Буриев Мансур Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон жамиятининг модернизациялашувида миллий менталитетда кечаётган трансформацион жараёнлар” мавзуидаги 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (сиёсат фалсафаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fal796
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Атамуратов Садулла Отамуратович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлари доктори, профессор Бекмуратов Мансур Бобомуратович, социология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистонда миллий-маънавий тараққиётни таъминлаш ва миллий ўзликни сақлаб қолиш учун миллий менталитетда кечаётган трансформацион жараёнларни сиёсий-фалсафий таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон жамияти модернизациясида миллий менталитетда кечаётган трансформацион жараёнларда халқнинг миллий-маънавий оламининг инъикоси сифатида намоён бўлган ва давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгаришлар юз бериши асосланган, ҳамда миллатнинг миллий тили, маданияти, миллий ўзлиги, анъанавий қадриятлари, миллий руҳияти ва характерининг мужассамлигида амалга ошиши далилланган;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида фуқароларда янгича руҳият, қарашлар ва хусусиятлар шаклланиши ва ижтимоий, иқтисодий, таълим соҳаларидаги муаммоларига ечим сифатида пайдо бўлиши, сўнгра миллий менталитет трансформациясига айланиши очиб берилган, ҳамда глобаллашув ва модернизация жараёнида миллий менталитет трансформациясини амалга ошириш миллатнинг миллий тили, маданияти, миллий ўзлиги, урф-одати, анъанавий қадриятлари, миллий руҳияти ва миллий характери мужассамлигида амалга ошиши далилланган;
Миллий менталитетдаги ижобий ўзгаришларнинг асосий омили инсон ислоҳотларни фақат онгида эмас, балки фаровонроқ ҳаёт кечиришига маънан ишонч ҳосил қилгандагина, амалий ислоҳотларнинг қатнашчисига айланиши, ҳамда янгича реал воқелик, имконият ва салоҳият асосида ижтимоий-сиёсат олиб бориш лозимлиги ва инновацион сиёсий менежмент соҳаларида жамият юксалиши учун фойдаланиш назарий жиҳатдан очиб берилди;
Миллий менталитет трансформацияси жараёнида «оммавий маданиятга» ва миллийликка бегона бўлган маданиятга тақлидчиликнинг олдини олиш учун миллий характерда миллий ўзликни сақлаб қолиш ҳамда шахсни миллий маънавий бетакрорлигини асраб қолиш масалаларининг илмий-назарий жиҳатдан моҳияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистон жамияти модернизациялашуви шароитида миллий менталитетда кечаётган трансформацион жараёнларни сиёсий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишнинг илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон жамияти модернизациялашувида миллий менталитетда кечаётган трансформацион жараёнлар илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, юксалиш, ривожланиш, тараққиёт ислоҳотлар талабларига мос инсон ва жамият менталитетини шакллантириш орқали рўй бериши сиёсий-фалсафий, мантиқий жиҳатдан илмий асосланганлиги, жамият модернизациялашуви шароитида юксак тараққиёт эскича экстрактив стратегия эмас, бугунги инновацион методология-инклюзивлик принципи доирасида бўлиши ва барқарор ривожланишга эришишда механик тақлидчилик, кўр-кўрона қабул қилиш эмас, креативлик, инновацион ёндашув орқали эришиш мумкинлиги сиёсий-фалсафий асосланган хулосалардан ва илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023–2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилди. Марказнинг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 14-банди “маънавий ва мафкуравий жараёнларни тадқиқ қилиш технологиялари бўйича чет эл тажрибасини о'рганиш” мавзусидаги назарий ва тарғибот ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 11-март 97-сонли далолатномаси). Ўзбекистон жамияти модернизациясида миллий менталитетда юз бераётган трансформация жараёнида халқнинг маънавий юксалиши, ривожланиши, тараққиёт талабларига мос инсон менталитетини шаклланишида хизмат қилди;
