардуштийлик ан'аналаридаги дафн маросимининг асосий элементлари  ва мафкуравий ўзгаришларда Евросиё даштлари орий қабилаларининг роли исботланган;
ўрганилган ашёлар, дафн ва ритуал-маросим актлари асосида Шимолий Бақтрия ҳудуди веда маданияти шаклланган минтақа доирасига киритилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диссертация тадқиқоти натижалари мил.авв. ИИ минг йилликнинг иккинчи ярмида Бақтрияда содир бўлган мафкуравий жараёнлар ва янги дафн маросимларининг шаклланиши ҳақида кўплаб маълумотларни ўз ичига олади. 637 та обект тўлиқ ўрганилиб, улар асосида дафн маросимлари ва маросим ритуалларининг ранг-баранглигини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ахборот базаси яратилди. Ҳинд-Ориё ёзма ан'аналарига асосланиб, марҳумнинг жасадини муносабат кўринишлари талқин қилинди. Илмий тадқиқот натижалари Ўзбекистон республикаси давлат тарих ва маданият музейида жорий этилиши Сополли маданияти аҳолисининг дафн маросимлари ва моддий маданияти ҳақида музейга ташриф буюрувчиларга зарур маълумотларни беришда хизмат қилмоқда. (2024-йил 12-июн 04.05/2246-сонли маълумотнома).
Диссертация тадқиқоти натижаларини амалиётга татбиқ этиш “ОЛТИН МЕРОС” халқаро хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилмоқда. Сополли мадниятидаги дафн маросимларини қадимги ёзма манбалар билан қиёслашшнинг назарий ва услубий ёндашувлари ишлаб чиқилиб, ушбу тадқиқотни олиб боришда аҳамияти, тадқиқот мавзуси бўйича илмий адабиётларда ўз аксини топган маълумотлар илмийлиги кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон ҳудудидаги Сополли маданияти ёдгорликларининг Ведалар ва Авесто билан тасдиқланган археологик материалларига асосланиб, эрамиздан аввалги 2-минг йилликнинг иккинчи ярмида Евроосиё чорвадор жамоаларининг Шимолий Бақтрияга кўчиши ва ўтроқ деҳқон жамолари билан интеграцияси содир бўлганлиги исботланган. (2024-йил 29-март 01-20/1-29-03-24-сонли маълумотнома). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish