Ходжаев Шохрух Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Одиллик принципининг жиноят қонуни нормаларига татбиқ этилиши (назарий ва амалий жиҳатлар)”, “12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1482.
Илмий раҳбар: Холикулов Умид Шодиевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор; Хужакулов Сиёвуш Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади одиллик принципининг жиноят қонуни нормаларига татбиқ этилишини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят қонуни нормаларига одиллик принципини татбиқ этиш зарурияти жиноий жавобгарликни аниқ ва асосли белгилаш талабидан келиб чиққани боис, Жиноят кодексининг 248-моддаси биринчи қисми диспозициясида тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш каби алоҳида ҳаракатларга ажратиб чиқиш зарурати асослаб берилган;
жиноят қонуни нормаларига одиллик принципини татбиқ этиш зарурияти жиноят ва жазо ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ҳамда адолат мезонларига мувофиқ ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлаш талабидан келиб чиққани боис, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тажовуз қилганлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш жинояти учун жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда суиқасд қилганлик учун жазонинг миқдори ёки муддати Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги қоиданинг қўлланилмаслиги лозимлиги исботланган;
Жиноят қонуни нормаларига одиллик принципини татбиқ этиш зарурияти жиноий ҳуқуқнинг фундаментал асосларини мустаҳкамлаш ҳамда жазонинг адолатли ва дифференциацияланган тарзда қўлланилишини таъминлаш талабидан келиб чиққани боис, Ўзбекистон Республикаси ЖК 5-моддасида белгиланган фуқароларни қонун олдида тенгилги принципини, ушбу принцип аслида одиллик принципининг таркиби ҳисобланганлиги сабабли ЖКдан чиқариш асослаб берилган.
Жиноят қонуни нормаларига одиллик принципини татбиқ этиш зарурияти жиноий жавобгарликни шахсий айбдорлик тамойили асосида белгилаш ва ижтимоий хавфли қилмиш учун жавобгарликни аниқлаштиришни талаб этгани боис, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-моддасида одиллик принципини “Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади” мазмунидаги қоидани киритиш лозимлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
ЖК 248-моддасининг биринчи қисми диспозициясини тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш деган таҳрирда баён қилиш тўғрисидаги таклифлардан 2022-йил 31-майдаги
ЎРҚ-772–сон “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун 2-моддасининг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддасига киритилган ўзгартиришлар) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 01/Қ-08 – 63-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ЖКнинг 248-моддаси биринчи қисми диспозициясида ноқонуний ҳаракатларнинг аниқ ажратилишига ва жазо тайинлашда судлар фаолиятида одиллик принципига риоя этилишида ҳуқуқий асос яратган;
ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик махсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик учун жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда суиқасд қилганлик учун жазонинг миқдори ёки муддати ушбу ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги кераклиги ҳақидаги қоиданинг қўлланилмаслиги ҳақидаги таклифлардан 2023-йил 11-апрелдаги ЎРҚ-829–сон “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлариини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун”нинг 3-моддаси 2-банди (ЖКнинг 58-моддаси моддаси иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 01/Қ-08 – 63-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жиноий жавобгарликнинг одиллигини таъминлашга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 5-моддасида белгиланган фуқароларни қонун олдида тенгилги принципини, ушбу принцип аслида одиллик принципининг таркиби ҳисобланганлиги сабабли ЖКдан чиқариш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси матнини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 01/Қ-08 – 63-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судлар томонидан ҳукм чиқарилишида одиллик приниспини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-моддасида белгиланган одиллик принципини “Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади” мазмунидаги қоидани киритиш борасидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси ЖКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 28-октябрдаги 01/Қ-08 – 63-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судлар томонидан ҳукм чиқарилишида одиллик приниспини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.