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида фуқароларда янгича руҳият, қарашлар ва хусусиятлар шаклланиши ва ижтимоий, иқтисодий, таълим соҳаларидаги муаммоларига ечим сифатида пайдо бўлиши, сўнгра миллий менталитет трансформациясига айланиши очиб берилган, ҳамда глобаллашув ва модернизация жараёнида миллий менталитет трансформациясини амалга ошириш миллатнинг миллий тили, маданияти, миллий ўзлиги, урф-одати, анъанавий қадриятлари, миллий руҳияти ва миллий характери мужассамлигида оид таклиф ва тавсиялардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти томонидан 2024-йилги иш режасида “Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фаровонлик даражасини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” деб номланган ИИИ бобининг 17- ва л9-бандлари ижросини амалга оширишда фойдаланилган. (Республика “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-мартдаги 01-09/1823-сон маълумотномаси). Илмий натижалар жамият модернизация жараёнида миллий менталитет трансформациясини амалга оширишда халқнинг миллий тили, маданияти ва миллий ўзлигини мужассамлигини амалга ошишида хизмат қилган;
Миллий менталитетдаги ижобий ўзгаришларнинг асосий омили инсон ислоҳотларни фақат онгида эмас, балки фаровонроқ ҳаёт кечиришига маънан ишонч ҳосил қилгандагина ислоҳотларга дахлдорлик ва янгича фикрлаш тарзининг оила ва таълим муассасалари, шунингдек, ушбу жараёнда бевосита ёшлар билан ишлайдиган ташкилотларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши орқали янада ривожлантирилиш мумкинлиги, ёшларда ушбу хусусиятларни қарор топтириш орқали жамият ҳаётининг ҳам тараққий этиб боришига асосланган. Хусусан, ёшларнинг менталитет трансформациясида миллий ўзлигини сақлаб қолиш, ёшларнинг миллий маънавий тарбиясини мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва миллий ифтихор туйғуларини юксалтириш замон талаби эканлиги кўрсатиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026-йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022–2023-йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси”га асосан тадқиқотда оила ва таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялашда, оила ва таълим тизимларини ўзаро уйғунлиги асосида, ёшларнинг миллий менталитетда трансформацион ўзгаришларининг мазмун-моҳияти, аҳамиятини кенг тарғиб этишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Ишлари Агентлигининг 2024-йил 14-март 2-13-21-1034-сонли далолатномаси). Ёшларда миллий менталитет трансформацияси жараёнида миллий ўзлигини сақлаб қолиш, ҳамда маънавий тарбияни мустаҳкамлаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтиришда хизмат қилди;
Миллий менталитет трансформацияси жараёнида «оммавий маданиятга» ва миллийликка бегона бўлган маданиятга тақлидчиликнинг олдини олиш учун миллий характерда миллий ўзликни сақлаб қолиш ҳамда шахсни миллий маънавий бетакрорлигини асраб қолиш масалалари таҳлил қилинган ҳамда юксалиш, ривожланиш, тараққиёт, ислоҳотлар талабларига мос жамият менталитетини шакллантириш орқали рўй бериши мумкинлиги ва бунинг сиёсий-фалсафий жиҳатдан асосланганлиги, жамият модернизациялашуви шароитида юксак тараққиёт эскича қарашлар билан эмас, бугунги инновацион методлар принципи доирасида бўлиши, барқарор ривожланишга механик тақлидчилик, яъни кўр-кўрона қабул қилмасдан, креативлик, инновацион ёндашув орқали эришиш мумкинлиги ва тараққиёт стратегияси иқтисодий ислоҳотлар ва сиёсий ислоҳотлар диалектик бирликда амалга ошиши лозимлиги ҳақида келтирилган таклиф ва тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 23-февралдаги 02/02-16-сонли далолатномаси). Натижада миллий менталитет трансформациясини амалга оширишда миллий урф-одатлар, анъанавий қадриятлар орқали амалга ошириш мумкинлиги далилланган.