Норкулов Сухроб Туракуловичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метрополитен транспортида йўловчи ташишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Iqt316
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Конгратбай Авезимбетович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Юсупходжаева Гулчеҳра Бахадирходжаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машал Самадович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Файзуллаев Жавлон Султонович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади метрополитен транспортида йўловчи ташиш фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат транспортининг асосий турларидан ҳисобланган Метрополитен транспортида йўловчи ташиш фаолиятига бўлган талабни тадқиқ қилиш асосида Тошкент шаҳрида рақамлаштирилган янги метро линияларини қуриш схемаси таклиф қилинган;
“Тошкент метрополитени” ДУК электропоездлар паркини янгилаш асосида корхонада сарф харажатларни камайтириш ҳисобига “Тошкент метрополитени” ДУКнинг моддий техник базани мустаҳкамлаш таклиф қилинган;
метрополитен транспорти фаолиятини янада ривожлантиришнинг олтита йўналишдаги стратегик мақсадлар тизимни ягона технологик жараёни ва ташкилий-иқтисодий консепсиясини жорий этилиши таъсирида юзага келувчи сифат ҳамда миқдор кўрсаткичларини (0,39-1) оралиқдаги меъёрий чегара ажратиш ёндашуви илмий асосланган;
метрополитен транспортида бўлган талаб ва таклиф ҳажмлари ўртасидаги мувозанатнинг аҳолини ташишдаги фаолиятини самарали амалга ошириш механизмида “cост+” тизими ва ресурс тежамкор технологиялардан фойдаланиш таклифи берилган;
“Тошкент метрополитени” ДУКнинг даромад, капитал самарадорлиги, электр энергия тежамкорлиги, асосий фондлар самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги коеффициентларидаги ўзгаришларнинг 2040-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси метрополитен транспорти корхона бошқарув салоҳияти самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳрида рақамлаштирилган янги метро линияларини қуришда замонавий трансформаторлар, замонавий электр автоматика ҳимоялаш ускуналари ва тортиш трансформатор нимстанцияларни ўрнатиш асосида эҳтиёждаги хоналар майдонини 70% га қадар қисқартириш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш таклифи “Тошкент метрополитени” ДУКдаги “Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси”нинг фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2024-йил 12-июлдаги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 10-декабрдаги 136-сонли Раёсати мажлиси баёнига Юнусобод йўналишининг “Минг Ўрик” бекатидан Тошкент “Жанубий” вокзалигача ер ости метро йўналишини қуриш лойиҳаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури ижросини самарали ва натижадор ташкил этиш чора-тадбирлари тўгʻрисида” режасига киритилган ҳам мазкур бекатларининг қурилиши натижасида бекатлар сони 12% ошиб, йўловчи ташиш қобилияти 120 000 нафарга ортиб, даромад 360 млн. сўм (кунлик) кўпайишига олиб келган;
“Тошкент метрополитени” ДУК электропоездлар паркини янги авлод, кам энергия сарфловчи ва экотизимга мос келувчи моделдаги электропоездлар ҳисобига янгилаш асосида корхонада сарф-харажатларни камайтириш ҳисобига паркдан фойдаланиш харажатларини оптималлаштириш чегараси (20%≤ХОп≤30%)ни таъминлаш орқали моддий-техник базани мустаҳкамлаш таклифи “Тошкент метрополитени” ДУКнинг “Чилонзор” ҳамда “Ўзбекистон” электродеполарига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2024-йил 12-июлдаги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида 2024-йилнинг 1-2 чорагида “Метровагонмаш” АЖ билан имзоланган шартнома доирасида янги 14 дона ҳаракат таркиби (56 вагон) келтирилиб, ишга туширилиб, ҳаракат таркиблари парки 16,6%га янгиланган, “Тошкент метрополитени” ДУКнинг йўловчи ташиш сурʼати ортиб, иқтисодий даромадлари кунлик 30%га ошишига эришилган, ҳаракат таркиблари паркини янгилаш орқали 48,8% корхона маблагʻларининг тежалишига эришилган;
метрополитен транспорти фаолиятини янада ривожлантиришнинг стратегик мақсадлар тизимни ягона технологик жараёни ва ташкилий-иқтисодий консепсиясини жорий этиш таъсирида юзага келувчи сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари меъёрий чегарасининг (0,39≤МЧ≤1) диапазонини таъминлаш орқали иқтисодий самарадорликни ошириш таклифи “Тошкент метрополитени” ДУКнинг “Иқтисод, молия ва меҳнатни ташкил қилиш” хизмати фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2024-йил 12-июлдаги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида корхонанинг барқарор иқтисодий ўсиши ҳамда иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланишига хизмат қилган;
Метрополитен транспортида бўлган талаб ва таклиф ҳажмлари ўртасидаги мувозанатнинг аҳолини ташишдаги фаолиятини самарали амалга ошириш механизмига “cост+” тизими ва ресурстежамкор технологияларни жорий этиш асосида ўртача йиллик меҳнат унумдорлиги (1,8%≤МУўй≤3,2%) ва тизимнинг иқтисодий ривожланиш даражаси (15%≤ИРДм≤20%) ни ошириш таклифи “Тошкент метрополитени” ДУКнинг “Иқтисод, молия ва меҳнатни ташкил қилиш” хизмати фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2024-йил 12-июлдаги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида “cост+” тизими ва ресурстежамкор технологиялардан фойдаланиш тавсия этиш орқали “Тошкент метрополитени” ДУКда ўртача йилига меҳнат унумдорлигини 2,5 фоизга ва тизимнинг иқтисодий ривожланиш даражасини 15-20 фоизга ошириш имкони яратилган;
“Тошкент метрополитени” ДУКнинг даромад, капитал самарадорлиги, электр энергия тежамкорлиги, асосий фондлар самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги коеффициентларидаги ўзгаришларнинг 2040-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари “Тошкент метрополитени” ДУКнинг “Иқтисод, молия ва меҳнатни ташкил қилиш” хизмати фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” ДУКнинг 2024-йил 12-июлдаги 11-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 1-ноябрдаги 1-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасини трансформация қилиш, 2025-2040-йилларда янги метро линияларини қуриш ҳамда метро тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгʻрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ИД-91778(В-1) ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилган мазкур қарор лойиҳаси орқали корхонани фойда олувчи корхонага айланишини исботлаш имкони яратилган.